Махсус операция: 25 ноябрнинг асосий хабарлари
22:15 25.11.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023)
© Минобороны РФРоссийские военные перед отправкой на зону спецоперации
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбийларининг ҳужумга ўтиш уринишларини бартараф этишди. Украина томони йўқотишлари 500га яқин ҳарбий (қурбон ва ярадорлар) ўнлаб зирҳли техникани ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус операция доирасида 25 ноябрь куни содир бўлган асосий воқеалар.
Мудофаа вазирлиги баёноти:
Харков вилояти Великий Хутор қишлоғи ҳудудида полшалик ёлланма аскарларни вақтинча жойлаштиришнинг учта нуқтасига юқори аниқликдаги ракета зарбалари берилди Натижада 200 нафар жангари йўқ қилинди.
ДХРнинг Северск ва Славянск аҳоли пунктлари ҳудудларида Россия авиациясининг юқори аниқликдаги зарбаси билан “хорижий легион” деб аталувчининг 100 дан ортиқ ёлланма аскарлари, шунингдек, битта танк, иккита зирҳли жанговар машина ва саккизта техника йўқ қилинди.
Купянск йўналишида Новоселовское аҳоли пункти ҳудудида душманнинг иккита ҳужуми артиллерия ўқлари ва қўшинлар ҳаракатлари билан тўхтатилди. 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта БМП ва тўртта зирҳли техникаси йўқ қилинди.
Красный-Лиман йўналишида Россия қўшинлари Стелмаховка посёлкаси ҳудудига ҳужум қилиш учун жамланган Украина ҚКнинг тактик-рота гуруҳига зарба берди. Шунингдек, Червонопоповка йўналишида ҳужум тўхтатилди. Ушбу йўналишида жанговар ҳаракатлар натижасида 70 нафар украина ҳарбий хизматчиси (яраланган ва қурбон бўлган), битта танк, тўртта зирҳли жанговар машина ва иккита пикап йўқ қилинди.
Донецк йўналишида Бахмут аҳоли пункти ҳудудида Украина ҚКнинг ҳужумини қайтарилди. Жанг натижасида 60 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита танк ва учта БМП йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида Новомихайловка, Новодонецкое ва Новодаровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман ҳужумга ўтишга уринди. Мудофаа қилаётган қўшинларнинг фаол ҳаракатлари ва артиллерия ўқлари душманни тарқатиб юборди, 50 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, иккита зирҳли машина ва иккита пикап йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Петропавловка, Луганск Халқ Республикасининг Стелмаховка, Ямполовка, Торское, Ивано-Даревка ва ДХРнинг Победа аҳоли пунктлари ҳудудларида Россия артиллерияси ва авиацияси душманнинг 6та назорат пунктлари, 67 та артиллерия бўлинмаси ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ДХРнинг Веселее қишлоғи яқинида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 аксил-батарея радари йўқ қилинди. Запороже вилоятининг Камишеваха қишлоғи яқинида Украина ҚКинг ракета ва артиллерия қуроллари омбори йўқ қилинди.
Кун давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Донетск Халқ Республикасининг Мирная Долина, Вершина, Новоандреэвка ва Луганск Халқ Республикасининг Залиман аҳоли пунктлари ҳудудларида тўртта Украина учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди.
Бундан ташқари, Луганск Халқ Республикасининг Кременная ва Попасная аҳоли пунктлари ҳудудларида HIMARS ва "Ольха" ракета тизимларининг бешта ракетаси тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украинанинг жами 333 та самолёти, 177 та вертолёти, 2562 та учувчисиз учиш аппарати, 390 та зенит-ракета мажмуаси, 6813 та танки ва бошқа зирҳли жанговар техникалари, 902 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 3620 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7352 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.