https://sputniknews.uz/20210903/putin-rossiya-i-ukraina-rano-ili-pozdno-vosstanovyat-otnosheniya-20354416.html
Путин: Россия ва Украина эртами-кечми муносабатларни қайта тиклайди
Путин: Россия ва Украина эртами-кечми муносабатларни қайта тиклайди
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин Россия-Украина ўртасидаги ҳозирги муносабатларни нормал деб баҳолаб бўлмаслигини таъкидлади. 03.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-03T16:45+0500
2021-09-03T16:45+0500
2021-09-03T16:46+0500
сиёсат
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19272470_0:0:2937:1653_1920x0_80_0_0_fa940d43e03cb9efedaab4405913fc2e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Россия-Украина муносабатлари эртами-кечми қайта тикланади, деб баёнот қилди жума куни РФ президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум(ВЭФ)нинг ялпи мажлисида.Россия етакчиси украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши учун сайи-ҳаракат қилса, келажакда ВЭФда қатнашиши мумкин, деган фикрни билдирди."Биз бугун гувоҳи бўлиб турган вазият мутлақо нотабиий, нормал деб бўлмайди уни. Эртами-кечми, албатта, бу қанча эрта рўй берса, шунча яхши, биз Украина билан муносабатларни тўлиқформатли кўламда қайта тиклаймиз", – деб таъкидлади Путин, унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.Россия етакчисининг таъкидлашича, Украина ҳукуматининг қанчадан қанча авлоди РФ билан муносабатларни қайта тиклаш шиорлари билан тепага келади, бироқ амалда эса улар "сайловчиларни алдашдан нарига ўтмайди"."Бу ўта сўл миллатчилар таъсири остида рўй бермоқда. Шундай таассурот уйғонмоқдаки, сайланган етакчилар, олий кабинетларга кириб олгач, украин жамиятининг айнан шу қисмидан хавфсирашни бошлайдилар ва улар амбицияларини қаноатлантириш учун ҳамма ишни қиладилар", - деди Россия президенти.Сал аввал Кремль расмий вакили Дмитрий Песков "Известия"га берган интервьюсида Путин ва Зеленский учрашуви рўй бериши эҳтимоли борлигини, аммо унга пухта тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида гапирган эди.Шу билан бирга, Песков, бу учрашув 2021 йил якунигача рўй бериши мумкинлигига шубҳа билдирди.
https://sputniknews.uz/20210903/putin-afgonistondagi-vaziyatni-gumanitar-falokat-deb-baholadi-20353797.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19272470_373:0:2928:1916_1920x0_80_0_0_f520b00e328b2c9e24d363c0ee9b2963.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, украина
Путин: Россия ва Украина эртами-кечми муносабатларни қайта тиклайди
16:45 03.09.2021 (янгиланди: 16:46 03.09.2021) Россия президенти Владимир Путин Россия-Украина ўртасидаги ҳозирги муносабатларни нормал деб баҳолаб бўлмаслигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Россия-Украина муносабатлари эртами-кечми қайта тикланади, деб баёнот қилди жума куни РФ президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум(ВЭФ)нинг ялпи мажлисида.
Россия етакчиси украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши учун сайи-ҳаракат қилса, келажакда ВЭФда қатнашиши мумкин, деган фикрни билдирди.
"Биз бугун гувоҳи бўлиб турган вазият мутлақо нотабиий, нормал деб бўлмайди уни. Эртами-кечми, албатта, бу қанча эрта рўй берса, шунча яхши, биз Украина билан муносабатларни тўлиқформатли кўламда қайта тиклаймиз", – деб таъкидлади Путин, унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.
Россия етакчисининг таъкидлашича, Украина ҳукуматининг қанчадан қанча авлоди РФ билан муносабатларни қайта тиклаш шиорлари билан тепага келади, бироқ амалда эса улар "сайловчиларни алдашдан нарига ўтмайди".
"Бу ўта сўл миллатчилар таъсири остида рўй бермоқда. Шундай таассурот уйғонмоқдаки, сайланган етакчилар, олий кабинетларга кириб олгач, украин жамиятининг айнан шу қисмидан хавфсирашни бошлайдилар ва улар амбицияларини қаноатлантириш учун ҳамма ишни қиладилар", - деди Россия президенти.
Сал аввал Кремль расмий вакили Дмитрий Песков "Известия"га берган интервьюсида Путин ва Зеленский учрашуви рўй бериши эҳтимоли борлигини, аммо унга пухта тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида гапирган эди.
Шу билан бирга, Песков, бу учрашув 2021 йил якунигача рўй бериши мумкинлигига шубҳа билдирди.