https://sputniknews.uz/20210413/prezident-yoshlar-bilan-ishlashni-eplay-olmagan-qator-mansabdorlarni-ishdan-boshatdi-18310073.html
Президент ёшлар билан ишлашни эплай олмаган қатор мансабдорларни ишдан бўшатди
Президент ёшлар билан ишлашни эплай олмаган қатор мансабдорларни ишдан бўшатди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор
2021-04-13T17:26+0500
2021-04-13T17:26+0500
2021-04-13T17:26+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
ёшлар сиёсати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0b/15979682_0:127:1280:847_1920x0_80_0_0_e0e3a2ed1b9722bf068ae6ccabf66830.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ёшлар масаласида йўл қўйган камчиликлари учун қатор ҳокимлар ишдан бўшатилди.ЎзАнинг ёзишича, йиғилишда Сурхондарё вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш 30 фоизни (15 минг 500 нафар) ташкил этиши, бу республикадаги энг паст кўрсаткич экани қайд этилди.Шунингдек, Хўжайлида атиги 16 нафар (2 минг нафар ёшлар ишсиз), Фурқат туманида 27 нафар (2,1 минг нафар), Улуғнорда 78 нафар (3,7 минг нафар), Ангорда 82 нафар (3,4 минг нафар) ишсиз ёшлар “1+1” лойиҳаси билан қамраб олинган.Ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида, Сурхондарё вилоятида ёшлар ўртасида жиноятчилик ошган. Бу борадаги аҳвол Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам қониқарсиз.Йиғилишда ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун Шунингдек, савдо-саноат палатаси раисига тадбиркор ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этмаган палатанинг Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарларини лавозимидан бўшатиш бўйича топшириқ берилди.“Ҳар бир ишдан кетган одам ишлаган даврида олган ойлигини давлатга қайтаради. Раҳбарларнинг ёшлар масаласида эътиборсизликка йўл қўйишига ҳаққи йўқ, - деди Мирзиёев.
https://sputniknews.uz/20210128/DKhKhga-shlar-muammolarini-tizimli-rganish-vazifasi-yuklatildi-15881110.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0b/15979682_157:123:1130:852_1920x0_80_0_0_a95979136d3a6d00573f579af6272ac2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, ёшлар сиёсати
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, ёшлар сиёсати
Президент ёшлар билан ишлашни эплай олмаган қатор мансабдорларни ишдан бўшатди
Шавкат Мирзиёев ҳар бир ишдан кетган одам ишлаган даврида олган ойлигини давлатга қайтаришини айтди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ёшлар масаласида йўл қўйган камчиликлари учун қатор ҳокимлар ишдан бўшатилди.
ЎзАнинг
ёзишича, йиғилишда Сурхондарё вилоятида ёшлар бандлигини таъминлаш 30 фоизни
(15 минг 500 нафар) ташкил этиши, бу республикадаги энг паст кўрсаткич экани қайд этилди.
Шунингдек, Хўжайлида атиги 16 нафар (2 минг нафар ёшлар ишсиз), Фурқат туманида 27 нафар (2,1 минг нафар), Улуғнорда 78 нафар (3,7 минг нафар), Ангорда 82 нафар (3,4 минг нафар) ишсиз ёшлар “1+1” лойиҳаси билан қамраб олинган.
Ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида, Сурхондарё вилоятида ёшлар ўртасида жиноятчилик ошган. Бу борадаги аҳвол Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам қониқарсиз.
Йиғилишда ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов;
ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари;
ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, савдо-саноат палатаси раисига тадбиркор ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этмаган палатанинг Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарларини лавозимидан бўшатиш бўйича топшириқ берилди.
“Ҳар бир ишдан кетган одам ишлаган даврида олган ойлигини давлатга қайтаради. Раҳбарларнинг ёшлар масаласида эътиборсизликка йўл қўйишига ҳаққи йўқ, - деди Мирзиёев.