https://sputniknews.uz/20210812/turizm-tirikmisan-20054629.html
Туризм нокдаунда, лекин таслим эмас
Туризм нокдаунда, лекин таслим эмас
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туризм соҳаси оғир аҳволда, лекин йил бошидан буён россиялик ва маҳаллий сайёҳлар оқими ўсиши кузатилмоқда. 12.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-12T18:38+0500
2021-08-12T18:38+0500
2021-08-13T12:12+0500
туризм
туризм
covid-19 умумжаҳон пандемияси
ички туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/18/19393649_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_0765b7f4f87e74ce283bcf62aad01da1.jpg
Пандемиядан энг кўп зиён кўрган соҳалардан бири бу – туризм бўлди. Мутахассисларнинг БМТ манбаларига таяниб бераётган маълумотларига кўра, пандемиянинг ҳалокатли таъсири оқибатида жаҳон иқтисодиёти 2020-21 йилларда 4 триллион доллардан кўпроқ зарар кўрган. Ўзбекистонда ҳам сайёҳлик индустрияси энг тез ривожланиб келаётган йўналишлардан бири эди. Мисол учун, 2016-йилда юртимизга 1,3 миллион нафар хорижлик фуқаро ташриф буюрган бўлса, 2019-йилга келиб бу кўрсаткич 6,7 миллион нафарга етган. Натижада, туризм хизматларининг экспорти 3 бараварга ошиб, 1,3 млрд. долларни ташкил қилди. Бироқ ўтган йили бошланган пандемия нафақат Ўзбекистонда, балки дунёда бундай ўсиш тенденцияларини йўққа чиқарди. Ишсизлик дунё бўйича ўртача 5,5 фоизга, иқтисоди туризмга боғланган мамлакатларда эса 15 фоизгача ортгани айтилмоқда. Қайд этилгандек, зарарлар триллионлар билан ўлчанадиган бўлди...Лекин ҳаёт давом этаяпти. Мамлакат учун ниҳоятда салоҳиятли соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида 20 га яқин турли даражадаги ҳужжатлар қабул қилинди. Ҳамма гап уларнинг қанчалик ишлаётганида... Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1-июль ҳолатига туристик ташкилотлар сони 3 бараварга, оилавий меҳмон уйлари қарийб 20 бараварга ортган, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилган. Аммо асосий савол – бу туристик ташкилотлару янги меҳмон уйларида сайёҳлар борми?Албатта, ушбу фуқароларнинг барчаси ҳам Ўзбекистонга туризм мақсадида келаётганлар эмас. Одатда уларнинг 80%дан ортиғи шахсий ва бошқа мақсадларда келаётган қўшни ёки МДҲ давлат фуқаролари бўлади. Айнан туризм мақсадида келаётган саёҳлар сонини билиш учун Ўзбекистоннинг икки сайёҳлик дурдонаси – Самарқанд ва Бухорога ташриф буюрган хорижий меҳмонлар сонига қараймиз: Рўйи замин сайқалига сўнгги икки “пандемия йили”да 52 000 ва 54 500 нафар хорижлик юрткезар ташриф буюрган. Бухорода эса бу кўрсаткич мос равишда 14 000 ва 15 000 ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг ёз жазирасидан кўра сайёҳлар учун ёқимлироқ бўлган куз мавсуми олдинда турганини инобатга олсак, рақамлар сезиларли ортиши эҳтимолга яқин.Тармоқ вакиллари давлат томонидан қанчалик қўллаб- қувватланаяпти? Президент Фармонига асосан меҳмонхона ва туроператорлик ташкилотларининг ходимларини сақлаб туриш мақсадида уларнинг ойлик маошлари тўлаб берилди. Олинган кредит тўловлари бўйича имтиёзлар, субсидиялар ҳам бор. Бухорода янги маҳсулот, янги йўналиш тақдим этган турфирмалар ва гидлар 10 миллион ҳамда 5 миллион сўм миқдорида рағбатлантирилди.