Ким нима таклиф қилди: Афғонистонга қўшни давлатлар Теҳрон саммити

© ИРНАВторая встреча министров иностранных дел соседних стран по Афганистану
Вторая встреча министров иностранных дел соседних стран по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2021
Oбуна бўлиш
Эрон, Покистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия ва Хитой ТИВ раҳбарлари иштирокида Афғонистон мавзусида саммит.
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Бугун Теҳронда Афғонистонга қўшни давлатлар ҳамда Россия ва Хитой (онлайн) ташқи ишлар вазирлари иштирокида халқаро саммит бўлиб ўтди, Sputnik Афғонистон хабарига асосан. Анжуманда сўзга чиққан ташқи ишлар вазирлари қуйидагиларни таклиф қилишди.
Россия, Сергей Лавров:
Афғонистондаги террорчилар ташқаридан туриб бошқарилмоқда. Қўшни давлатлар ўз ҳудудларига АҚШ ва НАТО кучларини ўз ҳудудларига киритмаслиги керак;
Террорчилар Афғонистондан қўшни давлатларга қочқинлар кўринишида киршга уринишмоқда. Ташқи муаммолар ҳал бўлмагунича Толибон* самарали ташқи сиёсат олиб бора олмайди.
Афғонистон бўйича музокараларнинг “Москва формати” – самарали ва муқобили йўқ ҳисобланади.
Россия Толибон*нинклюзив ҳукумат ташкил қилиш ҳамда умумдавлат сайловлари ўтказиш мақсадларини ҳурмат қилади;
Лекин Россия Толибон*га ўз қарашларини ўтказишга уринмайди, лекин барча этник сиёсий кучлар манфаатларини ҳисобга олиш – жуда муҳим.
Третье заседание московского формата консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
"Толибон"* катта сиёсий савдо олиб бормоқда – Россия ТИВ
Эрон, Хосейн Амир Абдоллахиян:
Толибон* биринчи навбатда Афғонистон аҳолисининг ва чегараларининг хавфсизлиги учун жавобгар;
Афғонистонда, барча миллат ва элатларнинг барқарор иштирокида, инклюзив ҳукумат ташкил қилиш керак;
Дунё мамлакатлари бугун Афғонистонга сиёсий, гуманитар, террорчиликк қарши курашда, наркотиклар савдосига қарши курашда, инсон ва аёллар ҳуқуқларини сақлашда ёрдам кўрсатиши керак;
Афғонистондаги сиёсий кучлар орасида музокараларда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш воситачилик қилиши мумкин;
Эрон ҳудуддаги давлатлар билан разведка маълумотларини алмашишни таклиф қилади;
Эрон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Афғонистонга ёрдам дастурини фаоллаштиришни таклиф қилади.
Замир Кабулов трижды на разных языках ответил на один и тот же вопрос по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
"Толибон* ҳукумати қачон тан олинади?" - Замир Кабулов уч тилда жавоб берди
Ўзбекистон, Абдулазиз Камилов:
Афғонистонда янги реаллик: Толибон бутун Афғонистон ҳудудида қамраб олган муваққат ҳукумат ташкил қилди ва халқро ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда;
Афғонистон халқаро изоляцияга тушиб қолмаслиги учун, ҳозир Афғонистон бўйича постконфликт стратегия ишлаб чиқиш керак;
Афғонистон ҳудудий хавфсизликнинг муҳим фактори бўлиб қолмоқда;
Толибон*дан инклюзив ҳукумат, инсон ва аёллар ҳуқуқларини сақлаш кутилмоқда;
Афғонистоннинг музлатилган маблағлари эркинлаштириш, уни иқтисодий ҳамкорликка ва инфратузилмавий лойиҳаларга чорлаш, унга гуманитар ёрдам етказиб бериш ва уни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш керак;
Заместитель премьер-министра, министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Толибон* электр энергияси бўйича барча қарзларни тўлашга ваъда берди - Умурзаков
Тожикистон, Сирожиддин Муҳриддин:
Толибон* ҳукумат бошига куч ишлатиш йўли билан келган. Тожикистон пуштунлардан бошқа афғонларнинг манфаатларини ҳисобга олмайдиган Толибон* ҳукуматини тан олмайди;
Тожиклар афғон ҳукуматида ўз ўрнига эга бўлишлари керак, чунки улар Афғонистон аҳолисининг 46%ини ташкил қилади;
Тожик-афғон чегараси яқинида террорчилар фаолашмоқда;
Халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистонда бўлаётган воқеаларни инкор пайқамаслик, янги фуқаро урушига олиб келиши мумкин;
Бойцы талибов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Толиблар Тожикистон билан чегарадош вилоятга минглаб жангчиларини юборди
Туркманистон, Рашид Мередов:
Афғонистоннинг инфратузилмавий лойиҳаларига киритиш – нафақат Афғонистоннинг балким бутун ҳудуднинг келажаги учун сармояга айланади;
Туркманистон Толибон* билан ТАПИ газ қувури, CASA-1000 электр линияси ҳамда темирйўл лойиҳалари бўйича ҳамкорлик масалаларини ўрганмоқда;
Афғонистон қўшнилари қиш вақтида унга озиқ-овқат, дори-дармон ва ёнилғи масаласида ёрдам бериши керак;
Афғонистонни постконфликт даврда қайта тиклаш масаласида БМТ қарамоғида халқаро анжуман ўтказиш керак;
Встреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2021
Туркманистон президенти келаси ҳафтада Ўзбекистонга келади
Хитой, Ван И:
Афғонистоннинг хорижа музлатиб қўйилган активлари имкон қадар тезроқ эркинлаштирилиши керак ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилиши керак;
БМТ ва ШҲт платформалари асосида Афғонистонда террорчиликка қарши кураш фонди ташкил қилиниши керак;
Поезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2017
Хитой Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида темир йўл барпо этади
Покистон, Шах Мехмуд Курейши:
Афғонистон бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган “йўл харитаси” тузиш керак: Афғонистоннинг сиёсий-иқтисодий интеграцияси, Афғонистонни тиклашга ёрдам бериши мумкин бўлган давлат ва тузилмалар билан ҳамкорлик имконини ўрганиш;
Лекин Афғонистонни тиклашда энг муҳим фактор бу – хавфсизлик масаласи.
Боевики Талибана патрулируют район Вазир Акбар Хан в городе Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Покистон “Ислом давлати”*га қарши курашда Толибон*га ёрдам бермоқда - ОАВ
Маълумот учун, Толибон* ҳаракати вакиллари ушбу учрашувга таклиф қилинмаган ва иштирок этмайди.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0