Юшков: Европа Россия газидан воз кечиши мумкинми?
17:59 10.09.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023)
© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишЭксперт Финансового университета при Правительстве РФ, ведущий аналитик Фонда национальной энергетической безопасности Игорь Юшков
© Sputnik / Владимир Трефилов
/ Oбуна бўлиш
Россия Европада газ нархининг кескин кўтарилишига сабабчи бўлдими, агар ЕИ яшил иқтисодиётга ўтишни истаса, Шимолий Оқим-2 самарали бўладими?
ТОШКEНТ, 9 сен - Sputnik. Бугун “Газпром” "Шимолий оқим-2" қуриб битказилганини эълон қилди.
Газ ўтказгичнинг сўнгги трубаси Болтиқ денгизи тубига ётқизилгани ҳақидаги хабар 6 сентябр куни эълон қилинган бўлса, 9 сентябрь куни фючерслар бозорида табиий газ нархи тарихий рекорд ўрнатди – савдо тарихида биринчи марта минг кубометр газ нархи 700 доллардан ошди.
“Шимолий оқим-2”нинг ишга туширилиши Европада газ нархининг тез ўсишига қандай таъсир қилади? Нима учун Европа қишда музлаб қолишдан қўрқиб турган бир вақтда "Газпром" ЕИ бозорига газ этказиб беришни кўпайтирмаяпти?
Россиянинг энергетика стратегиясининг ўзига хос хусусиятларини "Sputnik рус тилида" Youtube-каналида Россия Миллий Энергетика хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшков тушунтириб берди.
Нега Норвегияни эмас Россияни айблашмоқда
Европада 9 сентябрь куни октябр ойидаги газ фючерсларининг нархи савдо тарихида биринчи марта 700 доллардан ошди. Бир ой олдин унинг нархи 550 долларни, май ўрталарида эса - 373 долларни ташкил этган эди. Европалик газ савдогарлари бу вазиятни "жиннилик" деб аташмоқда ва бир қатор оммавий ахборот воситалари ушбу нархлар пойгасини "Газпром" ўйинлари деб изоҳлашмоқда. Бироқ, бу бемаъниликнинг мантиқий изоҳи бор, дейди Игор Юшков.

"Осиё бозорида газ нархи бундан ҳам юқори. Хитой газ истеъмолини кўпайтирмоқда. Ундан ташқари ҳам катта истеъмолчилар бор: Япония, Жанубий Корея. Яъни ҳозир дунёдаги барча суюлтирилган газ Осиёга кетмоқда. Табиийки, суюлтирилган газ чиқарувчилари имкон қадар кўпроқ даромад олишни хоҳлашади. Шу сабабли ҳам бутун 2021 йил давомида газ ишлаб чиқарувчилар барча маҳсулотини Осиё бозорларига жўнатмоқда, - дейди Игорь Юшков.
Шу сабабли, Европага қўшимча ҳажмдаги суюлтирилган газ керак бўлса, у Осиёдаги нархлар бўйича таклиф қилинади, - тушунтиради Юшков. Россияга келсак, биз апрелдан то ҳозиргача бир хил ҳажмда газ этказиб бериб келмоқдамиз.

"Шунинг учун ҳам биз чет эл матбуотидан доимий эшитиб келаётган “Россияни кранни ёпиши ва Европани шантаж қилиши” ҳақидаги айбловлар – ўринсиз. Шу ўринда ЕИга бошқа газ етказиб берувчиларга назар солиш фойдали бўлади. Масалан Норвегияда тўртинчи йил давомида газ қазиб олиш ҳажми камайиб бормоқда. Улар имкон қадар кўпроқ газни суюлтириб Осиёга жунатишга ҳаракат қилишмоқда".
Жазоир ҳам ички истеъмол ҳажми кўпайиши туфайли экспортга камроқ газ жўната бошлади.
Шундай экан, Россиядан нима даъво қилмоқчисиз? Европаликларнинг ўзи иқтисодий ютуқ учун ватанпарварликдан воз кечаётган бўлса?
Ундан ташқари, савдогарлар юқори нархлар ҳақида гапирганда, улар Голландия биржасининг котировкаларини назарда тутади. У ерда нархлар асосан суюлтирилган газ бозоридаги вазиятни акс эттиради.
Германия фонд биржаси ундан фарқ қилади: у ердаги нархларга Россия қувурли этказиб бериши таъсир қилади, шунинг учун улар пастроқ. Ушбу омилларнинг барчасини ҳисобга олиш муҳим, дейди Игор Юшков.
Нима учун Россия Украинага фойда қилиши учун имкон бериши керак?
Савдогарлар асабийлашаётганининг яна бир сабаби – Европа ер ости омборларида газ заҳиралари миқдори пастлигидир, дейди эксперт.
Савдогарлар асабийлашаётганининг яна бир сабаби – Европа ер ости омборларида газ заҳиралари миқдори пастлигидир, дейди эксперт.
"Лекин нима учун бундай бўлди? Нега улар қишга тайёргарлик кўрмадилар? Чунки нарх йил давомида ўсиб борди ва компаниялар нарх чўққисига чиққан, энди мен ҳозир минг кубометрни 400 долларга сотиб олсам, қишда нарх 300 долларга тушади ва мен зарар кўраман, деб ўйлашди. Кейин нарх 500 долларга чиқди – улар “ана энди нарх аниқ энг юқори чўққисида” деб ўйлашди. Ва ҳозир ҳам ана шу сабабли улар ер ости омборларига газ қуйишдан қўрқишмоқда, чунки ҳеч ким билмайди, балким қишда нарх тўсатдан арзон бўлар”.
Ундан ташқари, йил давомида кўплаб мамлакатлар газни омборлардан олиб, уни жорий истеъмол учун фаол равишда сотишди, чунки 2020 йил бутунлай бошқача бўлган эди. Ўтган йил бозор нархи жуда паст эди: ҳар минг кубометр учун 100 доллардан паст бўлганди.

