https://sputniknews.uz/20211027/mirziyoev-va-tszinpin-21123834.html
Ковид, электрон тижорат, Афғонистон: Мирзиёев ва Цзиньпин нималарни муҳокама қилишди
Ковид, электрон тижорат, Афғонистон: Мирзиёев ва Цзиньпин нималарни муҳокама қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари телефон орқали қатор долзарб масалаларни муҳокама қилишди. 27.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-27T20:20+0500
2021-10-27T20:20+0500
2021-10-27T20:20+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
хитой
афғонистон
си цзинпин
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/847/53/8475305_0:13:1200:688_1920x0_80_0_0_6bf9fa17b66e35230e1c32d6e1b35088.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.Суҳбат аввалида Си Цзиньпин Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида ишончли ғалабага эришилгани билан самимий қутлаган.Сиёсий соҳада Шавкат Мирзиёев “ягона Хитой сиёсати”ни ҳамда “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши қатъий курашни доимий қўллаб-қувватлашини билдирди.Бундан ташқари, коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатилаётган катта амалий ёрдам, шу жумладан вакциналар ўз вақтида етказиб берилаётгани ва уларни биргаликда ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани учун миннатдорлик билдирилди.Савдо-иқтисодий соҳада етакчилар товар айирбошлаш сезиларли ўсаётганини қайд этдилар. Хитой бозорига зарур маҳсулотлар, энг аввало қишлоқ хўжалиги товарларини илгари суриш мақсадида жорий йил ноябрь ойида Шанхай шаҳрида ўтадиган тўртинчи Импорт товарлар халқаро кўргазмасида Ўзбекистон фаол иштирок этишига келишиб олинди.Камбағалликни камайтириш масалаларида тажриба ва билим алмашиш муҳим йўналиш сифатида белгилаб олинди.Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари Хитойни минтақа билан боғлайдиган ва “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Евроосиё трансқитъавий транзит йўлагини шакллантирадиган самарали транспорт йўналишларини ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар.Фан ва таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини эмлаш, спорт, туризм, маданият ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжуд экани қайд этилди.Томонлар жорий йил якунигача Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш, шунингдек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича қўшма дастурни тайёрлашга келишиб олишди.Давлат раҳбарлари Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва иқтисодий тараққиётга эришиш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар. Афғон халқига кўмаклашиш мақсадида ШҲТ ва бошқа форматлар доирасидаги мулоқотни давом эттириш ҳақида келишувга эришилди.
https://sputniknews.uz/20211007/ozbekiston-va-xitoy-afgon-xalqiga-gumanitar-yordam-korsatishni-muhokama-qildi-20807017.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/847/53/8475305_6:0:1162:867_1920x0_80_0_0_6a4b5526e70a83324badeb184a0c0b82.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, хитой, афғонистон, си цзинпин, covid-19 умумжаҳон пандемияси
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, хитой, афғонистон, си цзинпин, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ковид, электрон тижорат, Афғонистон: Мирзиёев ва Цзиньпин нималарни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари телефон орқали қатор долзарб масалаларни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Суҳбат аввалида Си Цзиньпин Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида ишончли ғалабага эришилгани билан самимий қутлаган.
Сиёсий соҳада Шавкат Мирзиёев “ягона Хитой сиёсати”ни ҳамда “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши қатъий курашни доимий қўллаб-қувватлашини билдирди.
Бундан ташқари, коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатилаётган катта амалий ёрдам, шу жумладан вакциналар ўз вақтида етказиб берилаётгани ва уларни биргаликда ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани учун миннатдорлик билдирилди.
Савдо-иқтисодий соҳада етакчилар товар айирбошлаш сезиларли ўсаётганини қайд этдилар. Хитой бозорига зарур маҳсулотлар, энг аввало қишлоқ хўжалиги товарларини илгари суриш мақсадида жорий йил ноябрь ойида Шанхай шаҳрида ўтадиган тўртинчи Импорт товарлар халқаро кўргазмасида Ўзбекистон фаол иштирок этишига келишиб олинди.
“Беш йиллик Савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрлаш, унга стратегик аҳамиятга эга, шу жумладан инновациялар, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва электрон тижорат соҳалари бўйича лойиҳаларни киритиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Камбағалликни камайтириш масалаларида тажриба ва билим алмашиш муҳим йўналиш сифатида белгилаб олинди.
Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари Хитойни минтақа билан боғлайдиган ва “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Евроосиё трансқитъавий транзит йўлагини шакллантирадиган самарали транспорт йўналишларини ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар.
Фан ва таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини эмлаш, спорт, туризм, маданият ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжуд экани қайд этилди.
Томонлар жорий йил якунигача Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш, шунингдек, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича қўшма дастурни тайёрлашга келишиб олишди.
Давлат раҳбарлари Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ва иқтисодий тараққиётга эришиш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар. Афғон халқига кўмаклашиш мақсадида ШҲТ ва бошқа форматлар доирасидаги мулоқотни давом эттириш ҳақида келишувга эришилди.