Путин Афғонистондаги вазиятни гуманитар фалокат деб баҳолади

© Sputnik / Sputnik / Медиабанкка ўтишLIVE_СПУТНИК: Прямая линия с Владимиром Путиным
LIVE_СПУТНИК: Прямая линия с Владимиром Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
Oбуна бўлиш
Путин республикада рўй бераётган вазиятни фалокат, деб атади. Бу ҳақда америка аналитикларининг ўзлари айтишмоқда, деб таъкидлади РФ президенти.
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. РФ президенти Владимир Путин Афғонистондаги ҳолат гуманитар фалокат дея баёнот қилди.
Толиблар Афғонистоннинг қарийб барча ҳудудини босиб олди. Қобулдан шимоли-шарқда бўлган Панжер уларга қаршилик кўрсатаётган ягона минтақа бўлиб қолмоқда.
Путин республикада рўй бераётган вазиятни фалокат, деб атади. Бу ҳақда америка аналитикларининг ўзлари айтишмоқда, деб таъкидлади РФ президенти.
Беженцы из Афганистана в аэропорту Термеза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
Афғонистоннинг янги ҳукуматида аёл-вазирлар бўлмайди – Толибон*
Россия президенти АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кампаниясидан эришилган натижани нолга тенг, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар бу мақсадлар учун камида бир ярим триллион доллар сарфлаган.
"Агар биз бугун Афғонистонда қолдириб кетилган одамларни, яъни коллектив Ғарб, АҚШ ва унинг иттифоқдошларига ишлаган ва қолдириб кетилган одамларга қарайдиган бўлсак, бу гуманитар фалокатдан бошқасимас", - деб баёнот қилди Путин Шарқий иқтисодий форумдаги чиқишида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия етакчиси бошқа халқларни "маданийлаштиришга" бўлган уринишни "хато сиёсат" дея баҳолади.
Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши 1 май куни бошланиб, 30 август куни якунланди. Ушбу фонда республикада толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида можаро авж олиб кетди. Республика президенти Ашраф Ғани БААга қочди.
Янгиликлар лентаси
0