https://sputniknews.uz/20211008/ei-gaz-narxi-sababli-rossiyaga-ogohlantirish-berdi-20825063.html
ЕИ газ нархи сабабли Россияга огоҳлантириш берди
ЕИ газ нархи сабабли Россияга огоҳлантириш берди
Sputnik Ўзбекистон
ЕИ элчиси Эдерер Россияни газ билан боғлиқ вазият туфайли обрўсига путур етиш хавфи ҳақида огоҳлантиради. 08.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-08T12:07+0500
2021-10-08T12:07+0500
2023-04-05T18:34+0500
дунёда
европа иттифоқи
газ
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/779/49/7794946_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_21b70037c685885c117fc53b4913a133.jpg
ТОШКЕНТ, 8 окт –Sputnik. Европадаги газ нархи билан боғлиқ вазият ишончли энергия манбалари етказиб берувчиси бўлган Россиянинг обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу хақда ЕИ элчиси Маркус Эдерер РБК билан бўлган суҳбатда маълум қилди.Унинг таъкидлашича, табиий газ нархининг кўтарилиши нафақат Европани, балки Москвани ҳам бир неча сабабларга кўра хавотирга солиши керак.Иккинчидан, Россия, унинг фикрича, ўсиб бораётган талабларга етарлича жавоб қайтара олмаса, ишончли етказиб берувчи мақомини йўқотиши мумкин.Элчининг сўзларига кўра, ушбу вазиятда кўпчилик Москванинг ҳаракатсизлигини "Шимолий оқим - 2" ишини тезлаштириш мақсадидаги босим сифатида қабул қилмоқда."Кўтарилган талабга жавобан, энергия манбаларининг ишончли етказиб берувчиси етказиб беришни кўпайтириши мумкин эди, Халқаро энергетика агентлиги ҳам етказиб берувчини шунга чақирмоқда", - дея хулоса қилди Эдерер.Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин "Газпром" газ этказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажараётганини ва бажаришда давом этиши кераклигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, у бозорда, масалан, Санкт-Петербург фонд биржасида таклифни эҳтиёткорлик билан ошириш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди. Голландиянинг TTF индексига кўра, Европанинг кўк ёқилғи бозоридаги ҳозирги нархи чоршанба куни рекорд қийматга етди - ҳар минг кубометр учун икки минг долларга яқинлашди, бироқ пайшанба куни туша бошлади ва 1000 доллардан пастга тушиб кетди. Шундан сўнг, газ нархи бироз кўтарилди ва Москва вақти билан 18.00 да 1161 долларга баҳоланди.
https://sputniknews.uz/20211007/tabiiy-gaz-importi-bojxona-bojidan-ozod-qilindi-20811178.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/779/49/7794946_172:0:2901:2047_1920x0_80_0_0_7678af23e76e4f664493e10bcaf81c91.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа иттифоқи, газ, россия
дунёда, европа иттифоқи, газ, россия
ЕИ газ нархи сабабли Россияга огоҳлантириш берди
12:07 08.10.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) ЕИ элчиси Эдерер Россияни газ билан боғлиқ вазият туфайли обрўсига путур етиш хавфи ҳақида огоҳлантиради.
ТОШКЕНТ, 8 окт –Sputnik. Европадаги газ нархи билан боғлиқ вазият ишончли энергия манбалари етказиб берувчиси бўлган Россиянинг обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу хақда ЕИ элчиси Маркус Эдерер
РБК билан бўлган суҳбатда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, табиий газ нархининг кўтарилиши нафақат Европани, балки Москвани ҳам бир неча сабабларга кўра хавотирга солиши керак.
"Биринчидан, бу Европадаги газни қайта тикланадиган энергия манбалари билан алмаштириш жараёнини тезлашишига олиб келиши мумкин", дея аниқлик киритди дипломат.
Иккинчидан, Россия, унинг фикрича, ўсиб бораётган талабларга етарлича жавоб қайтара олмаса, ишончли етказиб берувчи мақомини йўқотиши мумкин.Элчининг сўзларига кўра, ушбу вазиятда кўпчилик Москванинг ҳаракатсизлигини "Шимолий оқим - 2" ишини тезлаштириш мақсадидаги босим сифатида қабул қилмоқда.
"Кўтарилган талабга жавобан, энергия манбаларининг ишончли етказиб берувчиси етказиб беришни кўпайтириши мумкин эди, Халқаро энергетика агентлиги ҳам етказиб берувчини шунга чақирмоқда", - дея хулоса қилди Эдерер.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин "Газпром" газ этказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажараётганини ва бажаришда давом этиши кераклигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, у бозорда, масалан, Санкт-Петербург фонд биржасида таклифни эҳтиёткорлик билан ошириш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди.
Голландиянинг TTF индексига кўра, Европанинг кўк ёқилғи бозоридаги ҳозирги нархи чоршанба куни рекорд қийматга етди - ҳар минг кубометр учун икки минг долларга яқинлашди, бироқ пайшанба куни туша бошлади ва 1000 доллардан пастга тушиб кетди. Шундан сўнг, газ нархи бироз кўтарилди ва Москва вақти билан 18.00 да 1161 долларга баҳоланди.