Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 21 февралнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишМорские пехотинцы Черноморского флота РФ на позициях в южном секторе спецоперации.
Морские пехотинцы Черноморского флота РФ на позициях в южном секторе спецоперации. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланма аскарлар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.

Россия мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Табаевка, Цинковка ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунтклари ҳудудларида УҚК бўлинмаларига зарба берди. Натижада 70 тагача украиналик ҳарбий хизматчилар, битта танк, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, "Град" Реактив тизими машинаси, Д-20 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия қуроли йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Стелмаховка, Червоная Диброва ва ДХРнинг Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг ишчи кучларини мураккаб ёнғинга учратишди. Бир суткада 200 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар техника, "Град" реактив тизими жанговар машинаси, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси, Д-30 гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М101 гаубицаси йўқ қилинди.
Донецк йўналишида ҳужумчи самолётлар ва артиллерия ўқлари ёрдамида "Жанубий" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг ҳужуми давом этмоқда. Душманнинг 170 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, бешта зирҳли жанговар техникаси, тўртта бошқа тур техникаси, "Град" жанговар машинаси, "Акация" ўзиюрар тўпи, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Краматорск шаҳри яқинида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита HIMARS ракета ташувчиси ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" кучлар гуруҳининг артиллерия ва оғир ўт ўчириш тизимлари ДХРнинг Угледар, Пречистовка ва Золотая Нива аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКга кучли зарба беришди. УҚК 70 тагача ҳарбий хизматчилар, иккита танк, иккита зирҳли жанговар машина, "Град" жанговар машинаси ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди. Шунингдек, Угледар яқинида УҚКнинг ўқ-дорилар омборига зарба берилди.
Херсон йўналишида артиллерияга қарши жанглар давомида "Акация" ўзиюрар гаубицаси, иккита "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси ва Томина Балка қишлоғи ҳудудида, АҚШда ишлаб чиқарилган АN/TPQ-37 артиллерияга қарши радар йўқ қилинди.
Херсон шаҳри яқинида УҚКнинг ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерия УҚКнинг 128та ҳудудда жойлашган 94 та артиллерия бўлинмаларига ўқ отиш позицияларида зарба берди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Харков вилоятининг Лиман Второй, Таволжанка, Граково, ЛХРнинг Плошчанка, Кременная, ДХРнинг Пантелеимоновка, Кирилловка ва Запорожье вилоятининг Переможное аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 10 та учувчисиз аппаратларини йўқ қилди. Бундан ташқари, Белгород вилоятидаги Болшетроитское ва Караичное аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита HIMARS ва "Ураган" ракеталари, шунингдек, иккита "Точка-У" тактик ракеталари уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 386 та самолёт, 210 та вертолёт, 3203 та учувчисиз учиш аппарати, 405 та зенит-ракета комплекси, 7960 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1037 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 4171 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8472 дона махсус ҳарбий техникадан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0