"Шимолий оқим-2" - биринчи октябрдан ишга тушади

© REUTERS / Maxim ShemetovТруба газопровода Северный поток - 2
Труба газопровода Северный поток - 2  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Oбуна бўлиш
Россия ва Германия АҚШнинг қаршилигига қарамасдан "Шимолий оқим-2"ни ишга туширишга муваффақ бўлди. Бу лойиҳа суюлтирилган газга нисбатан ҳам экологик ҳам иқтисодий жиҳатдан самарали.
ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. "Шимолий оқим-2" - биринчи октябрдан ишга тушади. Бу ҳақида Bloomberg хабар қилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, айни дамда қувур ётқизиш ишлари тўлиқ якунланган. Газ ўтказгичнинг иккала қувуридам газ ҳайдаш 1 декабрга қадар бошланади.
Россия Германия билан биргаликда АҚШнинг қаршилигига қарамасдан ушбу лойиҳани якунлашга муваффақ бўлди. Америка Европага ўзининг суюлтирилган газини сотишни режалаштирган эди, лекин Трамп постдан кетганидан сўнг Берлин Вашингтон билан келишиш йўлини топди.
"ШО-2" - суюлтирилган газ сотиб олишдан кўра икки баравар экологик тоза ва иқтисодий самарали лойиҳадир. Ушбу қувур узунлиги Европага келадиган бошқа қувурлардан кўра 2 минг км. қисқа, яъни "ШО-2" - икки баравар камроқ компрессорлар ишлатади.
Европа компаниялари "ШО-2"га ЕИ иқтисодини қутқариш воситаси сифатида қарамоқда. Бу йил қиш мавсуми олдидан "зангори олов" нархи кескин ошиб 1000 м3 ёнилғи нархи рекорд даражасидаги 650 долларга етди.
ГФР "Шимолий оқим -2"нинг ишга тушиши ЕИда экологик вазиятни яхшилайди ва Россия билан яшил энергетика соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради. Келажакда эса, "ШО-2"ни водород узатиш учун мослаштириш мумкин, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0