https://sputniknews.uz/20210828/aqsh-rossiya-sportiga-chegarasiz-urush-elon-qildi-20273659.html
АҚШ Россия спортига "чегарасиз уруш" эълон қилди
АҚШ Россия спортига "чегарасиз уруш" эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Сизнингча, Токио Олимпиадасида муваффақиятли чиқиш ва энг оғир допинг назоратидан ўтиш орқали россиялик спортчилари ўзларининг барча муаммоларини ҳал қилишди... 28.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-28T12:29+0500
2021-08-28T12:29+0500
2023-04-05T18:34+0500
колумнистлар
ақш
wada
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/09/20006174_0:0:3189:1795_1920x0_80_0_0_4933a1b0653709ae9e4bc8abf7c76dff.jpg
Америкалик конгрессменлар янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар, унга қараганда ҳатто сюрреалистик "Родченков қонуни" хали бошланишига ўхшайди. АҚШ Конгресси Хелсинки комиссияси томонидан тузилган "Олтин акт" допинг қоидабузарликларини оғир жиноят - пул ювиш ва рэкет билан тенглаштиришни таклиф қилади.Агар қонун қабул қилинса, бутун дунё уни қўллаш соҳаси бўлади. АҚШ махсус хизматлари ҳеч бўлмаганда битта америкалик спортчи иштирок этадиган, ҳеч бўлмаганда битта Америка компанияси ҳомийлигида ёки ҳеч бўлмаганда битта Америка телеканали эфирга узатадиган ҳар қандай халқаро спорт мусобақасида "допинг схемаларини ташкилотчиларини" қидиради.Пул ювиш ва рэкет қарши кураш (RICO) қонунлар тўплами 1970 йилда АҚШда мафияга қарши кураш учун қабул қилинган. Ҳужжатлар бу жиноятларда гумон қилинаётганларни яширинча эшитиш, кузатиб бориш ва судда телефонларни тинглаш материалларидан фойдаланиш мумкин. RICO Нью-Йоркнинг криминал авторитетлар ва Лос -Анжелес ва Ки-Уэстнинг коррупционерларини қамоққа олиш учун қўлланилди. Уларнинг кўплари ҳали ҳам "узоқ қамоқ муддатларини" ўтамоқда."Олтин акт", худди "Родченков акти" сингари - мутлақо экстерриториал. Ҳужжат Америка махсус хизматлари бутун дунё бўйлаб бошқа мамлакатлари фуқаролари орқасидан кузатади.Яширинча кузатиш, эшитиш, ҳибсга олиш ва АҚШга экстрадиция қилишни сўраш, банк ҳисобларини блоклаш ишларини амалга оширади. Шунингдек, сирли "махсус операциялар" ни бажарилади. Бу ерда америкалик шериклар нимани назарда тутаётганини хатто тахмин қилмоқчи эмасмиз.Бу қонун айнан кимга қарши қаратилганини ҳеч ким яширмайди. "Россия каби авторитар давлатлар учун допинг асимметрик қурол бўлиб қолади, у билан қонунни бузади",-дейди Хелсинки комиссияси аъзоси, "Олтин акт" муаллифларидан бири Жо Уилсон.Хельсинки комиссияси ҳамраиси, конгрессмен Стив Коэн тушунтиришича, қонун лойиҳасининг зарурлигини америкалик спортчиларнинг Токио Олимпиадасидаги шикоятларини исботлайди. "Ҳамон допингни ишлатилмоқда, деб гумонсирамоқда спортчиларимиз", - деди Коэн.Бу америкалик Раян Мерфи устидан ғолиб бўлган сузувчимиз Евгений Риловга аниқ ишора, у 200 метр масофада олтин тортиб олди. "Бу ерда ҳамма нарса 100 фоиз тоза бўлганми, билмайман", - деди мағлубиятга учраган спортчи. Кейин унинг терма жамоадаги ҳамкасби Лили Кинг худди шу мавзуда гапира бошлади. "Бу Олимпиадада бўлиши керак бўлмаган одамлар кўп", - деди у.