https://sputniknews.uz/20210926/toliblar-tojikiston-bilan-chegaradosh-viloyatga-minglab-jangchilarini-yubordi-20652480.html
Толиблар Тожикистон билан чегарадош вилоятга минглаб жангчиларини юборди
Толиблар Тожикистон билан чегарадош вилоятга минглаб жангчиларини юборди
Sputnik Ўзбекистон
“Толибон”* ҳаракати вакилининг сўзларига кўра, бундай чора хавфсизлик таҳдидини бартараф этишга қаратилган. 26.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-26T13:56+0500
2021-09-26T13:56+0500
2021-09-26T13:56+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
тожикистон
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1a/20652452_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_e90a85ec6a8584a0808256c12ee90e95.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Толиблар Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига минглаб махсус хизмат жангчиларини юборди. Бу ҳақда радикал ҳаракат вакили Забиуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.“Ўнлаб Ислом амирлиги махсус хизмат бўлинмалари () Тахорда жойлаштирилди... ўн минглаб махсус хизматчилар жойлаштирилди”, - дея ёзган Мужоҳид Twitterʼда.Унинг сўзларига кўра, бундай чора хавфсизлик таҳдидини бартараф этишга қаратилган.Афғонистондаги вазиятАвгуст ойи бошида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирган эдилар, 15 август куни улар Кобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилишди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг оммавий эвакуацияси амалга оширилди.31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этишди, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятига чек қўйилди. 6 сентябрь куни толиблар жанглардан сўнг 34 афғон вилоятининг энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтгани ҳақида баёнот берди.Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди. “Толибон”*нинг биринчи ҳукмронлиги вақтида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинланди.* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210916/afgoniston-terrorchilar-makoniga-aylanmoqda--emomali-rahmon-20525787.html
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1a/20652452_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_d297720ceaef50713d0ee46cf6f5b489.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, тожикистон, афғонистон, толибон
афғонистонда вазият кескинлашуви, тожикистон, афғонистон, толибон
Толиблар Тожикистон билан чегарадош вилоятга минглаб жангчиларини юборди
“Толибон”* ҳаракати вакилининг сўзларига кўра, бундай чора хавфсизлик таҳдидини бартараф этишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Толиблар Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига минглаб махсус хизмат жангчиларини юборди. Бу ҳақда радикал ҳаракат вакили Забиуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
“Ўнлаб Ислом амирлиги махсус хизмат бўлинмалари () Тахорда жойлаштирилди... ўн минглаб махсус хизматчилар жойлаштирилди”, - дея ёзган Мужоҳид Twitterʼда.
Унинг сўзларига кўра, бундай чора хавфсизлик таҳдидини бартараф этишга қаратилган.
Август ойи бошида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирган эдилар, 15 август куни улар
Кобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилишди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг оммавий эвакуацияси амалга оширилди.
31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этишди, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятига чек қўйилди. 6 сентябрь куни толиблар жанглардан сўнг 34 афғон вилоятининг энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтгани ҳақида баёнот берди.
Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби
эълон қилинди. “Толибон”*нинг биринчи ҳукмронлиги вақтида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинланди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти