“Чирчиқ” технопарки ҳақида асосий фактлар

Oбуна бўлиш
Ўтган йили Чирчиқ шаҳрида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркининг очилиш маросими ўтказилганди.
Мазкур технопаркнинг умумий майдони 31,2 гектар. Биринчи босқичда 14 та корхона фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Бу ерда 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Технопарк тўлиқ ишга тушиши натижасида 2 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этилади ва йилига 15 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади.
Технопарк ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади. Қонунда белгиланган солиқ имтиёзлари, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари, Дирекция ва бошқарув компанияси томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 10 йил муддатга берилади.
Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари бири юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш, халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш.
Янгиликлар лентаси
0