Вазият жуда бемаъни. WADA ҳам, ХОҚ ҳам Россия ғолибларида тақиқланган моддалар топилмаганини бир неча бор тасдиқлаган. Улар ҳалол курашдилар ва ғалаба қозонишди. Аммо мағлубиятга учраган америкаликлар бунга тан бермаяпти ва мана улар яхшиям ҳозирча армияни эмас, ўз хавфсизлик ходимларини ёрдамга чақиришмоқда.Унда Давлат департаментида Олимпиада медалларини бериш керак - фақат Америка фуқароларига, албатта? Ёки бирон бир чемпионат ташкилотчиси - мамлакатнинг қирғоқ чегарасига самолёт ташувчи кемасини олиб келиш керакмасми? Ундан америкалик спортчилар хафа қилишмаяптими, деб қараб туриш учун. Масалан, олтинчи йўлакда у ерда ғолиб ким бўлди? Русми? Аниқми? Йўқ ... Яхшиси, қайта ҳисоблаб чиқиш зарур.Сўнгги пайтдаги барча допинг жанжалларининг америкалик спортчилар билан боғлиқлиги телбаликка ўзига хос куч беради. Югурувчи ШаъКарри Ричардсон марихуана учун дисквалификация қилинди.Гимнастикачи Симона Байлз Олимпиадада қатнаша олмади, чунки унга риталин олиб келинмади. Уч йил олдин афсонавий сузувчи, кўп карра Олимпия чемпиони ва жаҳон чемпиони Райана Лохте допинг учун дисквалификация қилинганди. Бутун спорт фаолиятида кортикостероидга ўтириб қолган машҳур велосипедчи Лэнс Армстронгни эслайсизми?Бу фақат энг шов-шувли жанжаллар. Аммо, шу билан бирга, жаҳон ҳамжамияти нима бўлаётганини умуман билмайди, масалан, АҚШда профессионал спортида. Бу дунёга машҳур миллий баскетбол, бейсбол, хоккей лигалари. Минглаб таниқли спортчилар, триллионлаб долларлик бизнес, энг машҳур мусобақалар. Америка антидопинг қўмитаси USADA бу гуллаб-яшнаётган йўналишларни умуман назорат қилмайди.Ҳар бир лиганинг ўз ташкилоти бор, у допинг назоратини олиб борадигандек туюлади, лекин у ерда шундай пул айланадики, ҳеч ким ноқонуний моддалар билан ушланмайди. Ўзига оғир бўлади. 2012 йилда WADA бош директори Дэвид Хауман НБАни (Миллий баскетбол ассоциацияси) допинг назоратидаги "бўшлиқлар" учун очиқ танқид қилди. У ҳатто афсонавий баскетболчиларни ўсиш гормони учун тестдан ўтишга таклиф қилди. Аммо уларнинг барчаси бу ғояни эътиборсиз қолдирдилар.Агар допингни давлат қўллаб-қувватлови ҳақида гапирадиган бўлсак, АҚШдаги энг юқори қисмида Америка спортчиларининг муаммолари ҳақида яхши билишади. Бу тизимли жараёнлар, улар фақат авлоддан-авлодга мураккаблашиб бормоқда, ўн минглаб болалар ва ёшларни майиб қилмоқда. Йўқ, бу Россия пропагандасининг гумонлари эмас. Келинг, АҚШ президентини эшитайлик."Барча даражадаги америкалик спортчилар - профессионаллар, ҳаваскорлар ва университет спорти вакиллари <...> - уларнинг барчаси стероид ёки бошқа тақиқланган моддаларни ишлатиш балосига қарши тура олмайди <...> Босим айниқса юқори даражада, миллий терма жамоадан жой олиш керак бўлган вақтда <...> чунки сиз эчиниш хонасига келасиз ва ёзда 20 фунт (тўққиз килограмм) мушак тўплаган рақибни кўрасиз, ва сиз шундай деб ўйлайсиз: мен ҳам шундай қилишим керак, акс ҳолда у терма жамоадаги ўрнимни олади <...> Бу улкан муаммо ... ".Бу Жо Байденнинг нутқидан иқтибос - 2008 йилда у АҚШнинг Делавэр штатида сенатор бўлган ва шунга ўхшаш тарзда ҳамкасблари олдида допингга қарши халқаро конвенцияни ратификация қилишга ундаган.Кўриб турганингиздек, Америка расмийлари Америка спортида нималар бўлаётганидан тўлиқ хабардор. Бироқ, негадир улар Россияда антидопинг қонунларини бузувчиларни қўлга олмоқчи. Кафка дам олмоқда.