Бу чора-тадбирлар кутилганидек самара бераяптими? Ижобий тарафларини юқорида кўриб чиқдик. Кўнгил тўлмаётган жиҳатлари эса... Мисол учун, Самарқандда ходимларнинг маошини тўлаб бериш юзасидан саъй-ҳаракатлар 39 та меҳмонхона ва туроператорларни қамраб олган, холос. Бухорода эса 5 миллион сўм ишлаб олиш имкониятидан атиги 10 фоиз гидлар фойдаланган...Ғолибжон (бухоролик гид): 2020-йил биз учун айниқса мураккаб бўлди. Мен таниган биронта гид ишламади, ҳисоб. Жорий йилда анча “жонланиш” бор. Бир ойда тахминан бир ҳафта банд бўляпмиз. Шунга ҳам хурсандмиз – қозон қайнаб турибди. Мисол учун, 2019 йилда бирон кун ишсиз ўтирмас эдик. Давлат тарафидан гидларга қандайдир моддий ёрдам кўрсатилгани ҳақида эшитмадим. Айрим ҳамкасбларимиз ишини ташлаб, бошқа соҳаларга ўтиб кетишаяпти...Гидларнинг ўз соҳасини тарк этиши ҳақиқатан ҳам ташвишли ҳолат. Бухоро вилояти туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суҳроб Бобокалоновнинг фикрига кўра, битта малакали гидни тайёрлаш учун тахминан 10 йил вақт керак бўлади. Яхши гид – тирик энциклопедия дегани. Уларни имкон қадар сақлаб қолиш лозим. Акс ҳолда, 2019-йилги 600 минглик кўрсаткичга чиқиш осон бўлмайди.Шуҳрат ака (Тошкентдаги туристик фирма раҳбари): Бизнинг фирмамиз унчалик катта эмас, бор-йўғи бир нечта ходим ишлайди. Бу йил ёз ойларида биронта ҳам туристга хизмат кўрсата олмадик. Бошқаларни билмадиму, бизнинг фирмамизга давлат тарафидан ҳеч қандай ёрдам таклиф қилинмади, ўзимиз ҳам мадад сўраб мурожаат қилмадик. Кузда аҳвол яхшиланишига умид қиляпмиз. Сентябрда Россиядан 3-4 нафар сайёҳ кутиляпти, шунга кўз тикиб турибмиз...Дарвоқе, россиялик сайёҳлар ҳақида. Туризм ва спорт вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, 2019 йилда мамлакатимизга қарийб 456 000 нафар россиялик меҳмон ташриф буюрган. Ўтган йили кўрсаткич 82 000 нафарга тушиб кетди. Лекин бу йил ўсиш бор. Олти ойи давомида ушбу мамлакатдан салкам 72 000 сайёҳ рўйхатга олинган.Бугунги кунда экстремал туризм, гастрономик туризм каби йўналишларнинг ривожланиб бораётганига қарамасдан, Ўзбекистоннинг асосий туристик салоҳияти тарихий ёдгорликлар билан боғлиқ. Кўп асрлик меъморий обидалар ва халқимизнинг бой тарихи кўпроқ ўрта ва катта авлод вакилларини жалб этиши ҳам табиий ҳолдир. Соҳада ўн йилдан ортиқ вақт давомида фаолият олиб бораётган суҳбатдошимизнинг фикрига кўра, кўнгилочар туризмни хоҳлайдиганлар Таиланд, Туркия каби давлатларга, денгиз бўйи мамлакатларига боради. Ўзбекистонни танлаган сайёҳларни эса, жумладан, россияликларни ҳам, биринчи навбатда, қадим ёдгорликлар, Ипак йўли тарихи билан боғлиқ масканлар ўзига жалб этади. Демак, бундан тўғри фойдалана билиш, сервис даражасини ошира бориш лозим. “Сайёҳлик нуқтаи назаридан Туркияни Туркия қилган омил – меҳмондўстлик ва сифатли хизмат. Бу давлатда туризм сўнгги 20 йилда кескин ривожланди. Сабаби, улар ўзлари учун қатъий қоида ўрнатишган эди: ҳар бир сайёҳни ўзимизнинг шахсий меҳмонимиздек қабул қиламиз, токи унда яна қайтиб келиш истаги туғилсин. Ўзбекистонда эса ҳеч қандай тартиб-қоида ўрнатишга ҳожат йўқ – беназир меҳмондўстлик бизнинг генларимизда бор. Меҳмон отангдай улуғ, деган мақолни яна қайси халқда топа оласиз?”