"Европа қишда, албатта,музлаб қолмайди, лекин Россиядан газ сотиб олиш учун уларга қўшимча қувват керак бўлади", - деди у. "Россия газ ишлаб чиқариш ва етказиб бериш миқдорини кўпайтириш имконига эга бўлган ягона қувурли газэтказиб берувчидир. Бунда "Шимолий оқим-2" Россияга қўшимча ҳажмларни Европага ортиқча харажатсиз етказиб бериш имконини беради".
Ҳозир "Газпром" учун етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш - фойдасиз, дейди Юшков.
"Украинадан бошқа барча йўналишлар тўлиқ қувват билан ишламоқда. Агар ҳозир “Газпром” Украина орқали нормадан ортиқча ҳажм олса, унда юқори кэфицентлар ишга тушади. Украина орқали газ ўтказиш нархи шундоқ ҳам жуда юқори. Ўз-ўзидан савол пайдо бўлади – қиммат нархга газ етказиб бериб газ нархини тушириш керакми ёки ҳаммаси олдингидек қолгани яхшими?”
Биринчи вариант иқтисодий жиҳатдан мутлақ маъносиз, дейди эксперт.
"Россия ҳозир ўз зиммасига олган барча узоқ муддатли шартномаларни ва қўшимча келишувларни бажармоқда. Агар қўшимча ҳажм етказиб берилса, барча фойда украиналик операторга тегади, чунки у меъёридан ортиқ транзит учун юқори тўлов олади",-дейди Юшков.
Яшил иқтисодиёт
“Шимолий оқим-2” ишга тушганидан сўнг, Россия қўшимча газ этказиб бера олади, дейди Игор Юшков.
Яшил иқтисодиёт
“Шимолий оқим-2” ишга тушганидан сўнг, Россия қўшимча газ этказиб бера олади, дейди Игор Юшков.
"Биринчидан, бу қувур тўлиқ "Газпром"га тегишли бўлади, яъни у ўз шўъба корхонасига пул тўлайди. Иккинчидан, Ямалдан Германиягача бўлган масофа Украина орқали ўтадиган йўналишдан 1800км қисқа. Газ қувурлари қисқароқ бўлгани туфайли "Газпром" камроқ энергия сарфлайди. Бу иқтисодий нуқтаи назардан энг самарали услуб".
Эксперт фикрига кўра, яшил иқтисодиётнинг ривожланиши "Шимолий оқим 2" га салбий таъсир кўрсата олмайди.
Режага кўра, Европа 2050 йилга келиб ҳар қандай қазиб олинадиган энергия манбаларидан воз кечиши керак. Аммо бугунги кунда ЕИда "яшил битим" га киритилаётган сармоялар миқдори этарли эмас. Бунинг учун уларни бир неча баробар ошириш керак.
"Бу эса жуда қийин, чунки охир-оқибат ҳамма нарсани истеъмолчи тўлайди. Европада электр энергияси нархи анча юқори, албатта ЕИ ўз “яшил” режасидан воз кечмайди, лекин уларга эришиш кечикиши мумкин. Шундай экан, менинг фикримча, ЕИга газ яна бир неча ўн йиллар давомида керак бўлади".

Ундан ташқари, Россия энергия бозорида янги тенденцияларини кузатиб келмоқда. Европа водородга ўтишни хоҳлайди ва водород эса - табиий газдан ишлаб чиқарилади, деб эслайди Игор Юшков. Россия водород ишлаб чиқаришни бошлаганидан сўнг, уни ҳам “Шимолий оқим-2” орқали юбориш мумкин бўлади.
Бунинг учун бошида газ қувурини модернизация қилишнинг ҳам ҳожати бўлмайди, деб ҳисоблайди мутахассис.
"Ҳозир европаликлар ўтиш даврида газ-водород аралашмасидан фойдаланиш ҳақида гапиришмоқда -табиий газга 30% гача водород аралаштириб етказиб бериш мумкин. Бунда газ қувурини модернизация қилмаса ҳам бўлади. Ундан сўнг эса модернизация керак бўлади. Лекин бунинг ҳам йўли бор - газ қувурига шикаст етмаслиги учун унга махсус услубда ишлов бериш керак бўлади".
Ҳозирча буларнинг ҳаммаси фақат муҳокама даражасида. Водород бозорининг ўзи йўқ, - дейди Юшков.
"Ҳеч ким водородни кўп миқдорда ишлаб чиқара олмайди. Лекин иситиш мавсуми эса – бор. Бу Европа энергетика сиёсатининг бемаънилигини намойиш қилмоқда: улар дастлаб “Газпром”ни барча шартномаларга нарх белгилашни хабларга боғлиқ қилиб қўйишди. Агар улар (Россия таклиф қилган вариант) – газ нархини нефт нархга боғлашга рози бўлганда – газ ҳозир ярим баравар арзон бўларди. Хуллас, ҳозир европаликлар ўзлари пиширган “энергетик” шўрвани ўзлари ичишмоқда.
Тўлиқ интевьюни қўйида томоша қилиш мумкин.