https://sputniknews.uz/20230221/xitoy-global-xavfsizlikning-oltita-tamoyilini-ilgari-surdi-32421523.html
Хитой глобал хавфсизликнинг олтита тамойилини илгари сурди
Хитой глобал хавфсизликнинг олтита тамойилини илгари сурди
Sputnik Ўзбекистон
Ташаббуслар матнида таъкидланишича, бугунги кунда халқаро ҳамжамият илгари ҳеч ким дуч келмаган кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. 21.02.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-02-21T17:00+0500
2023-02-21T17:00+0500
2023-02-21T17:00+0500
дунёда
хитой
си цзинпин
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26184435_0:197:2945:1853_1920x0_80_0_0_d2a12ccaf637c6dbecd0241db59e5634.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Хитой 21 февраль куни Хитой раиси Си Цзиньпин илгари сурган глобал хавфсизлик соҳасида ташаббуслар матнини тақдим этди. Ташаббуслар матни Хитой оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.2022 йил апрель ойи охирида Хитой раиси Си Цзиньпин Боао Осиё форумининг очилишида нутқ сўзлаб, глобал хавфсизлик соҳасида ташаббусларни илгари сурганди.Шу нуқтаи назардан, Хитой глобал хавфсизликнинг олтита тамойилини илгари сурди.Биринчидан, умумий, кенг қамровли, барқарор хавфсизлик нуқтаи назарига риоя қилиш керак. Принципнинг моҳияти ҳар бир давлат хавфсизлигини ҳурмат қилган ва ҳимоя қилган ҳолда умумий хавфсизлик концепциясини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий мулоқот ва тинчлик музокаралари орқали хавфсизликни таъминлашдан иборат.Иккинчидан, барча давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши керак. Ҳужжатда катта ёки кичик, кучли ёки заиф, бой ёки камбағал, барча давлатлар халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари эканлиги, уларнинг суверенитети, ижтимоий тизимлар ва ривожланиш йўлларини мустақил танлаш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши зарурлиги таъкидланган.Учинчидан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва тамойилларига риоя қилишга содиқ қолиш зарур. Совуқ уруш менталитети, бир томонламалик, блоклар қарама-қаршилиги ва гегемонизм БМТ Низоми руҳига зиддир ва уларни рад этиш керак, дейилади матнда.Тўртинчидан, барча давлатларнинг қонуний хавфсизлик манфаатларига жиддий ёндашиш керак. Бир давлатнинг хавфсизлиги бошқаларнинг хавфсизлиги ҳисобига таъминланмаслиги керак, ҳар қандай давлат ўз хавфсизлигини таъминлаш учун бошқа давлатларнинг оқилона хавфсизлик манфаатларини ҳисобга олиши керак.Бешинчидан, мамлакатлар ўртасидаги келишмовчилик ва низоларни мулоқот орқали тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб қолиш зарур. Уруш ва санкциялар низоларни ҳал этишнинг асосий йўли эмаслиги таъкидланган.Олтинчи тамойил - анъанавий ва ноанъанавий соҳаларда хавфсизликни таъминлаш зарурати. Хитой барча мамлакатларни минтақавий келишмовчиликлар ва терроризм, иқлим ўзгариши, киберхавфсизлик ва биохавфсизлик каби глобал муаммоларни ҳал қилиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирган.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0e/26184435_106:0:2837:2048_1920x0_80_0_0_d39b048dd0c0456c74e1d0ec1a039fe1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, си цзинпин, бмт
дунёда, хитой, си цзинпин, бмт
Хитой глобал хавфсизликнинг олтита тамойилини илгари сурди
Ташаббуслар матнида таъкидланишича, бугунги кунда халқаро ҳамжамият илгари ҳеч ким дуч келмаган кўплаб муаммоларга дуч келмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Хитой 21 февраль куни Хитой раиси Си Цзиньпин илгари сурган глобал хавфсизлик соҳасида ташаббуслар матнини тақдим этди. Ташаббуслар матни Хитой оммавий ахборот воситаларида
эълон қилинди. 2022 йил апрель ойи охирида Хитой раиси Си Цзиньпин Боао Осиё форумининг очилишида нутқ сўзлаб, глобал хавфсизлик соҳасида ташаббусларни илгари сурганди.
Ташаббуслар матнида таъкидланишича, бугунги кунда дунё ҳеч қачон бўлмаганидек ўзгармоқда, халқаро ҳамжамият илгари ҳеч ким дуч келмаган кўплаб муаммоларга дуч келмоқда.
Шу нуқтаи назардан, Хитой глобал хавфсизликнинг олтита тамойилини илгари сурди.
Биринчидан, умумий, кенг қамровли, барқарор хавфсизлик нуқтаи назарига риоя қилиш керак. Принципнинг моҳияти ҳар бир давлат хавфсизлигини ҳурмат қилган ва ҳимоя қилган ҳолда умумий хавфсизлик концепциясини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий мулоқот ва тинчлик музокаралари орқали хавфсизликни таъминлашдан иборат.
Иккинчидан, барча давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши керак. Ҳужжатда катта ёки кичик, кучли ёки заиф, бой ёки камбағал, барча давлатлар халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари эканлиги, уларнинг суверенитети, ижтимоий тизимлар ва ривожланиш йўлларини мустақил танлаш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши зарурлиги таъкидланган.
Учинчидан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва тамойилларига риоя қилишга содиқ қолиш зарур. Совуқ уруш менталитети, бир томонламалик, блоклар қарама-қаршилиги ва гегемонизм БМТ Низоми руҳига зиддир ва уларни рад этиш керак, дейилади матнда.
Тўртинчидан, барча давлатларнинг қонуний хавфсизлик манфаатларига жиддий ёндашиш керак. Бир давлатнинг хавфсизлиги бошқаларнинг хавфсизлиги ҳисобига таъминланмаслиги керак, ҳар қандай давлат ўз хавфсизлигини таъминлаш учун бошқа давлатларнинг оқилона хавфсизлик манфаатларини ҳисобга олиши керак.
Бешинчидан, мамлакатлар ўртасидаги келишмовчилик ва низоларни мулоқот орқали тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб қолиш зарур. Уруш ва санкциялар низоларни ҳал этишнинг асосий йўли эмаслиги таъкидланган.
Олтинчи тамойил - анъанавий ва ноанъанавий соҳаларда хавфсизликни таъминлаш зарурати. Хитой барча мамлакатларни минтақавий келишмовчиликлар ва терроризм, иқлим ўзгариши, киберхавфсизлик ва биохавфсизлик каби глобал муаммоларни ҳал қилиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирган.