"Толибон* ҳукумати қачон тан олинади?" - Замир Кабулов уч тилда жавоб берди
"Толибон* ҳукумати қачон тан олинади?" - Замир Кабулов уч тилда жавоб берди
Sputnik Ўзбекистон
"Толибон ҳукумати қачон тан олинади?", деган саволга Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили, "Улар олдига қўйилган талабларнинг катта қисми бажарилганидан сўнг"... 21.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов журналистлар саволларига жавоб берди. Sputnik Afghanistan хабарига асосан. "Толибон ҳукумати қачон тан олинади?", деган саволга Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили рус, дарий ва инглиз тилларида жавоб берди. Дастлаб рус тилида берилган саволни кейин, эҳтимол рус тилини билмайдиган журналистлар яна дарий ва инглиз тилларида қайтадан сўрашди. Замир Кабулов уларнинг саволларига ўз тилларида жавоб қайтарди. Россия президенти махсус вакилининг сўзларига кўра, "Толибон"* ҳукумати имкон қадар тезроқ этно-сиёсий хилма-хиллигини таъминлаши керак. Яъни янги ҳукуматда нафақат "Толибон"* нуқтаи-назарини қўллаб-қувватлайдиган кучлар, балки барча этник-сиёсий кучлар ҳам ўз овозига эга бўлмоқлари керак. Ундан ташқари, "Москва формати" аъзолари БМТдан Афғонистонни қайта тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш учун Халқаро донорлик анжумани чақиришни сўрашди. "Бу борада Нью Йоркдан жавоб кутамиз", - деди Кабулов. Эслатиб ўтамиз, "Москва формати"да бўлиб ўтган учрашувда 10та мамлакат вакиллари иштирок этди. Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва барча Марказий Осиё давлатлари вакиллари. АҚШ музокараларда иштирок этмади.* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
"Толибон ҳукумати қачон тан олинади?", деган саволга Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили, "Улар олдига қўйилган талабларнинг катта қисми бажарилганидан сўнг", деб жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов журналистлар саволларига жавоб берди. Sputnik Afghanistan хабарига асосан.
"Толибон ҳукумати қачон тан олинади?", деган саволга Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили рус, дарий ва инглиз тилларида жавоб берди.
"Бу, албатта, бир кун амалга ошади. Ушбу масала афғон делегациясига ҳам батафсил тушунтирилди. Қачон-ки улар халқаро ҳамжамиятнинг инклюзив ҳукумат ва инсон ҳуқуқлари борасидаги кутилмаларининг катта қисмини амалга оширишни бошласа", - деди Кабулов.
Дастлаб рус тилида берилган саволни кейин, эҳтимол рус тилини билмайдиган журналистлар яна дарий ва инглиз тилларида қайтадан сўрашди. Замир Кабулов уларнинг саволларига ўз тилларида жавоб қайтарди.
Россия президенти махсус вакилининг сўзларига кўра, "Толибон"* ҳукумати имкон қадар тезроқ этно-сиёсий хилма-хиллигини таъминлаши керак. Яъни янги ҳукуматда нафақат "Толибон"* нуқтаи-назарини қўллаб-қувватлайдиган кучлар, балки барча этник-сиёсий кучлар ҳам ўз овозига эга бўлмоқлари керак.
Ундан ташқари, "Москва формати" аъзолари БМТдан Афғонистонни қайта тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш учун Халқаро донорлик анжумани чақиришни сўрашди. "Бу борада Нью Йоркдан жавоб кутамиз", - деди Кабулов.
Эслатиб ўтамиз, "Москва формати"да бўлиб ўтган учрашувда 10та мамлакат вакиллари иштирок этди. Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва барча Марказий Осиё давлатлари вакиллари. АҚШ музокараларда иштирок этмади.
Замир Кабулов
Замир Набиевич Кабулов 1954 йилнинг 2 июнида Ўзбекистонда туғилган. 1977 йилда МГИМОни тугатиб, дастлаб СССР кейин Россиянинг Эрондаги, Афғонистондаги, Покистондаги эслчихоналарида ишлаган. 2010 йилдан бошлаб Россия ТИВининг Иккинчи Осиё Департаменти директори, 2011 йилдан буён Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили. "Александр Невский", "Ҳурмат", "Шахсий қаҳрамонлиги учун" ва "Дўстлик" орденлари билан мукофотланган.