АҚШ Россия билан сўнгги украиналик қолгунича жанг қилмоқчи
19:45 20.01.2022 (янгиланди: 18:35 05.04.2023)
© AFP 2023 / Genya SavilovУкраинский военнослужащий во время учений
© AFP 2023 / Genya Savilov
Oбуна бўлиш
Украинада нима бўлса ҳам, Россия ўз халқини қутқаради, лекин украиналикларни уларинг ўзидан ким қутқаради?
Ғарб элитаси Украинани Россиядан "қутқараётган" ва барча ишончсиз оммавий ахборот воситаларида ақлга сиғмайдиган ахборот шов-шувини кўтараётган бир пайтда, АҚШ ҳарбийлари ўз ишини совуққонлик билан бажармоқда.
НАТО бирлашган қуролли кучлари собиқ бош қўмондони генерал Филип Бридлав Европада Америка замонавий стратегик транспорт самолётлари ва танкер самолётлари йўқлигидан шикоят қилмоқда. Улар “НАТОга ҳавода устунлик бериши мумкин” эмиш. “Ҳавода” кимдан устун бўлиш керак? Бу ерда гап албатта, Украина ҳақида эмас. Генерал Бредлав Россия билан уруш қилмоқчи.
Айтганча, Бридлав бир сафар бу борада ўзини кўрсатишга улгурган эди. 2014 йилда НАТО Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони бўлганида генерал Қримга “хушмуомала одамлар” келиб қолганини сезмай қолган эди. Ўшанда у қаттиқ афсус қилган ва кейин жаҳли чиқиб пушаймон чеккан эди. “Рус қўшинларининг ажратиш белгиларисиз қўлланилиши – биз кутмаган энг ҳайратланарли блицкриг бўлди” деган эди у. Афтидан генерал бу сафар ўч олишга тайёрланаётганга ўхшайди.
Пентагон учун ишлайдиган Гудзон институти таҳлилчилари шошилинч равишда Америка ўрта масофали ракеталарини Россия чегаралари бўйлаб жойлаштиришни ва Сувалкский коридорини эгаллаш учун НАТО қўшинларини юборишни таклиф қилмоқда. Аммо Сувалкский йўлаги – бу Беларусь ва Калининград вилояти ўртасидаги 65 километр масофа. Бир томонда Литва, бир томонда Полша. Харитага қарасангиз унинг Украинага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини кўрасиз.
Дарҳақиқат, кўпчиллик аллақачон тўғридан-тўғри гапиришга ўтган. Украинанинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги яширилмай қўйган. Россияни “ушлаб туриш” бу шунчаки эвфемизм - чиройлирок қилиб айтилган ибора. Америкаликлар Россия билан урушмоқчи. Бунда Украинадан ҳам Болтиқбўйи давлатларидан ҳам ўзига кераклигича фойдаланилади. Уларнинг ҳудуди - ҳарбий ҳаракатлар театрига айланади, аҳолиси эса – шунчаки “тўпларга ем” бўлади. Мамлакат раҳбарлари эса - маҳаллий гауляйтор (Gauleiter – нем. (NSDAP)Гитлер партиясида маҳаллий бўлим бошқарувчиси) ўхшайди.
АҚШ режалари иттифоқчилари деб аталмиш давлатлар учун қанчалик аҳамиятсиз эканлигини аниқ кўрсатиб турибди. Улар эълон қилган барча стратегияларда Украина, хат бошида қисқача тилга олинади. Ундан сўнг Россиянинг тажовузкорлиги ҳақида бир неча баландпарвоз гаплар. Кейин эса - кўплаб режалар, режалар, режалар. Сувалкский коридори, транспорт самолётлари, биринчи колонна, иккинчи колонна, ва ҳо казо. Болтиқбўйи мамлакатлари билан ҳам – шу аснода.
Сўнгги 30 йил ичида Россия билан чегарадош ҳудудларда милллатчилик шу қадар авж олдики, маҳаллий аҳоли бир нарсани унутиб қўйган. Улар ўзларининг миллийлиги билан қанчалик гердайишмасин америкаликлар учун улар доимо "рус" ёки "совет" одамлари бўлиб қолади. Ҳа, ҳа ўша, Евроосиё қитъаси ва Heartlandда асрлар давомида яшаб келган улкан енгилмас халқ вакиллари бўлиб қолади.
Бу халқ, бирга бўлган вақтларда, ҳеч ким ва ҳеч қачон енга олмаган. Лекин уни тилка пора қилиш, ўзаро уриштиришга – уриниб кўриш мумкин. Ғарбда бир неча институтлар бунинг устида бир неча йиллар давомида ишламоқда.
