Европа Россияни "совуқ экспортида" айбламоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКомпрессорные станции "Казачья" и "Русская" в Краснодарском крае
Компрессорные станции Казачья и Русская в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Oбуна бўлиш
Бугунги реал ҳолат Европанинг "энергетик ўтиш" бўйича режаларига жуда қаттиқ зарба берди.
Ўтган йил давомида газнинг ҳақиқий нархи деярли ўн баробар ошди. Оқибатда бу электр энергияси, ёқилғи, юк ташиш хизматлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа нарсалар нархларининг ошишига олиб келди.
Крутой разворот: Германия угрожает США санкциями в ответ на попытку остановить Северный поток - 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Украина энди жим бўлади. Байден ва Меркел “Шимолий оқим” ҳақида келишиб олишди
Аввалига, ушбу кулгили ҳолат фақат биржаларда рўй берган эди. Лекин бир неча ойдан сўнг у энг оддий европаликнинг чўнтагига ҳам сезиларли зарар етказади. Тахминларга кўра, кейинги йилда Британиянинг ўртача уй-хўжалиги электр энергияси учун аввалги йилларга қараганда 1500 фунт кўпроқ тўлашга мажбур бўлади. Шусиз ҳам британия аҳолиси учун бир киловатт электр энергияси нархи Россиядагидан кўра олти баробар қиммат бўлиб, икки миллион уй хўжаликлари маблағи йўқлиги сабабли тўловларни амалга оширишмаган.
Тўхтанг, яшил энергетика-чи? Она сайёрани эзгулик кучи билан жонлантирадиган ўша барча соф электр манбалари қаёқда қолди? Кундек равшан бўлган ҳолатни шармандаларча тан олиш зарур. Шамол тегирмонлари ва қуёш панеллари ҳозирча уддалай олмаяпти. Бу йил Европада қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада пасайди. Январь ойида эса Европа Иттифоқи улкан блэкаут ёқасида қолган эди.
Эксперт Финансового университета при Правительстве РФ, ведущий аналитик Фонда национальной энергетической безопасности Игорь Юшков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Юшков: Европа Россия газидан воз кечиши мумкинми?
Ёздаги шамолсиз об-ҳаво, юқори булутлилик, ўтган йилги ўта совуқ қиш, келгуси қишнинг янада қаттиқ келиши ҳақидаги ҳавотирлар – буларнинг барчаси нарх-навони шакллантирувчи энг кучли омиллардан бирига айланди.
Украинада газ нархи борасида ҳавотирлар билдирилди. Оқибалар узоқ куттирмади. Электр энергияси нархларини ўсиши ўғит ишлаб чиқарувчи заводларнинг ёпилишига олиб келди. Юк ташиш хизматлари нархлари ҳам кўпчиган хамирдек оша бошлади. Углевод ташланмалари ошишида айбланаётган фермерлар эса ўз маҳсулотларининг нархларини олдиндан кўтаришмоқда. Одамлар ишсиз қолмоқда ва даҳшат билан дўконлардаги нархларни кузатишмоқда. Европаликлар учун энергетик инқироздан чиқиш – аниқдай гўё. Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш, унга АЭСга буюртма бериш мумкин ахир бугунги кунда бунданда соф ва кучли энергия мамбаи мавжуд эмас.
Бироқ, йўқ, бундай қилиб бўлмайди - ахир америкалик шериклар нотўғри тушуниши мумкин-да. Мана, шундай қилиб, ўзларининг эко-шиорларига қарши борган ҳолда Европа ҳукуматлари ёппасига кўмирга ўтишмоқда. Атроф-муҳитни энг кўп ифлослантирадиган, энг зарарли ва олимлар томонидан адолатли танқид қилинган ёқилғига. Европа барчага ваъда қилган экологик жаннат ўрнига, ёнилғи буғи аралашмасидан иборат заҳарланган ҳаволи, сил касалликлари авж олиши эҳтимоли катта бўлган, қолаверса аҳолисининг аксарият қисми камбағаллашиб кетадиган бир жаҳаннамни барпо этмоқда.
Вывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
"Газпром" Европа омборларига жўнатилаётган газ ҳажмини қисқартирди
Европанинг ўртаҳол қатламининг хонавайрон бўлиши йил давомида рекорд суръатларда амалга ошиб борди. 2020-йилнинг сентябрь ойидаёқ Буюк Британиядаги фарзандли оилаларининг 14%га озиқ-овқат учун пул етмаган эди.
Жорий йил ёзга келиб бу кўрсаткич 24%га ўсди. Ҳукумат камбағалларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди ва мактабларда бепул овқатланадиган болаларни таътил вақтида ҳам озиқ-овқат билан таминлади. Айрим болаларнинг қўлига "сухой паёклар" берилди. Ота-оналар бу "паёкларни" суратларини ижтимоий тармоқларда бўлиша бошладилар. Фотосуратларни кўрган жамоатчиликнинг ғазаби қўзғади. Ахир "паёк" макарон, икки банка ловия, бир неча юпқа бўлак пишлоқ, озроқ картошка, икки дона сабзи, учта олма иборат эди-да. Таъкидлаш жоизки бу маҳсулотлар бир ҳафталик озуқа учун мўлжалланганди.
Оч қолган оилаларга озиқ-овқат учун талон бера бошлашди. Талон бир хафтада уч фунтли нарсалар ҳарид қилиш имкониятини берар эди (бу тахминан 300 рубль). Ҳозирги кунда бу талоннинг нархи 4.25 фунтни ташкил этади. Унга фақатгина сут, сабзавотлар, мева, дуккаклилар, ёрмалар ва болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини олиш мумкин. Гўшт, балиқ, пишлок, ширинликлар ва бошқа махсулотларга бу пул етмайди. Хўш, бу пулга нима сотиб олиш мумкин ўзи? – Нари борса икки литр сут, икки кило картошка ва беш дона банан - тамом.
Англия ҳукумати буни “соғлом овқатланиш” деб атайди. Лекин бошқалар учун бу ҳарбий коммунизм давридаги очарчилик вақтларини эслатиши аниқ.
Нархлар жадал суръатлрада ўсаётган бир пайтда, ҳуқуқ-химоячиларини таъкидлашича, ўртаҳол оилаларга яна қийинроқ бўлади: тез орада улар ёки eating, ёки heatingни (озиқ-овқат ёки иситиш хизмати) танлашларига тўғри келади .
Одатда, ҳар йили қишда Британияда бир неча ўн минглаб нафақахўрлар вафот этади. Иситиш хизмати учун тўланаётган маблағни тежаш мақсадида, улар кечаси иситиш мосламаларини ўчириб қўйишади. Эрталаб эса уларни совуқдан музлаб қолган аҳволда топишади. 2014-йилда шу тарзда 40 мингдан ортиқ инсон вафот этган. Келаётган қиш мавсумида бундай ўлимлар сони кўпайиши тахмин қилинмоқда.
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2020
Рақобатга дош беролмади: Европа ва Осиё америка СТГдан воз кечмоқда
Испанияда қиш нисбатан иллиқроқ, бироқ озиқ-овқат билан боғлиқ вазият деярли фарқ қилмайди. Жорий йил бошида Мадридда 186 минг киши мунтазам равишда бепул озиқ-овқат тўпламларини олганлар. Бу охирги 25 йил ичидаги энг ёмон кўрсаткичдир. Оч қолаётганлар орасида қариялар кўпчиликни ташкил этади. Чунки улар ўз нафақаларини одатда ишсиз қолган фарзандлари ва набираларига қолдиришади.
Мадриддаги Сан Хуан де Диос черкови бошқарувчиси Би-би-си журналистларига шундай деди: “Биз тарқатаётган бепул озиқ-овқатни олиш учун одамалар шаҳарнинг нариги чеккасидан пиёда келишади ва икки соатли йўлни босиб ўтишади, чунки уларда ҳатто автобусга пул йўқ”. Гап қандайдир дайдилар ёки гиёҳвандлар ҳақида бораётгани йўқ, улар ишини йўкотган, йиғиб қўйган бор жамғармасини ишлатиб бўлган ва тўсатдан рўй берган қимматчилик олдида ожиз қолган инсонлардир.
