"Биз кузатамиз, холос, аралашмаймиз"- Лебедев Ўзбекистондаги сайловлар ҳақида

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишИсполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев
Исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Oбуна бўлиш
МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей лебедев Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловларини кузатиш учун юборилган МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилмоқда.
SputnikУзбекистонга берган интервьюсида Лебедев Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловларида кузатувчилар ишининг муҳим йўналишлари, шунингдек, МДҲнинг янги чақириқлар ва реалликларга мослашуви ҳақида сўзлади.
- Бугунги кунда МДҲ мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлиги даражасини қандай баҳолайсиз?
- Шуни таъкидлашни истардимки, иқтисодий ҳамкорлик ҳар доим ҳам МДҲ мамлакатлари учун устувор омил бўлган, шу боис ҳам Ижроия қўмита энг йирик Иқтисодий ҳамкорлик департаментига эгалик қилади.
Айнан шу сабаб ҳам МДҲ мамлакатлари ҳамкорлигини мувофиқлаштирувчи саноат бўлимлари айнан иқтисодий муаммоларга ихтисослашган - бу ерда гап транспорт, энергетика, экология, божхона масалалари, меҳнат миграцияси ҳақида бормоқда.
Председатель Исполнительного комитета – Исполнительный секретарь СНГ Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Сергей Лебедев Ўзбекистонга келадиган МДҲ кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилади
Афсуски, нафақат МДҲда, балки бутун дунёда сиёсий характердаги мулоҳазалар баъзида иқтисодий муносабатлар, ўзаро ҳамкорликлар ривожини секинлаштиради. Халқаро иқтисодий форумдаги нутқимда мен савдо алоқалари ва қўшнилар билан иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳаммасидан фойдалироқ экани ҳақида сўзладим. Бу ҳаётий зарурат, бу анча арзон ва иккала томон учун ҳам фойдали.
Шу фонда кўплаб ҳаракатлар, масалан, Украина раҳбарияти томонидан МДҲ доирасида алоқаларни узиш бўйича қўлланилаётган ҳаракатлар, мени наздимда, ҳалокатлидир. Бу ҳақда украиналик экспертларнинг ўзлари ҳам, Ҳамдўстлик мамлакатларидаги мутахассислар ҳам айтишмоқда. Буни – сиёсий фикрлар ақл ва прагматизмдан устун келишига мисол сифатида кўрсатиш мумкин.
Молодой человек на фоне украинского флага - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Украина: инқироз юбилейи
Сўнги беш йилда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш учун улкан қадамни ташлади. Бу Ҳамдўстлик мамлакатларидаги бошқа ҳамкорлар томонидан ҳам катта иштиёқ билан олқишланмоқда. Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон давлатларидан форумда иштирок этиш учун вакиллар Ўзбекистоннинг қўшнилар билан товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошганини эътироф этишди.
Республиканинг қўшни Тожикистон билан ики томонлама муносабатларида рўй берган улкан ўзгаришларни ҳам қайд этиб ўтиш муҳим: бошқа соҳалардаги муносабатларни ривожланишига ҳалал берувчи сиёсий тўсиқлар олиб ташланди, чегараолди баҳслари тартибга солинди ва албатта, транспорт алоқалари тикланди.
Мен президентлик вазифасини бажаришга киришиши билан Тожикистон ва бошқа қўшнилар билан муносабатларни яхшилаш бўйича қадамларни ташлаган Шавкат Мирзиёевдан жуда миннатдорман. Афсуски, баъзи маиший даражадаги муаммолар ҳамон бор – биз икки мамлакат аҳолиси ўртасидаги чегарада юз берадиган тўқнашувлар ҳақида хабардормиз.
Аммо энг муҳими, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари тўқнашувлар келиб чиқмаслигини, муаммолар тинч йўл билан ҳал этилишини, баҳслар фақат келишув йўли билан ҳал этилишини истайди.
- Ижроия қўмитаси томонидан ҳозирда қабул қилинаётган кўплаб ҳужжатлар 2030 йилгача мўлжалланган. Уларни ҳаётга татбиқ этиш, жумладан, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган. Сизнингча, қайси йўналишлардаги ҳаракатларни фаоллаштирмоқ керак?
- Биз МДҲ майдонида ҳам узоқ хориждаги давлатлар дуч келаётган иқтисодий қийинчиликларга дуч келмоқда. Аммо бундан ташқари, бизга нисбатан санкциялар жорий қилинган, улар, биз биламизки, Ҳамдўстлик таркибига кирувчи қатор давлатларга нисбатан асоссиз киритилмоқда.
Албатта, бу ўринда санкцияларнинг салбий оқибатларини енгиш устувор вазифадир. МДҲ мамлакатлари бу иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтиш учун ҳамкорликда қадам ташламоқда.
Продавец раскладывает товар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Путин МДҲ мамлакатларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини кўпайтиришни топширди
Муаммонинг ечими осон – бу ўзаро қўллаб-қувватлаш, узоқ хориждан импорт қилинаётган товарлар ўрнини МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилувчи маҳсулотларга алмаштириш. Бу ишлаб чиқарувчи давлатлар учун ҳам, ушбу маҳсулотлар етишмаётган мамлакатлар учун ҳам ўзаро фойдали.