Бунинг учун Россия яқинида яшаётган миллатларнинг “суверен миллати” яратилмоқда. Миллий орнаментлар ва миллий жанговар қуроллар, тарих ва она тили яратилмоқда. Буларнинг барчаси ақлли одамлар томонидан ўйлаб топилиб маҳаллий аҳолига секин-аста сингдирилмоқда.
Буларнинг барчасини шунчаки “маҳаллийлар учун тақинчоқ” дейиш мумкин, лекин у жуда қимматга тушмоқда. Тавань каби колониялар бунинг учун яримўтказгичлар ва микрочипларни Америка бозорига ярим нархда етказиб бераётган бўлса, Украина бугун шу қадар камбағаллашган-ки, уни берадиган нарсаси қолмаган. У ўз фуқаролари ҳаёти билан тўлашга тўғри келмоқда.
Ғарбий шериклар томонидан Украинани Россиядан қутқариш ўта ғаройиб тус олмоқда. Тинчликка эришишнинг маълум услуби - музокаралар, келишувларни ишлаб чиқиш ва уларга риоя қилишдир. Лекин улар ҳозир нима қилаяпти?
Америкаликлар Украинага “жавелин”лар, инглизлар - танкга қарши ракеталарни, Канада эса – ўз махсус кучларини юбормоқда. МРБ - украиналик ҳарбийларни тайёрламоқда. Бу ҳаракатга ҳатто немислар ҳам аралашмоқда, - ҳа ҳатто немислар ҳам. Улар украиналик ҳарбийларга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда. Шу ўринда ўз ватандошларини арзимаган пул учун ўлдиришга бел боғлаганларни “ҳарбий” дейиш ҳам нотўғри. Уларни шунчаки “каратель” ёки жазочилар дейиш мумкин.
"Украинага шон-шараф! Қаҳрамонларга шон-шараф!" деб бақиришади бу бечоралар. “Ҳа-ҳа” – деб жилмаяди ғарбий шериклар ва уларни тубсизлик четига судраб боради.
Нарсаларни ўз номи билан атасак, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари секин, аммо қайсарлик билан Украинани босиб олишмоқда. Бунда улар маҳаллий ёлланма кучлар - машҳур "тербатлар"дан фойдаланмоқда. Уларга яқиндагина жанговар қуроллар ҳам топширилди. Маҳаллий жиноятчилардан ўз мақсадлари учун фойдаланиш - ҳар қандай мустамлакачининг таниқли тактикаси ҳисобланади. Бу ерда ҳеч қандай янгилик йўқ.
Украина раҳбарларининг соддалиги шундаки – улар фақат бир қадам олдинга ўйлаши мумкин. Ҳатто икки қадам олдинга ўйлаш ҳам улар учун жуда мушкул.
2014 йилда ҳам шундай бўлган эса. Улар биз Америка қўл ҳимояси остига кирамиз, улар бизга еб ичиришади биз эса ўзимизни “Россия қурбони” қилиб кўрсатамиз ва мазза қилиб яшаймиз, деб ўйлаган эди. Биз "Уруш! Уруш!" деб бақирамиз - лекин ўзимиз унга бормаймиз. келмаймиз. Доҳийона.
Россия дўстлари ва қўшнилари бир нарсани унутишди холос. Америкаликлар улар биланидан кўра анча кўпроқ варинтларни ўйлаб қўйишган. Мана, улар урушни ҳам Украина бўсағасигача олиб келишди. Энди бзўлса уларни очлик ва совуқ билан қўрқитиб тўғри урушга ҳайдашмоқда. Россияни алдаймиз, деб хаёл қилган украиналиклар, ҳозир ўз қопқонига ўзлари тушиб ўтиришибди. Хўш, энди ким сизларга ёрдам беради? Полякларми? Хўш, ўғлим, сенга ўша ляхлар ёрдам бердими? (Гоголь, Тарас Бульба)
Келинг энди бир дақиқага 2014 йилга қайтайлик. Украина Майдандан воз кечди ва Россия билан яхши муносабатларни сақлаб қолди, дейлик. Ўшандан бери тўқнашувларда ҳалок бўлган камида 14 минг киши тирик қолган бўларди, мамлакат иқтисоди тубсизликка қуламаган, давлат бут бўларди. Газ нархи Россия билан бир хил - яъни бугунги вазиятда нолга яқин бўлар эди.
Европа билан визасиз яшашни истар экансиз, шунчалик қиммат нарх тўлаш шартмиди? Ахир “шенген” атиги 35 евро. Бунинг учун шунча одам қурбон бўлиши шартмиди? Бу унчалик ақлли бизнес стратегия эмас, шундаймасми?
