Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 10 февралнинг асосий хабарлари

© AP Photo / LIBKOSУкраинские солдаты на позиции недалеко от Артёмовска.
Украинские солдаты на позиции недалеко от Артёмовска. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция мақсадларига мувофиқ Украина армияси, миллатчи батальонлари, хорижий ёлланмалар гуруҳлари ҳамда ҳарбий техникасини йўқ қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 фев - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.
Купянск йўналишида "Ғарбий" қўшинлар гуруҳи ҳужуми натижасида Харков вилоятининг Двуречное аҳоли пункти тўлиқ озод қилинди. Кун давомида авиация ва артиллерия зарбалари натижасида ЛХРнинг Новоселовское, Харков вилоятининг Гряниковка ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК аскарлари ва техникасига зарба берди.
Душманнинг йўқотишлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 2та БМП, иккита машина, АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Красно-Лиманский йўналишида армия авиацияси ва "Марказ" кучлар гуруҳининг артиллерияси ЛХРнинг Червоная Диброва, Червонопоповка ва Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга зарба беришди. Натижада 100тагача украиналик ҳарбий хизматчи, 4та зирҳли жанговар машина, Д-20 гаубицаси, "Град" ракета тизими ва АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радарı йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Боровая қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жанубий" қўшинлар гуруҳининг ҳужум операциялари, ҳаво ҳужумлари давомида 125 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита танк, учта зирҳли жанговар машина, бешта бошқа техника, Д-30 гаубицаси ва бир нечта "Град" реактив тизимлар машинаси йўқ қилинди.
Шунингдек, ДХРнинг Славянск ва Авдеевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг иккита ўқ-дори ва ракета ва артиллерия қуроллари омбори йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида "Восток" кучлар гуруҳи ДХРнинг Пречистовка ва Угледар аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК аскарлари ва техникасига кучли зарбалар берди. Душман йўқотишлари 60 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, битта танк, иккита БМП, тўртта пикап, АҚШда ишлаб чиқарилган учта М777 артиллерия тизими, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-20 гаубицасини ташкил қилди.
Бундан ташқари, Угледар аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида УҚКнинг аскаралари ва техникасига зарба берилиши натижасида 60 нафаргача ҳарбий хизматчи, битта Мста-Б гаубицаси ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди. Шунингдек, Днепропетровск вилояти Вышетарасовка қишлоғи яқинида ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Россия авиация, ракета кучлари ва артиллерияси бир суткада душманинг 122 та ҳудудда жойлашган 89 та артиллерия бўлинмасига зарба берди.
ДХРнинг Артемовск қишлоғи яқинида УҚКнинг 93-механизациялашган бригадаси қўмондонлик пункти зарбага учради. Бундан ташқари, Запороже вилоятининг Дружелюбовка аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг ракета ва артиллерия қуроллари омбори вайрон қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари Запороже вилояти Тернивка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолётини уриб туширди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида Харков вилоятининг Добролюбовка, ЛХРнинг Жовтневе, Червоная Диброва, Голиково аҳоли пунктлари ҳамда ДХРнинг Красногоровка ва Запороже вилоятидаги Новопрокофевка аҳоли пунктлари ҳудудида Украинанинг 12 та учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди ва 14 HIMARS ракеталарини тутиб олди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина ҳаммаси бўлиб 384та самолёт, 207та вертолёт, 3069та учувчисиз учиш аппарати, 403та зенит-ракета тизими, 7812та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1014 та кўп марталик жанговар техника ракета тизимлари, 4046 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8313 дона махсус ҳарбий машиналарни йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0