Ўзбекистонни янги президенти нимага тайёр: партиялар етакчилари сайловолди режалари ҳақида

© Sputnik / Рамиз БахтияровЛидеры политический партий Узбекистана на заседании ЦИК, посвященном старту президентской избирательной кампании
Лидеры политический партий Узбекистана на заседании ЦИК, посвященном старту президентской избирательной кампании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда президент сайловларига расман старт берилган кун Sputnik Ўзбекистон мухбири сайловда иштирок этаётган бешта партия етакчилари билан учрашди ва сиёсатчиларнинг режаларига қизиқиб кўрди.
Ўзбекистонда мамлакат президентлиги учун сайлов кампаниясига бугун, 23 июль жума куни, расман старт берилди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги сайлов қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови кампанияси бошланганлиги мамлакат президенти ваколати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан эълон қилинади.
Бугундан бошлаб партиялар ўз номзодларини расман тақдим этиши, шунингдек ҳужжатларни МСКга топшириши мумкин.
Айни вақтда, президент сайловларида иштирок этаётган бешта партия - "Адолат" Социал-демократик партияси, "Миллий тикланиш" демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп), Халқ демократик партияси ва Экологик партия ўз номзодларини партиянинг энг Олий органида тасдиқлатиш устида иш олиб бормоқдалар.
Президент сайловларига расман старт берилган кун Sputnik Ўзбекистон мухбири сайловда иштирок этаётган партиялар етакчилари билан учрашди ва сиёсатчиларнинг режаларига қизиқиб кўрди.
Актам Хаитов, ЎзЛиДеп Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси
- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партияси бу сайловга жуда жиддий тайёргарлик кўрган. Ҳозирги кунда ташкилий жараёнларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиряпмиз - сиёсий кенгаш ижроия қўмитаси мажлисини ўтказиб, сайловолди штабимизни тўлиқ шакллантирамиз ва съездга тайёргарлик ишларимизни белгилаб оламиз.
© Дильшода РахматоваАктам Хаитов, председатель исполкома Политсовета УзЛиДеп
Актам Хаитов, председатель исполкома Политсовета УзЛиДеп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Актам Хаитов, председатель исполкома Политсовета УзЛиДеп
Олдимизда турган энг катта вазифалардан бири – 2016 йилда сайловолди дастуримизда белгиланган вазифаларни чуқур таҳлил қилиб, ҳозирги сайловолди дастуримизни ниҳоясига етказишдир.
Жумладан, дастуримизни 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар Стратегиясига мувофиқлаштирганмиз.
Сайловолди дастуримиздан ўрин олган асосий масалалар қуйидагилардир:
- Халқимизни оғирини енгил қилишга, уларни рози қилишга қаратилган сиёсатни амалга ошириш. Аҳолининг камбағал қатламини камбағалликдан чиқариш - уларни тадбиркорликка, оилавий тадбиркорликка ўргатиш, яъни ишбилармон қилиш, шу мақсадда қўллаб-қувватлаш масалаларига жуда катта эътибор қаратяпмиз. Оилавий тадбиркорлик орқали аҳолининг барча қатламларини бирлаштириш ва биринчи навбатда ёшлар, аёллар масалалари эътибор қаратиш;
- Энг бебаҳо хазинамиз бўлган – ер, ердан фойдаланиш масалалари бўйича самарадорликни ошириш, бу борада шаффоф тизимини яратиш.
- Энг катта масалалардан яна бири – иқтисодиётнинг соғлом ва рақобатбардошлигини таъминлашдир. Бунда давлатнинг иқтисодиётдаги улушини камайтириб, давлат хусусий-шерикчиликни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Айниқса, тиббиёт, таълим, уй-жой коммунал хизмат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва қатор соҳаларда давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш орқали инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш, янада кўпроқ иш ўринларини яратиш ва халқимизни иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида урғу беряпмиз.
- Рақамлаштриш – бу орқали электрон савдони ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берамиз ва бу борада ҳам қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирамиз.
- Суд-ҳуқуқ йўналишини такомиллаштириш.
Баҳром Абдуҳалимов, "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши раиси, Фанлар академияси вице-президенти
- Сайловларга тайёргарликни бугун ёки кеча бошлаганимиз йўқ, узоқ муддатдан буён буни устида иш олиб боряпмиз. Чунки бу дастур – ниҳоятда масъулиятли, партиянинг бугуни, эртасига аниқлик киритадиган ҳужжат. Экспертлар гуруҳи шакллантирилган, улардан таклифлар олганмиз. Хорижий тажриба ўрганилган: дунёдаги социал-демократик партия дастурларини, жумладан Россия, Болтиқбўйи мамлакатлари, Европа давлатлари тажрибасини ўргандик ва шу билан бир қаторда маҳаллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз билан бойитишга ҳаракат қилдик.
© Дильшода РахматоваПредседатель Политсовета Социал-демократической партии "Адолат", вице-президент Академии наук Бахром Абдухалимов
Председатель Политсовета Социал-демократической партии Адолат, вице-президент Академии наук Бахром Абдухалимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Председатель Политсовета Социал-демократической партии "Адолат", вице-президент Академии наук Бахром Абдухалимов
"Адолат" партияси номидан маълумки биз - адолатли жамият қуриш тарафдоримиз. Ҳар бир инсонга тенг шароит яратиш, фаровон ҳаёт қуришга интилиш, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий талабларини қониқтириш масаласи кун тартибимиздан ўрин олган.