Ўзбекистоннинг тарихий обидалари, мадраса ва масжидлари карвонсарой ва мақбаралари не-не балоларни кўриб асрлар оша бизнинг давримизгача етиб келган. Уларнинг сабот ва матонати олдида пандемия нима бўлибди? Таърифи дилларда достон бўлган бобомерос обидалар яна етти иқлимдан миллионлаб сайёҳларини ўзига жалб қилиши муқаррар. Бунинг учун яна бироз вақт керак холос...
https://sputniknews.uz/20210624/turkiy-davlatlarning-yagona-turizm-kalendarini-tuzish-taklif-etildi-19387306.html
https://sputniknews.uz/20210517/frantsiya-ozbekiston-turizm-infratuzilmasini-rivojlantirishga-yordam-beradi-18757939.html
https://sputniknews.uz/20210328/ozbekiston-va-tojikiston-sayyohlar-uchun-yashil-yolak-ochmoqchi-17999693.html
https://sputniknews.uz/20210330/ozbekiston-2024-yilda-turistlar-uchun-toliq-ochilishga-shay-turishi-kerak---ekspert-18038295.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/18/19393649_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_4d829219dedfaf07ae71df2caaa129ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, туризм, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ички туризм
туризм, туризм, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ички туризм
Туризм нокдаунда, лекин таслим эмас
18:38 12.08.2021 (янгиланди: 12:12 13.08.2021) Ўзбекистонда туризм соҳаси оғир аҳволда, лекин йил бошидан буён россиялик ва маҳаллий сайёҳлар оқими ўсиши кузатилмоқда.
Пандемиядан энг кўп зиён кўрган соҳалардан бири бу – туризм бўлди. Мутахассисларнинг БМТ манбаларига таяниб бераётган маълумотларига кўра, пандемиянинг ҳалокатли таъсири оқибатида жаҳон иқтисодиёти 2020-21 йилларда 4 триллион доллардан кўпроқ зарар кўрган.
Ўзбекистонда ҳам сайёҳлик индустрияси энг тез ривожланиб келаётган йўналишлардан бири эди. Мисол учун, 2016-йилда юртимизга 1,3 миллион нафар хорижлик фуқаро ташриф буюрган бўлса, 2019-йилга келиб бу кўрсаткич 6,7 миллион нафарга етган. Натижада, туризм хизматларининг экспорти 3 бараварга ошиб, 1,3 млрд. долларни ташкил қилди.
Бироқ ўтган йили бошланган пандемия нафақат Ўзбекистонда, балки дунёда бундай ўсиш тенденцияларини йўққа чиқарди. Ишсизлик дунё бўйича ўртача 5,5 фоизга, иқтисоди туризмга боғланган мамлакатларда эса 15 фоизгача ортгани айтилмоқда. Қайд этилгандек, зарарлар триллионлар билан ўлчанадиган бўлди...
Лекин ҳаёт давом этаяпти. Мамлакат учун ниҳоятда салоҳиятли соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида 20 га яқин турли даражадаги ҳужжатлар қабул қилинди. Ҳамма гап уларнинг қанчалик ишлаётганида... Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1-июль ҳолатига туристик ташкилотлар сони 3 бараварга, оилавий меҳмон уйлари қарийб 20 бараварга ортган, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилган. Аммо асосий савол – бу туристик ташкилотлару янги меҳмон уйларида сайёҳлар борми?
