Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 26 октябрнинг асосий хабарлари

© AP Photo / Kostiantyn LiberovУкраинские военные. Архивное фото
Украинские военные. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2022
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари ва ёлланма аскарлар ЛХР, ДХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудларида ҳужумга ўтишда давом этишди. Барча ҳужумлар қайтарилди, душман йирик талофотлар билан чекинди.
ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борлиаётган махсус ҳарбий операцияга оид 26 октябрнинг асосий хабарлари.

Россия Мудофаа вазирлиги баёноти

Купянск йўналишида Украина ҚКлари баталон тактик гуруҳи ва умумий сони 500 кишигача бўлган хорижий ёлланма аскарлар билан бирга Россия қўшинларининг Луганск Халқ Республикасининг Куземовка аҳоли пунктияқинидаги позицияларига кетма-кет беш марта ҳужум уюштирди. Барча ҳужумлар қайтарилади, артиллерия, ҳужум самолётлари ва оғир ўт очиш тизимларидан фойдаланилди. Душман 160 дан ортиқ жангари, бешта танк, тўққизта зирҳли жанговар машина ва 10 та пикап йўқотиб ўз позицияларига қайтди.
Красно-Лиманский йўналишида ️Россия қўшинларининг фаол ҳаракатлари натижасида 70 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, иккита танк, бешта пиёда аскар жанговар машинаси, бир бронетранспортёр ва бешта пикап йўқ қилинди.
Николаев-Кривой Рог йўналишида душман иккита баталон тактик гуруҳидан иборат кучлари билан Херсон вилоятининг Ищенко, Брускинское, Пятихатка ва Кошара аҳоли пунктлари йўналишларида муваффақиятсиз ҳужумга уринишди. Мағлубият натижасида 125 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, еттита зирҳли жанговар техника ва 13 та машина йўқ қилинди.
Армия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерия томонидан Донецк Халқ Республикасининг Артемовск ва Запороже вилоятидаги Константиновка аҳоли пунктларида Украина Қуролли Кучларининг иккита қўмондонлик пунктига, шунингдек, 59 та артиллерия бўлинмаларига ва 177 та жойлашув нуқталарига зарба берилди.
Харков вилоятининг Приколотное қишлоғи ҳудудида Украина қўшинлари гуруҳининг алоқа маркази вайрон қилинди. Днепропетровск шаҳри яқинида нефть омбори вайрон қилинган, ундан Донбассдаги бир гуруҳ қўшинларга дизель ёқилғиси етказиб берилган.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Егоровка, Зелений Гай, Павловка, Николское, Завитне Бажання, Донетск Халқ Республикасининг Кирилловка, Луганск Халқ Республикасининг Полтава, Новаярк Тарасовка аҳоли пунктлари ҳудудларида кунига 10 та Украина учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди.
Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Бургунка, Олговка, Николаевка, Новая Каховка, Понятовка, Николское ва Луганск Халқ Республикасининг Новониколское аҳоли пунктлари ҳудудларида Американинг HIMARS ракета тизимининг 13 та снарядлари уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украинанинг жами 326та самолёти, 162 та вертолёти, 2349 та учувчисиз учиш аппарати, 383 та зенит-ракета мажмуаси, 6084 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 874 та ракета тизимига 3527 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 6791 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0