Шунингдек, ҳозирги пандемия шароитидан хулоса қилган ҳолда тиббиёт соҳасида табобат бўйича миллий дастур яратиш устида ишлаяпмиз. Чунки иқтисод қанча кучли бўлишидан қатъий назар – агарда халқда тиббий маданият бўлмаса – касаллик ривожланиб боряпти.
Ундан ташқари, олий таълим тизимини қамраб оламиз: ҳар битта давлатни келажаги – кадрлардир, уларни тайёрлаш масаласига жуда кўп нарса боғлиқ. Жумладан, дарсликлар масаласи кўп йиллардан буён муҳокама қилинади, у бўйича ишлаяпмиз.
Умуман, гуманитар соҳалар партия учун анъанавий тус олган. Ўзим гуманитар соҳа вакилиман, шу боис алломалар мероси ва уларга бўлган эътибор масалаларига катта ўрин берганмиз. Ва янгиликлардан яна биттаси– дунё мамлакатлари илм-фансиз ривожланмайди. Шу нуқтаи-назардан, дастуримизда илм-фан тараққиёти бўйича таклифларни жамлаганмиз, бу тадқиқотларни молиялаштириш масаласи билан боғлиқ.
Фаолиятимизда долзарб ва қизғин палла эшик очаётганини ҳис этиб турибмиз. Энди кенг жамоатчилик ичига чуқур кириб бориш, инсонларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишга янада фаолроқ киришамиз.
Алишер Қодиров, "Миллий тикланиш" демократик партияси раҳбари
- "Миллий тикланиш" демократик партияси парламент сайловлари якунлагандан кейиноқ президентлик сайловларида натижа учун ҳаракат қилишни олдига мақсад қилиб, ҳаракатларни бошлаган эдик. Дастуримизни такомиллаштириш, номзодларни саралаш каби масалалар партияни ички тизимлари билан амалга оширилди.
Бугуноқ партияни Ижро қўмитаси мажлисини ўтказамиз ва партия марказий кенгаши пленуми ўтказиладиган кунни белгилаймиз. Бу август ойининг биринчи ярмида бўлишини режалаштиряпмиз. Ушбу пленумда партиямизни президентликка кўрсатадиган номзодлари масаласида аниқ бир тўхтамга келамиз ва номзодни маъқуллаш учун съездга тақдим қиламиз.
© Sputnik / Рамиз БахтияровЛидер партии "Миллий тикланиш" Алишер Кадыров
Лидер партии Миллий тикланиш Алишер Кадыров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Лидер партии "Миллий тикланиш" Алишер Кадыров
Бутун дунёда бугунги кунда инсониятни маънавий-маданий силжишлари таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилмоқда, бу ўз-ўзидан Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишдаги ва тарихий ривожланишига таъсирини ўтказмай қолмайди. Мана шу жараёнларда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" партияси ҳар қандай ривожланишни қадриятлар пойдевори асосида бўлиши керак, деб ҳисоблайди ва партияни илгари сурадиган дастури айнан шу ғоялар асосида бўлади.
Улуғбек Иноятов, Халқ демократик-партияси Марказий Кенгаши раиси
- Халқ демократик партияси президент сайловларида иштирок этиш учун барча имконият ва ресурсларни ишга солган. Мана шу ўтган давр мобайнида номзодимизнинг сайловолди дастури устида ишладик ва бу дастурни ишлаш учун қуйи тизимгача тушиб, халқимизни, электоратимизни қийнаётган масалалар, уларнинг ечими бўйича таклифлари умумлаштирдик. Тайёрланган дастуримизни экспертларга бердик, экспертларни фикрларини олдик ва уларни такомиллаштирдик.
© Дильшода РахматоваУлугбек Иноятов, председатель Центрального совета Народно-демократической партии Узбекистана
Улугбек Иноятов, председатель Центрального совета Народно-демократической партии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Улугбек Иноятов, председатель Центрального совета Народно-демократической партии Узбекистана
Беш кун ичида ваколатли вакилимизни рўйхатдан ўтказиш ва 20 кун муддат ичида сайловларда иштирок этиш учун ҳужжатларимизни тақдим этамиз ва рўйхатдан ўтганимиздан сўнг Қурултойимиз вақтини белгилаб, унда президентликка номзодимизни кўрсатамиз. Номзодлар рўйхати шакллантирилган. Албатта, улар ичида эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам бор. Номзодлар халқимиз таниган, халқимиз учун кўп хизмат қилган инсонлардан иборат.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг асосий электорати бугунги кундаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатлам ҳисобланади. Улар пенсионерлар, кўп болали оналар, етим болалар. Мана шу нуқтаи-назардан номзодимизни дастурида уларни қийнайдиган масалалар ўрин олган: бандлик, соғлиқни сақлаш, уй-жой таъминоти, ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва таълим олиш. Шунингдек, дастурда номзодимизни халқаро сиёсатдаги позицияси масалалари ҳам кўзда тутилган.
Нарзулло Обломуродов, Ўзбекистон Экологик партияси
Эко-партия раҳбари Нарзулло Обломуродов партия президент сайловларида илк бор иштирок этаётгани ва сайловларга тайёрлигини маълум қилди.
© Дильшода РахматоваНарзулло Обломуродов, лидер Экопартии
Нарзулло Обломуродов, лидер Экопартии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Нарзулло Обломуродов, лидер Экопартии
Партия ўзининг "Биз келажак учун жавобгармиз!" шиоридан келиб чиққан ҳолда сайлов дастурини тайёрлаган.
Партия сиёсий ҳужжатидан:
- Экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
- Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш;
- Иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантириш;
- Давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
- Соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш;
- Ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сингари йўналишлар ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0