Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Харьков яқинида Польша ва Германиядан бўлган юздан зиёд ёлланма аскар йўқ қилинди

© AFP 2023 / YURIY DYACHYSHYNИностранные наемники во Львове, Украина
Иностранные наемники во Львове, Украина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия кучларининг юқори аниқликдаги қуроли билан Харьков вилояти Золочев аҳоли пункти ҳудудидаги хорижлик ёлланмаларнинг вақтинча турар жойига зарба берилди.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Россия армияси Харьков вилоятида Польша ва Германиядан бўлган юздан зиёд ёллама аскарни йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилди.

“Россия Ҳарбий-космик кучларининг юқори аниқликдаги қуроли билан Харьков вилояти Золочев аҳоли пункти ҳудудидаги хорижлик ёлланмаларнинг вақтинча турар жойига зарба берилди. Польша ва Германиядан бўлган 100 нафардон ортиқ жангари йўқ қилинди ва 50 нафардан зиёди ярадор бўлди”, - деди Конашенков.

Ўтган ҳафта Россия Мудофаа вазирлиги Украинада махсус ҳарбий операция бошлангандан буён у ерга 7282 нафар ёлланма жангчи келганини маълум қилган эди. Уларнинг аксарияти Польша, Канада, АҚШ, Руминия, Грузия ва Буюк Британиядан. Шулардан 2682 нафари яксон қилинган, 2408 нафари эса жанг ҳудудларидан қочиб кетган.
Жорий йил 24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев расмийлари томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0