Парадокс шундаки, Украинанинг - ўзига хос муҳити, қўшиқлари ва варениклари, Шевченко ва Довзженкосига - ҳар доим фақат Россия бўлган.Дунёнинг қолган қисми учун бу жой бир вақтлар Россиядан ажралиб чиққан қандайдир тушунарсиз жой холос. Уни босиб олмаслик - гуноҳ.
Ғарб босқинчилари маҳаллий аҳолига мисли ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бўлгандек муносабатда бўлмоқда. Яъни уларни ҳеч шубҳасиз оммавий йўқ қилиш мумкин. Донбассда "Ёш гвардия" тарихини яхши эслашади. Киевда эса “Баби Яр” бор. Худди бугунгидек, маҳаллий Бандерачилар сифатида ҳаракат қилишди. Худди ўша пайтдагидек бугун ҳам содир бўлаётган воқеаларнинг қонли, чексиз шафқатсизлигидан ҳайратдамиз.
Украина Қуролли Кучлари учун мактабларда ўқ отиш нуқталари ўрнатиш, одатий амалиётига айланди. Украина артиллерияси Донбассда юзлаб тинч аҳолини йўқ қилди. Одесса касаба уюшмалари уйида ўнлаб одамлар тириклайин ёқиб юборилди ва ўлдирилди. "Горловская Мадонна" - чақалоқ билан кундузи ўлдирилган ёш аёлнинг фотосуратлари дунё бўйлаб тарқалди.
Ва бугун, ўша Горловкадан унчалик узоқ бўлмаган жойда, америкалик шериклар кимёвий заҳарли моддаларни олиб келишмоқда. Ва улар билан бирга бир талай журналистларини ҳам олиб келишган. Мабодо АҚШ ҳарбийлари Донбасс шаҳарларида ичимлик сувини заҳарласа, алданган журналистлар оммавий ахборот воситаларида “керакли” тасвирларни тақдим этади ва ҳамма нарсада Россияни айблашади (яна).
Даҳшатли шафқатсизлик ва содир бўлаётган ҳар бир нарсанинг сохталиги - бу бугунги Украина услуби, уларнинг ҳақиқий “ноу-хау”си. Парчаланган таналар, дарё бўлиб оққан қонлар - ва шу билан бирга “қаҳрамонлар”, шумерлар, Бандера ҳақида тўхтовсиз ёлғон тарқатиш.
Миллионлаб одамлар рус тилида ўйлайдиган, украин тилида гаплашадиган ва рост рост гапирганда фақат “беҳаё сўзлар” хаёлга келадиган вазиятни –иккюзламачилик эмас уч юзламачилик дейиш мумкин. Мамлакат бошида эса нацистларни омма олдида улуғлаётган совет яҳудийсини кўриш – нақадар жирканчли.
“Оперетка”, дейишганди бир вақтлар 1918 йилда Киевда содир бўлган виқеалар тўғрисида Булгаковнинг "Оқ гвардия"си қаҳрамонлари. Шунга ўхшаш қонли “оперетта” Улуғ Ватан уруши даврида Украинанинг босиб олинган ҳудудларида давом этган эди. Энди бўлса кўз ўнгимизда учинчи акт ўйналмоқда. Аслида қайси бири даҳшатлироқ - ҳақиқий қон тўкилишими ёки нобиродарларимизнинг ҳали ҳам сўнгги дамда ушбу вазиятдан қочиб қолиш, четлаб ўтиш, сирпаниб чиқиб кетишга умидида қилаётган бу каби масхарабозлиги?
Америка режими Россиянинг Украинага "бостириб кириши" билан сайёрамизни тинимсиз қўрқитмоқда. Оқ уй, Жен Псакининг оғзидан, ҳатто санани ҳам белгилаб қўйди: февраль ойида. Аммо, аслида, америкалик ва европалик ҳамкорларнинг Украинага бостириб кириши анча олдинроқ – мамлакат “мустақиллик”га эришгандан сўнг бошланган эди. “Ҳамкорлар” назорати остида ўтган Украинанинг 30 ҳаётининг натижаси нима бўлди?
Украина аҳолиси деярли икки баравар камайди. Иқтисодий инқироздан кейин бум ўрнига яна бир ҳалокат. Кенг ҳудудлар йўқотилди. Хуллас, буни вақти бироз чўзилган коллектив суиқасд деб аташ мумкин. Бу жараён ғарблик “ҳамкорлар” жонига теккаш шекилли улар жараённи тезлаштиришга қарор қилишган.
Албатта, Россия ўз одамларини қутқаради. Улар ҳақида хавотирга тушмаса ҳам бўлади. Лекин украиналикларни уларинг ўзларидан ким қутқаради?