https://sputniknews.uz/20221023/chirchiq-texnoparki-haqida-asosiy-faktlar-29384248.html
“Чирчиқ” технопарки ҳақида асосий фактлар
“Чирчиқ” технопарки ҳақида асосий фактлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йили Чирчиқ шаҳрида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркининг очилиш маросими ўтказилганди. 23.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-23T15:11+0500
2022-10-23T15:11+0500
2022-10-23T15:11+0500
инфографика
чирчиқ
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/15/29362781_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_6ba12a551653e42a6a1016acfbff31c0.png
Мазкур технопаркнинг умумий майдони 31,2 гектар. Биринчи босқичда 14 та корхона фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу ерда 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Технопарк тўлиқ ишга тушиши натижасида 2 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этилади ва йилига 15 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади.Технопарк ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади. Қонунда белгиланган солиқ имтиёзлари, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари, Дирекция ва бошқарув компанияси томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 10 йил муддатга берилади.Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари бири юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш, халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/15/29362781_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_421a0700d58b8f8210c040838a0cda6a.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
инфографика, чирчиқ, мултимедиа, инфографика
инфографика, чирчиқ, мултимедиа, инфографика
“Чирчиқ” технопарки ҳақида асосий фактлар
Ўтган йили Чирчиқ шаҳрида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркининг очилиш маросими ўтказилганди.
Мазкур технопаркнинг умумий майдони 31,2 гектар. Биринчи босқичда 14 та корхона фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Бу ерда 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Технопарк тўлиқ ишга тушиши натижасида 2 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этилади ва йилига 15 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади.
Технопарк ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади. Қонунда белгиланган солиқ имтиёзлари, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари, Дирекция ва бошқарув компанияси томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 10 йил муддатга берилади.
Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари бири юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш, халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш.