https://sputniknews.uz/20210309/bukhoroda-murozhaatlarga-bepisand-munosabatda-blgan-masullarning-22-nafari-ishdan-olindi-17470514.html
Бухорода мурожаатларга беписанд муносабатда бўлган масъулларнинг 22 нафари ишдан олинди
Бухорода мурожаатларга беписанд муносабатда бўлган масъулларнинг 22 нафари ишдан олинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 9 – Sputnik. Бухорода мурожаатларга эътиборсизлик билан ёндашган масъулларнинг 22 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, деб хабар бермоқда
2021-03-09T15:47+0500
2021-03-09T15:47+0500
2021-03-09T17:11+0500
жамият
бухоро вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15127285_0:645:2047:1796_1920x0_80_0_0_b5aa2a87ed64efbb5c9c216ddefd575f.jpg
ТОШКЕНТ, 9 – Sputnik. Бухорода мурожаатларга эътиборсизлик билан ёндашган масъулларнинг 22 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.2020 йилда Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тизимли ўрганилди.Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан 644 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан чоралар кўриш тўғрисида 49 та таклиф киритилди.“Киритилган тақдимнома ва таклифларга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 234 нафари огоҳлантирилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. – 179 нафарига нисбатан огоҳлантириш ва 26 нафарига нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди. 22 нафари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди, 2 нафарига маъмурий жазо чоралари қўлланилди”.Ўзбекистон президентининг Халқ қабулхоналари томонидан доимий равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ўрганилади ва таҳлил қилинади.Аниқланган камчиликлар юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиляпти.Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминламаган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210123/Prezident-khal-abulkhonalariga-2020-yilda-bir-milliondan-orti-murozhaat-kelib-tushgan-15848295.html
https://sputniknews.uz/20180207/7450268.html
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15127285_0:453:2047:1988_1920x0_80_0_0_9da05de6ddfba1d577ffb48128da6e86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бухоро вилояти
Бухорода мурожаатларга беписанд муносабатда бўлган масъулларнинг 22 нафари ишдан олинди
15:47 09.03.2021 (янгиланди: 17:11 09.03.2021) Аниқланган камчиликлар юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиляпти.
ТОШКЕНТ, 9 – Sputnik. Бухорода мурожаатларга эътиборсизлик билан ёндашган масъулларнинг 22 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
2020 йилда Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тизимли ўрганилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан 644 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан чоралар кўриш тўғрисида 49 та таклиф киритилди.
“Киритилган тақдимнома ва таклифларга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 234 нафари огоҳлантирилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. – 179 нафарига нисбатан огоҳлантириш ва 26 нафарига нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди. 22 нафари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди, 2 нафарига маъмурий жазо чоралари қўлланилди”.
Ўзбекистон президентининг Халқ қабулхоналари томонидан доимий равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ўрганилади ва таҳлил қилинади.
Аниқланган камчиликлар юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиляпти.
Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминламаган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилмоқда.