Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

ДХР АҚШлик ёлланма аскарнинг жасадини унинг қариндошларига топширишга тайёр

© RTДокументы погибшего в ДНР наёмника из США
Документы погибшего в ДНР наёмника из США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2022
Oбуна бўлиш
ДХР, инсонпарварлик тамойилларига асосланган ҳолда, америкалик ёлланма аскарнинг жасадини унинг қариндошларига топширишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Америкалик ёлланма аскар Алан Жошуа Жонснинг жасади Украина ҳарбийлари томонидан жанг майдонида ташлаб кетилган. Бу ҳақда ДХР омбудсмани Дарья Морозова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Мемфислик 33 ёшли фуқаронинг жасади иттифоқчи кучлар томонидан ДХР ўликхоналаридан бирига топширилган.
“Украинадан фарқли ўлароқ, биз душманларга нисбатан ҳам инсонпарварлик тамойилларига содиқ қоламиз. АҚШ расмийларига Алан Жошуанинг ўлими ҳақида хабар бердик. Биз, шунингдек, унинг қолдиқларини дафн қилиш учун қариндошларига топширишга тайёрлигимизни тасдиқлаймиз”, деди Морозова.
Омбудсман хорижлик ёлланма аскарлар ҳарбий ҳаракатлар олиб боришда ҳар қандай иммунитетдан маҳрум эканини эслатиб, уларни Украинани тарк этишга чақирди.
© RTДокументы погибшего в ДНР наёмника из США
Документы погибшего в ДНР наёмника из США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2022
Документы погибшего в ДНР наёмника из США
Америкалик ёлланма аскар 23 август куни Егоровка ҳудудидаги жангларда йўқ қилинган. Аввалроқ унинг ўлими АҚШ Давлат департаменти томонидан тасдиқланган эди.
Эслатиб ўтамиз, ЛХР ва ДХР ҳудудида бўли ўтган жангларда Украина Қуролли кучлари ўзининг қурблон бўлган жангчилари жасадларини шунчаки ташлаб кетаётгани ҳақида олдин ҳам бир неча бор хабар берган эдик. Иттифоқчилар хабар беришига кўра, украиналик ҳарбийлар жасадларини йиғиб олиш учун ҳатто уриниб ҳам кўришмайди.
Аксарият ҳолларда қурбон бўлган украиналик аскарлар жасадларини йиғиб олиш ва дафн этишда уларнинг таслим бўлган сафдошлари ёрдамида ДХР ва ЛХР ҳарбийлари томонидан амалга оширилмоқда.
Ундан ташқари қурбон бўлган ёлланма аскарларнинг шахсини аниқлашни қийинлаштириш мақсадида Украина ҳарбийлари уларнинг жасадларини ёқиб юбориш ҳолатлари ҳам учраб туради.
Иностранные наемники во Львове, Украина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Харьков яқинида Польша ва Германиядан бўлган юздан зиёд ёлланма аскар йўқ қилинди
Янгиликлар лентаси
0