Туризм соҳаси нокдаун ҳолатида бўлса ҳам, лекин ҳозирча бутунлай таслим бўлгани йўқ. Сайёҳлар сони 2019 йилга солиштирганда, анча камайган бўлсада, лекин бор. 2020 йилда Ўзбекистон чегарасини 1,5 млн. хорижлик фуқаро кесиб ўтган бўлса, 2021 йилнинг олти ойда 900 минг, йил охиригача 1,7 млн бўлиши кутилмоқда.
Албатта, ушбу фуқароларнинг барчаси ҳам Ўзбекистонга туризм мақсадида келаётганлар эмас. Одатда уларнинг 80%дан ортиғи шахсий ва бошқа мақсадларда келаётган қўшни ёки МДҲ давлат фуқаролари бўлади.
Айнан туризм мақсадида келаётган саёҳлар сонини билиш учун Ўзбекистоннинг икки сайёҳлик дурдонаси – Самарқанд ва Бухорога ташриф буюрган хорижий меҳмонлар сонига қараймиз: Рўйи замин сайқалига сўнгги икки “пандемия йили”да 52 000 ва 54 500 нафар хорижлик юрткезар ташриф буюрган. Бухорода эса бу кўрсаткич мос равишда 14 000 ва 15 000 ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг ёз жазирасидан кўра сайёҳлар учун ёқимлироқ бўлган куз мавсуми олдинда турганини инобатга олсак, рақамлар сезиларли ортиши эҳтимолга яқин.
Ундан ташқари, пандемияга қарамасдан Ўзбекистонда ички туризм ҳам ривожлана бошлади. Хусусан Самарқандга 2020 йилда 582 минг ва 2021 йилнинг биринчи ярмида 1, 032 млн маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган. Бухорога эса ўтган йилда 236 минг ва 2021 йилнинг биринчи ярмида - 1, 236 млн маҳаллий туристлар келган.
Тармоқ вакиллари давлат томонидан қанчалик қўллаб- қувватланаяпти? Президент Фармонига асосан меҳмонхона ва туроператорлик ташкилотларининг ходимларини сақлаб туриш мақсадида уларнинг ойлик маошлари тўлаб берилди. Олинган кредит тўловлари бўйича имтиёзлар, субсидиялар ҳам бор. Бухорода янги маҳсулот, янги йўналиш тақдим этган турфирмалар ва гидлар 10 миллион ҳамда 5 миллион сўм миқдорида рағбатлантирилди.
Бу чора-тадбирлар кутилганидек самара бераяптими? Ижобий тарафларини юқорида кўриб чиқдик. Кўнгил тўлмаётган жиҳатлари эса... Мисол учун, Самарқандда ходимларнинг маошини тўлаб бериш юзасидан саъй-ҳаракатлар 39 та меҳмонхона ва туроператорларни қамраб олган, холос. Бухорода эса 5 миллион сўм ишлаб олиш имкониятидан атиги 10 фоиз гидлар фойдаланган...
Ғолибжон (бухоролик гид): 2020-йил биз учун айниқса мураккаб бўлди. Мен таниган биронта гид ишламади, ҳисоб. Жорий йилда анча “жонланиш” бор. Бир ойда тахминан бир ҳафта банд бўляпмиз. Шунга ҳам хурсандмиз – қозон қайнаб турибди. Мисол учун, 2019 йилда бирон кун ишсиз ўтирмас эдик. Давлат тарафидан гидларга қандайдир моддий ёрдам кўрсатилгани ҳақида эшитмадим. Айрим ҳамкасбларимиз ишини ташлаб, бошқа соҳаларга ўтиб кетишаяпти...