Электр энергияси нархи ошиши яна бир нохуш оқибатга эга. У Европа товарларини жаҳон бозорида рақобатлаша олмайдиган ҳолатга олиб келиши мумкин. Америка бозори ЕИ учун асосий бозор бўлиб келган.
Аммо ҳозирда парадоксал вазият юзага келмоқда. Европаликларга яшил энергияни тиқиштирган Америка ҳукуматининг ўзи шамол ва қуёш энергиясига ўтишга шошилаётгани йўқ. Арзон электр энергияси уларга рақобатли устуворликни беради ва ЕИни бозордан сиқиб чиқаришга шароит яратади. Бу айниқса шерикларга нисбатан бироз шавқатсизлик эмасми? Лекин Америка ўз содиқ вассалларига нисбатан доим шундай қилади-ку, "Болливар иккитани кўтара олмайди", ахир биттасини танлаш керак.
Вывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
"Газпром" Европани тўлашга мажбур қилиш йўлини топди
Халқ бошига тушаётган офатлар кўпаяётган бир пайтда, Европанинг ҳатто реалликдан узилиб қолган сиёсатчилари нимадир қилишга қарор қилишди улар айбдорларни қидиришни бошлашди. Ва дарҳол топишди ҳам. Қанчалик таажжубли бўлмасин, бу яна Россия бўлиб чиқди.
Британия парламенти депутатлари “Газпромга” хат ёзишди – худди запорожликлар турк султонига ёзгани каби. Унга кўра “Газпром” газ нархини оширишда ва бозорни манипуляция қилишда айбланади. Европа парламенти ҳам ишларни худди шу зайлда давом эттирмоқда. Баъзи бир парламент аъзолари Европа комиссиясини монополияга қарши текширув ўтказишга чақирмоқда, ундан ташқари Европада ҳамма нарса қимматлашгани учун “Газпромга” қарши даъво аризасини ҳам ёзишни талаб қилишмоқда.
Шошманг. Ахир гап газ ҳақиқий нархи ҳақида кетмоқда, айнан ўша, “Газпром” тузишни истамаган қисқа муддатли шартнома тўғрисида. Компания ҳатто ЕИ билан бу борада судлашган, лекин афсус ишни бой берган эди.
“Газпром” доим узоқ муддатли ва барқарор нархли шартномалар тузишни таклиф қилган.
Логотип корпорации Узатом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2019
Тонналаб иқтисод: “Узатом” раҳбари АЭС қурилиши хусусида
Бироқ ўша пайтларда Европаликлар учун газнинг ҳақиқий нархи қулай эди ва улар ўз қарорларини ўтказа олдилар. Энди эса Россия компаниясини очкўзлиги ва узоқни кўра билмаслиги оқибатида ўзлари йўл қўйган хатоликда айблашмоқчи.
Йиллар давомида “Газпром” Европаликлар томонидан тиқиштирилган қоидалар асосида ўйнади. Бугун эса улар йўқ, биз бундай келишмаган эдик, дея норози бўлишмоқда. Ҳамма нарсани уларга бериш керак, иложи бўлса текинга! Бу ҳолат Украинани эслатмаяптими? Бундай даъвони ҳеч қандай келажаги йўқ, албатта.
Европаликларда яна қандай ечим бор? Америкадан СТГ сотиб олишми? Океан ортидаги шериклар "бозорни бошқариш бўйича" профессионаллар, албатта. Иттифоқдошлар Европани ҳозирги танг аҳволидан фойдаланган ҳолда, нархларни шундай белгилашадики, ЕИнинг ҳозирги муаммолари буни олдида хамир учидан патирдек бўлиб қолади. Агар Европа элитаси каби эмас, балки ақл билан мулоҳаза қилинса, Россия газини боса оладиган ягона муқобил вариант бу Россия АЭСларидир. Иккиси ҳам бир вақтта бўлса, ундан-да аъло.
Янгиликлар лентаси
0