https://sputniknews.uz/20210915/lavrov-rossiya-evropaning-qaysi-davlatlari-bilan-muloqotga-tayyorligini-aytdi-20505502.html
Лавров Россия европанинг қайси давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини айтди
Лавров Россия европанинг қайси давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерациясининг Ғарб билан муносабатлари Украинадаги давлат тўнтариши ва Донбассдаги воқеалар фонида ёмонлашган эди. 15.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-15T14:28+0500
2021-09-15T14:28+0500
2023-04-05T18:34+0500
россия
европа иттифоқи
сергей лавров
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15957739_0:195:2947:1853_1920x0_80_0_0_256f778f7337063479aac208ab626494.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Россия Брюсселдагилар ўз дидини ўзгартиришини кутмайди, балки Европа иттифоқининг мулоқотга тайёр мамлакатлари билан мулоқотни давом эттиради, деб баёнот қилди РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг сўзларига изоҳ берар экан."Куни кеча Европа иттифоқининг ташқи сиёсий хизмати раҳбари Жозеп Боррель нутқ сўзлаган, ОАВлар ундан иқтибос келтиришган. Матбуотда айтилишича, у: "Биз Россия билан битта овозда гаплашишимиз зарур, Россия Европа иттифоқи билан эмас, балки алоҳида аъзо-давлатлар билан мулоқот қилишни истайди, биз эса барча аъзо-мамлакатлар Россиядан фақат Европа иттифоқи билан мулоқотни талаб қилишларига эришмоғимиз керак", - деган журналистларга вазир."Жуда ажабтовур мантиқ. Нега деганда, бизнинг Брюссел билан ўртамизда мавжуд бўлган муносабатларнинг бутун бошли тизимини Европа иттифоқининг ўзи барбод қилган эди… Ҳаммаси Европа иттифоқи томонидан йўқ қилинди. Албатта, ЕИ ҳеч нарсани қайта тиклашни истамаётган ҳозиргидек бир вазиятда биз уларда кимдир ўз дидини ўзгартиришини кутиб ўтирмаймиз. Биз мулоқотга тайёрлар билан мулоқотни давом эттирамиз", - деб таъкидлаган Лавров.Агар бу мантиққа амал қилинса – "ҳеч ким Россия билан боғлиқ масаласини ўзи мустақил ҳал этишга ҳақли эмас, бу фақат Европа иттифоқи орқали амалга оширилиши керак" - бу шунга ишора бўлиши мумкин-ки, Брюсселда кимдир озчиликнинг "Шимолий оқим-2"га нисбатан агрессиясини қолган барча аъзоларга мажбуран тиқиштиришни истамоқда, дея ўз фикрини билдирди Россия ТИВ раҳбари.Россия Федерациясининг Ғарб билан муносабатлари Украинадаги давлат тўнтариши ва Донбассдаги воқеалар фонида ёмонлашган эди. Москва Ғарб санкцияларига жавобан ўхшаш чораларни қабул қилди ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жадаллаштирди. Москва ўзи билан санкциялар тилида гаплашиш мутлақо фойдасиз эканини кўплаб маротаба такрорлаб келган. Россия шунингдек, кўплаб маротаба Украинада можаро юз бериши тарафдори эмаслиги ҳақида баёнотлар бериб келган.
https://sputniknews.uz/20210903/putin-rossiya-i-ukraina-rano-ili-pozdno-vosstanovyat-otnosheniya-20354416.html
https://sputniknews.uz/20200219/Minsk-kelishuvlarining-besh-yilligi-Ukrainani-chakagini-chirish-13498289.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15957739_108:0:2839:2048_1920x0_80_0_0_3ad08b723a0d9afdb2247b931bab4190.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, европа иттифоқи, сергей лавров, украина
россия, европа иттифоқи, сергей лавров, украина
Лавров Россия европанинг қайси давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини айтди
14:28 15.09.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Россия Федерациясининг Ғарб билан муносабатлари Украинадаги давлат тўнтариши ва Донбассдаги воқеалар фонида ёмонлашган эди.
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Россия Брюсселдагилар ўз дидини ўзгартиришини кутмайди, балки Европа иттифоқининг мулоқотга тайёр мамлакатлари билан мулоқотни давом эттиради, деб баёнот қилди РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг сўзларига изоҳ берар экан.
"Куни кеча Европа иттифоқининг ташқи сиёсий хизмати раҳбари Жозеп Боррель нутқ сўзлаган, ОАВлар ундан иқтибос келтиришган. Матбуотда айтилишича, у: "Биз Россия билан битта овозда гаплашишимиз зарур, Россия Европа иттифоқи билан эмас, балки алоҳида аъзо-давлатлар билан мулоқот қилишни истайди, биз эса барча аъзо-мамлакатлар Россиядан фақат Европа иттифоқи билан мулоқотни талаб қилишларига эришмоғимиз керак", - деган журналистларга вазир.
"Жуда ажабтовур мантиқ. Нега деганда, бизнинг Брюссел билан ўртамизда мавжуд бўлган муносабатларнинг бутун бошли тизимини Европа иттифоқининг ўзи барбод қилган эди… Ҳаммаси Европа иттифоқи томонидан йўқ қилинди. Албатта, ЕИ ҳеч нарсани қайта тиклашни истамаётган ҳозиргидек бир вазиятда биз уларда кимдир ўз дидини ўзгартиришини кутиб ўтирмаймиз. Биз мулоқотга тайёрлар билан мулоқотни давом эттирамиз", - деб таъкидлаган Лавров.
Агар бу мантиққа амал қилинса – "ҳеч ким Россия билан боғлиқ масаласини ўзи мустақил ҳал этишга ҳақли эмас, бу фақат Европа иттифоқи орқали амалга оширилиши керак" - бу шунга ишора бўлиши мумкин-ки, Брюсселда кимдир озчиликнинг "Шимолий оқим-2"га нисбатан агрессиясини қолган барча аъзоларга мажбуран тиқиштиришни истамоқда, дея ўз фикрини билдирди Россия ТИВ раҳбари.
Россия Федерациясининг Ғарб билан муносабатлари Украинадаги давлат тўнтариши ва Донбассдаги воқеалар фонида ёмонлашган эди. Москва Ғарб санкцияларига жавобан ўхшаш чораларни қабул қилди ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жадаллаштирди. Москва ўзи билан санкциялар тилида гаплашиш мутлақо фойдасиз эканини кўплаб маротаба такрорлаб келган. Россия шунингдек, кўплаб маротаба Украинада можаро юз бериши тарафдори эмаслиги ҳақида баёнотлар бериб келган.