Устувор йўналишлардан бири – МДҲ мамлакатларини энергетика билан таъминлашдир. МДҲнинг баъзи мамлакатларида энергия етишмовчилиги, баъзи давлатларда эса ортиб кетиши ҳолатлари мавжуд. Айниқса, бу Марказий Осиё мамлакатлари учун, жумладан, электр энергиясининг Россиядан Беларусга сингари Ўзбекистондан Тожикистонга берилиши долзарб.
- Ҳозирда МДҲда самарадорликни ошириш ҳақида тез-тез гапирилмоқда. Сиз бу жараённи қандай тасаввур этасиз ва Ҳамдўстлик мамлакатлари замонавий реалликларга, шу жумладан Афғонистондаги вазият билан боғлиқ янги чақириқларга қандай мослашмоқда?
- Биз доим ўз фаолиятимиз, ҳамкорлик, алоқаларимизни такомиллаштириш устида ишлаймиз. Ҳамиша бир нарсани таъкидлайман: кимки замон билан ҳамқадам бўлмас экан, у омадсизликка юз тутиши муқаррар. Айнан шу боис 2016 йилда МДҲ мамлакатлари раҳбарлари томонидан Ҳамдўстликни замонавий реалликка мослашуви ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Биз дунё миқёсида, шунингдек, бизда, Ҳамдўстлик мамлакатларидаги янги вазиятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаш учун қатор чоралар ишлаб чиққанмиз. Жумладан, ҳозирда рақамлаштириш, мамлакатни, иқтисодни ва бошқа жараёнларни бошқаришда янги технологияларни жорий этиш устида фаол ишламоқдамиз.
Бундан ташқари, 60дан ошиқ тармоқларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз, бу тармоқлар ҳамкорликнинг турли йўналишларини назорат қилади. Сон билан эмас, уқув билан ҳаракат қилмоқдамиз. Қайси бир ўринларда бу ташкилотлар сонини қисқартиришга тўғри келди, аммо бу асло уларни самарадорлиги ва фаоллиги сусайишига таъсир кўрсатгани йўқ.
Шавкат Мирзиёев выступил с видеообращением на 76-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Ўзбекистоннинг бош мақсади, вакцина сиёсати ва Афғонистон: Мирзиёевнинг БМТдаги нутқи
Афғонистондаги вазият ҳушёр торттирди. Биринчи ўринда, албатта, Марказий Осиё ва бошқа давлатлар сергак тортишди.
МДҲнинг бошқа давлатлари Ҳамдўстликнинг жанубий чегараларидаги вазиятни барқарорлаштиришга фаол бош қўшишганига ўзингиз гувоҳсиз: КХШТ доирасида биргаликдаги ўқув машғулотлари ўтказилди, шунингдек, уч тарафлама – Тожикистон-Ўзбекистон-Туркманистон машғулотлар Тожикистон ҳудудида ҳам ўтказилди.
Бундан ташқари, Афғонистондаги зиддият ва модароли ҳолат МДҲ мамлакатларига таъсир этмаслиги тўғрисида КХШТ доирасида ва мамлакатларимиз раҳбарлари томонидан сиёсий баёнотлар берилди. Марказий Осиё мамлакталарида тинчлик ва барқарорлик сақланишига катта умид билдирамиз.
- Сиз Ўзбекистонда кутилаётган тпрезидентлик сайловларида МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилмоқдасиз. Ушбу миссия ишидаги устувор вазифа нимадан иборат?
- Ҳамдўстликка аъзо барча мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам, сайловларни кузатишда биз таянадиган энг асосий мезон – бу мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик ва бўлиб турган мамлакат қонунларига қатъий амал қилиш. Биринчи галда сайлов қонунларига риоя этиш.
Лидеры политический партий Узбекистана на заседании ЦИК, посвященном старту президентской избирательной кампании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Ўзбекистонни янги президенти нимага тайёр: партиялар етакчилари сайловолди режалари ҳақида
Биз кузатамиз, аммо аралашмаймиз. Агар қайсидир ўринларда қонун бузилишларига гувоҳ бўлсак ва танбеҳ учун асос пайдо бўлса, биз, ғарблик шерикларимиз сингари мамлакатда демократия йўқлиги ҳақида бонг урмаймиз ва буни сайловдан кейинга қолдирмаймиз.
Муҳим жиҳати – МДҲ мамлакатларидан ташриф буюраётган кузатувчилар дўст, қўшни сифатида ва яхши ниятларда келишади. Бизнинг мақсадимиз сайловда камчиликлар топиш эмас, балки уни ўтказишга кўмаклашиш. Бу асло аралашиш эмас, балки дўстона маслаҳатлар. Бизни тинглашади ва ташаккур билдиришади.
МДҲ мамлакатдларида сайловлар демократия тамойиллари асосида, эркин ўтказилиши, энг муҳими улар орқали фуқароларнинг эркин хоҳиш-истаклари изҳор этилишидан манфаатдормиз.
Ушбу вазиятда бизнинг вазифамиз ўзбек дўстларимизга сайловни хотиржам ва муносиб ўтказишда кўмаклашиш. Истагимиз – президентлик лавозимига муносиб номзод сайлансин.
Янгиликлар лентаси
0