https://sputniknews.uz/20210903/afgonistonning-yangi-hukumatida-ayol-vazirlar-bolmaydi-tolibon-20352802.html
Афғонистоннинг янги ҳукуматида аёл-вазирлар бўлмайди – Толибон*
Афғонистоннинг янги ҳукуматида аёл-вазирлар бўлмайди – Толибон*
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистоннинг янги ҳукумати имкон қадар тезроқ тузилади, аммо унда аёл-вазирлар бўлмайди - Толибон* ҳаракати вакили. 03.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-03T14:38+0500
2021-09-03T14:38+0500
2023-04-05T18:34+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
хитой
афғонистон
толибон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20195026_0:383:2727:1918_1920x0_80_0_0_c0b4043120592331027d08f6c5968b77.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Аввалги вазирликларнинг ярми билан Афғонистоннинг янги ҳукумати имкон қадар тезроқ тузилади, аммо унда аёл-вазирлар бўлмайди, деди Толибон* ҳаракати вакили Забиуллоҳ Мужоҳид. РИА Новости."Биз имкон қадар тезроқ миллий бирдамлик ҳукуматини тузамиз. Аввалги вазирликларнинг ярми билан ихчам ҳукумат тузмоқчимиз", - дейди у Италиянинг la Repubblica газетасига берган интервьюсида.Унинг сўзларига кўра, Панжшер вилояти аҳолиси “катта савол” бўлиб қолмоқда, улар билан олиб борилаётган мулоқот натижа бермаяпти. "Биз жуда умид қилган тинчлик жараёни мураккаблашмоқда. Биз Панжшер қўшинларини ҳукуматга кириши учун таслим бўлишни талаб қилдик, акс ҳолда улар яксон қилинади", - деди Толибон* вакили.Янги ҳукуматга аёллар кириши мумкинми, деган саволга Мужоҳид қуйидагича жавоб берди:“Вазир сифатида эмас, Қуръон ва шариат қонунларига асосан, аёллар масалан, вазирликларда, полиция ёки суд органларида ёрдамчилар сифатида ишлашлари мумкин”.Шунингдек, афғон аёлларига олийгоҳларда таҳсил олишга рухсат берилади.Афғонистоннинг янги ҳокимиятининг халқаро муносабатлари ҳақида гапирганда, Толибон*нинг вакили, Хитой унинг асосий шерик эканлигини айтди."Хитой - бу бутун дунё бозорларига чиқиш дарвозамиз", - деб қўшимча қилди Мужоҳид.Шунингдек, у Россия билан муносабатларни совуши ҳақидаги фикрни рад этди."Биз минтақада муҳим рол ўйнайдиган бундай муҳим шерик билан ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. Москва билан муносабатлар асосан сиёсий ва иқтисодий. Россия биз учун воситачи бўлиб, биз билан биргаликда халқаро дунё учун шарт-шароитларни яратишда иштирок этмоқда”, - деди ҳаракат вакили.* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
https://sputniknews.uz/20210902/al-qoida-toliblarga-qoshildi-afgoniston-qarshilik-fronti-20345067.html
https://sputniknews.uz/20210902/tojikiston-iiv-mamlakat-afgon-qochoqlarini-qabul-qilishga-tayyor-emas-20339140.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20195026_0:0:2727:2045_1920x0_80_0_0_c35dfab613057e32c502b73f5ad64b0f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, хитой, афғонистон, толибон, россия
афғонистонда вазият кескинлашуви, хитой, афғонистон, толибон, россия
Афғонистоннинг янги ҳукуматида аёл-вазирлар бўлмайди – Толибон*
14:38 03.09.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Афғонистоннинг янги ҳукумати имкон қадар тезроқ тузилади, аммо унда аёл-вазирлар бўлмайди - Толибон* ҳаракати вакили.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Аввалги вазирликларнинг ярми билан Афғонистоннинг янги ҳукумати имкон қадар тезроқ тузилади, аммо унда аёл-вазирлар бўлмайди, деди Толибон* ҳаракати вакили Забиуллоҳ Мужоҳид.
РИА Новости.
"Биз имкон қадар тезроқ миллий бирдамлик ҳукуматини тузамиз. Аввалги вазирликларнинг ярми билан ихчам ҳукумат тузмоқчимиз", - дейди у Италиянинг
la Repubblica газетасига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Панжшер вилояти аҳолиси “катта савол” бўлиб қолмоқда, улар билан олиб борилаётган мулоқот натижа бермаяпти. "Биз жуда умид қилган тинчлик жараёни мураккаблашмоқда. Биз Панжшер қўшинларини ҳукуматга кириши учун таслим бўлишни талаб қилдик, акс ҳолда улар яксон қилинади", - деди Толибон* вакили.
Янги ҳукуматга аёллар кириши мумкинми, деган саволга Мужоҳид қуйидагича жавоб берди:
“Вазир сифатида эмас, Қуръон ва шариат қонунларига асосан, аёллар масалан, вазирликларда, полиция ёки суд органларида ёрдамчилар сифатида ишлашлари мумкин”.
Шунингдек, афғон аёлларига олийгоҳларда таҳсил олишга рухсат берилади.
Афғонистоннинг янги ҳокимиятининг халқаро муносабатлари ҳақида гапирганда, Толибон*нинг вакили, Хитой унинг асосий шерик эканлигини айтди.
"Хитой - бу бутун дунё бозорларига чиқиш дарвозамиз", - деб қўшимча қилди Мужоҳид.
Шунингдек, у Россия билан муносабатларни совуши ҳақидаги фикрни рад этди.
"Биз минтақада муҳим рол ўйнайдиган бундай муҳим шерик билан ҳамкорликни давом эттирмоқдамиз. Москва билан муносабатлар асосан сиёсий ва иқтисодий. Россия биз учун воситачи бўлиб, биз билан биргаликда халқаро дунё учун шарт-шароитларни яратишда иштирок этмоқда”, - деди ҳаракат вакили.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.