https://sputniknews.uz/20211007/ozbekiston-va-xitoy-afgon-xalqiga-gumanitar-yordam-korsatishni-muhokama-qildi-20807017.html
Ўзбекистон ва Хитой афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Хитой афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитой элчиси Цзян Ян билан долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. 07.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-07T10:54+0500
2021-10-07T10:54+0500
2021-10-07T10:54+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
ўзбекистон
хитой
афғонистон
инсонпарварлик ёрдами
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20367715_0:137:3071:1864_1920x0_80_0_0_6efb8723cece548b2831a6288a163f68.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитой элчиси Цзян Ян билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Учрашувда Ўзбекистон-Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.Бундан ташқари, дипломатлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг айрим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишди.Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон доимо бу мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келганини таъкидлаганди. Ҳозирги мураккаб шароитда ҳам жафокаш афғон халқига мамлакат қўлидан келган барча зарур ёрдамни кўрсатиб келмоқда. Хусусан, яқинда афғон халқига 1,3 минг тонналик инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.
https://sputniknews.uz/20210927/ozbekiston-afgonistonning-tinch-va-mustaqil-davlat-sifatida-shakllanishidan-manfaatdor---tiv-20665374.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/05/20367715_203:0:2868:1999_1920x0_80_0_0_6f2e77d36318822a5068d13fd7415037.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, хитой, афғонистон, инсонпарварлик ёрдами
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, хитой, афғонистон, инсонпарварлик ёрдами
Ўзбекистон ва Хитой афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитой элчиси Цзян Ян билан долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитой элчиси Цзян Ян билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон-Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
“Икки мамлакатнинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шунингдек Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, дипломатлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг айрим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон доимо бу мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келганини таъкидлаганди. Ҳозирги мураккаб шароитда ҳам жафокаш афғон халқига мамлакат қўлидан келган барча зарур ёрдамни кўрсатиб келмоқда. Хусусан, яқинда афғон халқига 1,3 минг тонналик инсонпарварлик
ёрдами жўнатилди.