Гидларнинг ўз соҳасини тарк этиши ҳақиқатан ҳам ташвишли ҳолат. Бухоро вилояти туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суҳроб Бобокалоновнинг фикрига кўра, битта малакали гидни тайёрлаш учун тахминан 10 йил вақт керак бўлади. Яхши гид – тирик энциклопедия дегани. Уларни имкон қадар сақлаб қолиш лозим. Акс ҳолда, 2019-йилги 600 минглик кўрсаткичга чиқиш осон бўлмайди.
Шуҳрат ака (Тошкентдаги туристик фирма раҳбари): Бизнинг фирмамиз унчалик катта эмас, бор-йўғи бир нечта ходим ишлайди. Бу йил ёз ойларида биронта ҳам туристга хизмат кўрсата олмадик. Бошқаларни билмадиму, бизнинг фирмамизга давлат тарафидан ҳеч қандай ёрдам таклиф қилинмади, ўзимиз ҳам мадад сўраб мурожаат қилмадик. Кузда аҳвол яхшиланишига умид қиляпмиз. Сентябрда Россиядан 3-4 нафар сайёҳ кутиляпти, шунга кўз тикиб турибмиз...
Дарвоқе, россиялик сайёҳлар ҳақида. Туризм ва спорт вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, 2019 йилда мамлакатимизга қарийб 456 000 нафар россиялик меҳмон ташриф буюрган. Ўтган йили кўрсаткич 82 000 нафарга тушиб кетди. Лекин бу йил ўсиш бор. Олти ойи давомида ушбу мамлакатдан салкам 72 000 сайёҳ рўйхатга олинган.
Бугунги кунда экстремал туризм, гастрономик туризм каби йўналишларнинг ривожланиб бораётганига қарамасдан, Ўзбекистоннинг асосий туристик салоҳияти тарихий ёдгорликлар билан боғлиқ. Кўп асрлик меъморий обидалар ва халқимизнинг бой тарихи кўпроқ ўрта ва катта авлод вакилларини жалб этиши ҳам табиий ҳолдир. Соҳада ўн йилдан ортиқ вақт давомида фаолият олиб бораётган суҳбатдошимизнинг фикрига кўра, кўнгилочар туризмни хоҳлайдиганлар Таиланд, Туркия каби давлатларга, денгиз бўйи мамлакатларига боради. Ўзбекистонни танлаган сайёҳларни эса, жумладан, россияликларни ҳам, биринчи навбатда, қадим ёдгорликлар, Ипак йўли тарихи билан боғлиқ масканлар ўзига жалб этади. Демак, бундан тўғри фойдалана билиш, сервис даражасини ошира бориш лозим.
“Сайёҳлик нуқтаи назаридан Туркияни Туркия қилган омил – меҳмондўстлик ва сифатли хизмат. Бу давлатда туризм сўнгги 20 йилда кескин ривожланди. Сабаби, улар ўзлари учун қатъий қоида ўрнатишган эди: ҳар бир сайёҳни ўзимизнинг шахсий меҳмонимиздек қабул қиламиз, токи унда яна қайтиб келиш истаги туғилсин. Ўзбекистонда эса ҳеч қандай тартиб-қоида ўрнатишга ҳожат йўқ – беназир меҳмондўстлик бизнинг генларимизда бор. Меҳмон отангдай улуғ, деган мақолни яна қайси халқда топа оласиз?”
Ўзбекистоннинг тарихий обидалари, мадраса ва масжидлари карвонсарой ва мақбаралари не-не балоларни кўриб асрлар оша бизнинг давримизгача етиб келган. Уларнинг сабот ва матонати олдида пандемия нима бўлибди? Таърифи дилларда достон бўлган бобомерос обидалар яна етти иқлимдан миллионлаб сайёҳларини ўзига жалб қилиши муқаррар. Бунинг учун яна бироз вақт керак холос...