https://sputniknews.uz/20211008/putinga-tiz-chokish-kerak-inglizlar-rossiya-gazini-olish-usulini-topishdi-20825967.html
"Путинга тиз чўкиш керак": инглизлар Россия газини олиш усулини топишди
"Путинга тиз чўкиш керак": инглизлар Россия газини олиш усулини топишди
Sputnik Ўзбекистон
Express ўқувчилари фикрича "Шимолий оқим - 2"нинг ишга туширилиши ЕИдаги газ инқирозини енгишда ёрдам беради 08.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-08T12:52+0500
2021-10-08T12:52+0500
2021-10-08T12:52+0500
дунёда
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0c/19642327_0:189:2490:1590_1920x0_80_0_0_fd716226d25058a744ab50aa45b0c761.jpg
ТОШКЕНТ, 8 окт –Sputnik. Британиянинг Express нашри ўқувчилари газ инқирози шароитида Еврокомиссия ҳаракатларини танқид остига олишди ва ёқилғи билан боғлиқ муаммога ечим топганини маълум қилишди.Нашр Европада газ нархи юқорилаб кетиши туфайли юз берган инқирозга ва Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйеннинг қийинчиликларни енгишга қаратилган ҳаракатларига бағишланган мақолани чоп этган. Мақола газета ўқувчилари ўртасида қизғин мунозараларга сабаб бўлди."Россия ўз эътиборини сўниб бораётган Европа Иттифоқига эмас, балки жадал ривожланаётган Осиё-Тинч океани минтақасига қаратмоқда. О, Худо, Брюссель бугун аҳамиятсиз кучга айланиб қолган", - дея фикр билдирган Freedom now."Россия қиши Европадаги энг қаттиқ қишлардан бири, уйларни иситиш учун унга газ керак. ЕИ эса уйларни ўзининг қуруқ сафсаталари билан иситиши мумкин", - дея иддао қилади Pished.Artist."Саволнинг жавоби жуда оддий: "Шимолий оқим - 2"ни сертификатланг, Европага газ етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишнинг биргина йўли шу", - дейди Linguist.Россия президенти Владимир Путин чоршанба куни энергетика бўйича йиғилиш ўтказди, унда Европа газ бозоридаги нархларга катта эътибор қаратилди. Хусусан, давлат раҳбари "Газпром" шартнома мажбуриятларини бажараётгани ва бажаришда давом этишини таъкидлади. Шу билан бирга, у бозорда, масалан, Санкт -Петербург фонд биржасида таклифни эҳтиёткорлик билан ошириш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.Голландиянинг TTF индексига кўра, Европанинг кўк ёқилғи бозоридаги ҳозирги нархи чоршанба куни рекорд қийматга етди - ҳар минг кубометр учун 1937долларни ташкил этди, бироқ пайшанба куни туша бошлади ва 1000 доллардан пастга тушиб кетди. Шундан сўнг, газ нархи бироз кўтарилди ва Москва вақти билан 18.00 да 1161 долларга баҳоланди.
https://sputniknews.uz/20210924/evropa-rossiyani-sovuq-eksportida-ayblamoqda-20630771.html
https://sputniknews.uz/20211008/ei-gaz-narxi-sababli-rossiyaga-ogohlantirish-berdi-20825063.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0c/19642327_59:0:2431:1779_1920x0_80_0_0_f631c87eacdecc0f31cdd065f5482009.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, газ
"Путинга тиз чўкиш керак": инглизлар Россия газини олиш усулини топишди
Express ўқувчилари фикрича "Шимолий оқим - 2"нинг ишга туширилиши ЕИдаги газ инқирозини енгишда ёрдам беради
ТОШКЕНТ, 8 окт –Sputnik. Британиянинг Express нашри ўқувчилари газ инқирози шароитида Еврокомиссия ҳаракатларини танқид остига олишди ва ёқилғи билан боғлиқ муаммога ечим топганини маълум қилишди.
Нашр Европада газ нархи юқорилаб кетиши туфайли юз берган инқирозга ва Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйеннинг қийинчиликларни енгишга қаратилган ҳаракатларига бағишланган мақолани чоп этган. Мақола газета ўқувчилари ўртасида қизғин мунозараларга сабаб бўлди.
"Россия ўз эътиборини сўниб бораётган Европа Иттифоқига эмас, балки жадал ривожланаётган Осиё-Тинч океани минтақасига қаратмоқда. О, Худо, Брюссель бугун аҳамиятсиз кучга айланиб қолган", - дея фикр билдирган Freedom now.
"Бу фон дер Ляйен деганлари Путин олдида тиз чўксин", - деган FoxyStar.
"Россия қиши Европадаги энг қаттиқ қишлардан бири, уйларни иситиш учун унга газ керак. ЕИ эса уйларни ўзининг қуруқ сафсаталари билан иситиши мумкин", - дея иддао қилади Pished.Artist.
"Саволнинг жавоби жуда оддий: "Шимолий оқим - 2"ни сертификатланг, Европага газ етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишнинг биргина йўли шу", - дейди Linguist.
Россия президенти Владимир Путин чоршанба куни энергетика бўйича йиғилиш ўтказди, унда Европа газ бозоридаги нархларга катта эътибор қаратилди. Хусусан, давлат раҳбари "Газпром" шартнома мажбуриятларини бажараётгани ва бажаришда давом этишини таъкидлади. Шу билан бирга, у бозорда, масалан, Санкт -Петербург фонд биржасида таклифни эҳтиёткорлик билан ошириш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.
Голландиянинг TTF индексига кўра, Европанинг кўк ёқилғи бозоридаги ҳозирги нархи чоршанба куни рекорд қийматга етди - ҳар минг кубометр учун 1937долларни ташкил этди, бироқ пайшанба куни туша бошлади ва 1000 доллардан пастга тушиб кетди. Шундан сўнг, газ нархи бироз кўтарилди ва Москва вақти билан 18.00 да 1161 долларга баҳоланди.