https://sputniknews.uz/20191211/Lavrov-tez-orada-rossiyalik-diplomatlarni-doping-istemol-ilishda-ayblashadi--video--12991807.html
https://sputniknews.uz/20190904/Olimpiya-yinlari-doping-Mirziev-sport-mutasaddilarini-tanid-ildi-12361943.html
https://sputniknews.uz/20190215/Doping-mozharosi-FA-Ignatiy-Nesterov-ishi-byicha-rasmiy-banot-berdi-10833697.html
https://sputniknews.uz/20170510/Pekin-va-London-Olimpiadasi-doping-5376413.html
https://sputniknews.uz/20160915/3718855.html
https://sputniknews.uz/20160722/3417982.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/09/20006174_264:0:2995:2048_1920x0_80_0_0_8c415611c4e6b988b097acad0c0931c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Виктория Никифорова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0f/34952263_0:0:600:600_100x100_80_0_0_6837b04e094791b35d53049bcd2e2876.jpg
колумнистлар, ақш, wada, россия
колумнистлар, ақш, wada, россия
АҚШ Россия спортига "чегарасиз уруш" эълон қилди
12:29 28.08.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Сизнингча, Токио Олимпиадасида муваффақиятли чиқиш ва энг оғир допинг назоратидан ўтиш орқали россиялик спортчилари ўзларининг барча муаммоларини ҳал қилишди деб ўйлайсизми? Афсуски йўқ. Спортимиз учун муаммолар эндигина бошланади, шекилли.
Америкалик конгрессменлар янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдилар, унга қараганда ҳатто сюрреалистик "Родченков қонуни" хали бошланишига ўхшайди. АҚШ Конгресси Хелсинки комиссияси томонидан тузилган "Олтин акт" допинг қоидабузарликларини оғир жиноят - пул ювиш ва рэкет билан тенглаштиришни таклиф қилади.
Агар қонун қабул қилинса, бутун дунё уни қўллаш соҳаси бўлади. АҚШ махсус хизматлари ҳеч бўлмаганда битта америкалик спортчи иштирок этадиган, ҳеч бўлмаганда битта Америка компанияси ҳомийлигида ёки ҳеч бўлмаганда битта Америка телеканали эфирга узатадиган ҳар қандай халқаро спорт мусобақасида "допинг схемаларини ташкилотчиларини" қидиради.
Пул ювиш ва рэкет қарши кураш (RICO) қонунлар тўплами 1970 йилда АҚШда мафияга қарши кураш учун қабул қилинган. Ҳужжатлар бу жиноятларда гумон қилинаётганларни яширинча эшитиш, кузатиб бориш ва судда телефонларни тинглаш материалларидан фойдаланиш мумкин. RICO Нью-Йоркнинг криминал авторитетлар ва Лос -Анжелес ва Ки-Уэстнинг коррупционерларини қамоққа олиш учун қўлланилди. Уларнинг кўплари ҳали ҳам "узоқ қамоқ муддатларини" ўтамоқда.
"Олтин акт", худди "Родченков акти" сингари - мутлақо экстерриториал. Ҳужжат Америка махсус хизматлари бутун дунё бўйлаб бошқа мамлакатлари фуқаролари орқасидан кузатади.Яширинча кузатиш, эшитиш, ҳибсга олиш ва АҚШга экстрадиция қилишни сўраш, банк ҳисобларини блоклаш ишларини амалга оширади. Шунингдек, сирли "махсус операциялар" ни бажарилади. Бу ерда америкалик шериклар нимани назарда тутаётганини хатто тахмин қилмоқчи эмасмиз.
Бу қонун айнан кимга қарши қаратилганини ҳеч ким яширмайди. "Россия каби авторитар давлатлар учун допинг асимметрик қурол бўлиб қолади, у билан қонунни бузади",-дейди Хелсинки комиссияси аъзоси, "Олтин акт" муаллифларидан бири Жо Уилсон.
Хельсинки комиссияси ҳамраиси, конгрессмен Стив Коэн тушунтиришича, қонун лойиҳасининг зарурлигини америкалик спортчиларнинг Токио Олимпиадасидаги шикоятларини исботлайди. "Ҳамон допингни ишлатилмоқда, деб гумонсирамоқда спортчиларимиз", - деди Коэн.
Бу америкалик Раян Мерфи устидан ғолиб бўлган сузувчимиз Евгений Риловга аниқ ишора, у 200 метр масофада олтин тортиб олди. "Бу ерда ҳамма нарса 100 фоиз тоза бўлганми, билмайман", - деди мағлубиятга учраган спортчи. Кейин унинг терма жамоадаги ҳамкасби Лили Кинг худди шу мавзуда гапира бошлади. "Бу Олимпиадада бўлиши керак бўлмаган одамлар кўп", - деди у.
