https://sputniknews.uz/20210817/mirziyoev-manfaatparastlik-va-maishatga-berilgan-hokimni-mutlaqo-kechirib-bolmasligini-aytdi-20105457.html
Мирзиёев манфаатпарастлик ва маишатга берилган ҳокимни мутлақо кечириб бўлмаслигини айтди
Мирзиёев манфаатпарастлик ва маишатга берилган ҳокимни мутлақо кечириб бўлмаслигини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Президент бир пайтлар у ҳам ҳоким бўлиб ишлагани, у вақтлардаги шароитни ҳозирги имкониятлар билан мутлақо солиштириб бўлмаслигини таъкидлади. 17.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-17T10:03+0500
2021-08-17T10:03+0500
2021-08-17T10:03+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
халқ
ҳокимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/41/6814193_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_547bf944082317774c9e600db34d1620.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев унинг жойлардаги вакиллари бўлган ҳокимларнинг иш фаолияти уни қониқтириши ёки қониқтирмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, нафақат ҳокимлар, балки барча бўғиндаги аксарият катта-кичик раҳбарларда билим ва тажриба, ташкилотчилик салоҳияти, эл-юрт иши учун фидойилик туйғусининг етишмаслиги уни қийнайдиган энг мураккаб масаладир.Мирзиёев жойларда ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши биринчи навбатда ҳокимларга, уларнинг билим ва тажрибаси, ишбилармонлик хусусиятларига боғлиқлигини қайд этди. Энг муҳими, улар одамларнинг ишончини қозонган бўлиши шарт. Аҳоли жойлардаги раҳбарларга, уларнинг иши, хизмат ва муомала маданияти, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий савиясига қараб, давлат ҳокимиятига баҳо беради. Лекин очиқ айтадиган бўлсак, ҳокимлар, умуман, қуйи бўғиндаги раҳбарларнинг барчаси ҳам эл-юрт ўртасида етарли обрў-эътиборга эга эмас.Президентнинг сўзларига кўра, мураккаб шароитда эл-юрт билан ҳамдард, ҳамнафас бўлиб яшамайдиган, ҳаётнинг ўзи тақозо этаётган оддий ҳақиқатларни тушунмайдиган мансабдорларнинг раҳбар сифатида келажаги йўқ.У ҳокимлар мустақил қарор қабул қилиб, мустақил иш олиб бориш ваколатига эга эканини эслатди. Улардан илгаригидек ҳар бир қадамини Тошкентда, марказий идоралардаги мутасаддилар билан келишиш, бўлар-бўлмасга ижозат сўраш талаб этилмайди.Президент ҳар бир раҳбарнинг фаолият мезони – бу халқнинг орзу-умидларини ўзи учун асосий мақсад қилиб, уларни изчиллик билан рўёбга чиқаришдан иборат эканини урғулади.“Афсуски, баъзи етакчи ва мутасаддилар манманликка берилиб, ҳаволаниб, оёғи ердан узилганини билмай қолади. Бу – улар учун ҳақиқий фожиа. Албатта, бундай раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин бўлиши мумкин эмас. Бу нафақат Президентнинг, айни пайтда халқимизнинг, ҳаётнинг талабидир”, - дея хулоса қилди давлат раҳбари.
https://sputniknews.uz/20210413/prezident-yoshlar-bilan-ishlashni-eplay-olmagan-qator-mansabdorlarni-ishdan-boshatdi-18310073.html
https://sputniknews.uz/20210309/bukhoroda-murozhaatlarga-bepisand-munosabatda-blgan-masullarning-22-nafari-ishdan-olindi-17470514.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/41/6814193_154:0:1054:675_1920x0_80_0_0_fd59fca875745179ff687370092a9489.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, халқ, ҳокимлар
сиёсат, шавкат мирзиёев, халқ, ҳокимлар
Мирзиёев манфаатпарастлик ва маишатга берилган ҳокимни мутлақо кечириб бўлмаслигини айтди
Президент бир пайтлар у ҳам ҳоким бўлиб ишлагани, у вақтлардаги шароитни ҳозирги имкониятлар билан мутлақо солиштириб бўлмаслигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев унинг жойлардаги вакиллари бўлган ҳокимларнинг иш фаолияти уни қониқтириши ёки қониқтирмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, нафақат ҳокимлар, балки барча бўғиндаги аксарият катта-кичик раҳбарларда билим ва тажриба, ташкилотчилик салоҳияти, эл-юрт иши учун фидойилик туйғусининг етишмаслиги уни қийнайдиган энг мураккаб масаладир.
Мирзиёев жойларда ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши биринчи навбатда ҳокимларга, уларнинг билим ва тажрибаси, ишбилармонлик хусусиятларига боғлиқлигини қайд этди. Энг муҳими, улар одамларнинг ишончини қозонган бўлиши шарт. Аҳоли жойлардаги раҳбарларга, уларнинг иши, хизмат ва муомала маданияти, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий савиясига қараб, давлат ҳокимиятига баҳо беради. Лекин очиқ айтадиган бўлсак, ҳокимлар, умуман, қуйи бўғиндаги раҳбарларнинг барчаси ҳам эл-юрт ўртасида етарли обрў-эътиборга эга эмас.
Президентнинг сўзларига кўра, мураккаб шароитда эл-юрт билан ҳамдард, ҳамнафас бўлиб яшамайдиган, ҳаётнинг ўзи тақозо этаётган оддий ҳақиқатларни тушунмайдиган мансабдорларнинг раҳбар сифатида келажаги йўқ.
У ҳокимлар мустақил қарор қабул қилиб, мустақил иш олиб бориш ваколатига эга эканини эслатди. Улардан илгаригидек ҳар бир қадамини Тошкентда, марказий идоралардаги мутасаддилар билан келишиш, бўлар-бўлмасга ижозат сўраш талаб этилмайди.
“Ҳоким, раҳбар инсон сифатида, ниманидир билмаслиги ёки кўздан қочириши, хатога йўл қўйиши мумкин, буни тушунса бўлади, лекин у ана шу хатоларини тан олмаса, уларни тузатишни истамаса, ўқиб-ўрганишга, янгича ишлашга, ўз билим ва тажрибасини оширишга интилмаса, манфаатпарастлик ва маишатга берилган бўлса, бу ҳолатни мутлақо кечириб бўлмайди. Менинг асосий талабим – одамларни тушуниш, уларнинг қувончу ташвишлари билан яшаш, ён-атрофдаги вазиятга оддий халқнинг кўзи билан қараш ва баҳо бериш, эл-улусдан ажралиб қолмаслик керак. Шундагина ҳудуд ёки тармоқни бошқариш ва муҳим қарорлар қабул қилишда аниқ самара бўлади”, - деди Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсида.
Президент ҳар бир раҳбарнинг фаолият мезони – бу халқнинг орзу-умидларини ўзи учун асосий мақсад қилиб, уларни изчиллик билан рўёбга чиқаришдан иборат эканини урғулади.
“Афсуски, баъзи етакчи ва мутасаддилар манманликка берилиб, ҳаволаниб, оёғи ердан узилганини билмай қолади. Бу – улар учун ҳақиқий фожиа. Албатта, бундай раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин бўлиши мумкин эмас. Бу нафақат Президентнинг, айни пайтда халқимизнинг, ҳаётнинг талабидир”, - дея хулоса қилди давлат раҳбари.