Олимпия ўйинлари, допинг: Мирзиёев спорт мутасаддиларини танқид қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПод председательством президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития физической культуры и спорта.
Под председательством президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития физической культуры и спорта. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда президент 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик аҳволи қониқарли эмаслигини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда бундан кейинги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш, бунинг учун жойларда зарур шароит яратиш масалалари муҳокама этилди.

Стадион - Sputnik Ўзбекистон
Миллий терма жамоалар учун янги база барпо этилади

2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик аҳволи қониқарли эмаслиги, қатор спорт федерациялари ва ҳокимликлар юқори натижаларни таъминлайдиган спортчиларга шароит яратишга етарлича эътибор бермаётгани танқид қилинди.  

Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига саралаб олинган спортчиларнинг яқин ойларда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда юқори ўрин эгаллаб, Олимпиадага лицензияни қўлга киритишлари учун янада кенг шарт-шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Қайд этилишича, жойларда ташкил этилаётган мусобақалар сони ва савияси ҳозирча талабга жавоб бермайди. Мисол учун, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Тошкент, Хоразм, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги 131 та шаҳар ва туманда жорий йилги мусобақаларни молиялаштиришга маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмаган. Ёки республика миқёсида ўтказилган 230 та мусобақада айрим шаҳар ва вилоят жамоалари умуман иштирок этмаган. Бу миллий терма жамоалар таркибига маҳоратли спортчиларни саралаб олишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу боис йиғилишда ҳар бир ҳудуддаги спорт муассасаларини хатловдан ўтказиб, спорт захирасини шакллантириш, селекция ва иқтидорли спортчиларни танлаб олиш тизимини йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди. 

Узбекский тяжелоатлет Руслан Нурудинов - Sputnik Ўзбекистон
Нуриддинов Лондон Олимпиадасида антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди

Мамлакатда спорт фармакологияси бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, янги дори воситаларини яратиш юзасидан илмий изланишлар олиб борилмагани кўрсатиб ўтилди. Бу соҳада малакали мутахассислар ҳам йўқ. Кўпчилик атлетлар допинг бўлмаган қандай моддалардан фойдаланиш мумкинлигини билмайди.

Спорт федерацияларининг бирортасида ҳам терма жамоа аъзоларининг мусобақага тайёргарлиги ва тикланиш жараёнини мониторинг қилиш бўйича комплекс лаборатория мавжуд эмас. Шулардан келиб чиқиб, тегишли вазирликларга спорт фармакологиясини ривожлантириш, спорт федерацияларида илмий-комплекс лабораториялар ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 

Янгиликлар лентаси
0