Вазият жуда бемаъни. WADA ҳам, ХОҚ ҳам Россия ғолибларида тақиқланган моддалар топилмаганини бир неча бор тасдиқлаган. Улар ҳалол курашдилар ва ғалаба қозонишди. Аммо мағлубиятга учраган америкаликлар бунга тан бермаяпти ва мана улар яхшиям ҳозирча армияни эмас, ўз хавфсизлик ходимларини ёрдамга чақиришмоқда.
Унда Давлат департаментида Олимпиада медалларини бериш керак - фақат Америка фуқароларига, албатта? Ёки бирон бир чемпионат ташкилотчиси - мамлакатнинг қирғоқ чегарасига самолёт ташувчи кемасини олиб келиш керакмасми? Ундан америкалик спортчилар хафа қилишмаяптими, деб қараб туриш учун. Масалан, олтинчи йўлакда у ерда ғолиб ким бўлди? Русми? Аниқми? Йўқ ... Яхшиси, қайта ҳисоблаб чиқиш зарур.
Сўнгги пайтдаги барча допинг жанжалларининг америкалик спортчилар билан боғлиқлиги телбаликка ўзига хос куч беради. Югурувчи ШаъКарри Ричардсон марихуана учун дисквалификация қилинди.
Гимнастикачи Симона Байлз Олимпиадада қатнаша олмади, чунки унга риталин олиб келинмади. Уч йил олдин афсонавий сузувчи, кўп карра Олимпия чемпиони ва жаҳон чемпиони Райана Лохте допинг учун дисквалификация қилинганди. Бутун спорт фаолиятида кортикостероидга ўтириб қолган машҳур велосипедчи Лэнс Армстронгни эслайсизми?
Бу фақат энг шов-шувли жанжаллар. Аммо, шу билан бирга, жаҳон ҳамжамияти нима бўлаётганини умуман билмайди, масалан, АҚШда профессионал спортида. Бу дунёга машҳур миллий баскетбол, бейсбол, хоккей лигалари. Минглаб таниқли спортчилар, триллионлаб долларлик бизнес, энг машҳур мусобақалар. Америка антидопинг қўмитаси
USADA бу гуллаб-яшнаётган йўналишларни умуман назорат қилмайди.
Ҳар бир лиганинг ўз ташкилоти бор, у допинг назоратини олиб борадигандек туюлади, лекин у ерда шундай пул айланадики, ҳеч ким ноқонуний моддалар билан ушланмайди. Ўзига оғир бўлади. 2012 йилда WADA бош директори Дэвид Хауман НБАни (Миллий баскетбол ассоциацияси) допинг назоратидаги "бўшлиқлар" учун очиқ танқид қилди. У ҳатто афсонавий баскетболчиларни ўсиш гормони учун тестдан ўтишга таклиф қилди. Аммо уларнинг барчаси бу ғояни эътиборсиз қолдирдилар.
Агар допингни давлат қўллаб-қувватлови ҳақида гапирадиган бўлсак, АҚШдаги энг юқори қисмида Америка спортчиларининг муаммолари ҳақида яхши билишади. Бу тизимли жараёнлар, улар фақат авлоддан-авлодга мураккаблашиб бормоқда, ўн минглаб болалар ва ёшларни майиб қилмоқда. Йўқ, бу Россия пропагандасининг гумонлари эмас. Келинг, АҚШ президентини эшитайлик.
"Барча даражадаги америкалик спортчилар - профессионаллар, ҳаваскорлар ва университет спорти вакиллари <...> - уларнинг барчаси стероид ёки бошқа тақиқланган моддаларни ишлатиш балосига қарши тура олмайди <...> Босим айниқса юқори даражада, миллий терма жамоадан жой олиш керак бўлган вақтда <...> чунки сиз эчиниш хонасига келасиз ва ёзда 20 фунт (тўққиз килограмм) мушак тўплаган рақибни кўрасиз, ва сиз шундай деб ўйлайсиз: мен ҳам шундай қилишим керак, акс ҳолда у терма жамоадаги ўрнимни олади <...> Бу улкан муаммо ... ".
Бу Жо Байденнинг нутқидан иқтибос - 2008 йилда у АҚШнинг Делавэр штатида сенатор бўлган ва шунга ўхшаш тарзда ҳамкасблари олдида допингга қарши халқаро конвенцияни ратификация қилишга ундаган.
Кўриб турганингиздек, Америка расмийлари Америка спортида нималар бўлаётганидан тўлиқ хабардор. Бироқ, негадир улар Россияда антидопинг қонунларини бузувчиларни қўлга олмоқчи. Кафка дам олмоқда.