https://sputniknews.uz/20210330/ozbekiston-2024-yilda-turistlar-uchun-toliq-ochilishga-shay-turishi-kerak---ekspert-18038295.html
Ўзбекистон 2024 йилда туристлар учун тўлиқ очилишга шай туриши керак - эксперт
Ўзбекистон 2024 йилда туристлар учун тўлиқ очилишга шай туриши керак - эксперт
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон яқин йилларда туристлар оқимини қабул қилишга тўлиқ шай ҳолатда туриши керак, дея фикр билдирди бугун Тошкентда бўлиб
2021-03-30T15:41+0500
2021-03-30T15:41+0500
2021-04-01T16:45+0500
аналитика
туризм
вакцина
туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/1f/14879058_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_9508c584c2379fbdeb7651954e36f065.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон яқин йилларда туристлар оқимини қабул қилишга тўлиқ шай ҳолатда туриши керак, дея фикр билдирди бугун Тошкентда бўлиб ўтган "Меҳмондўстлик саноатини қайта ишга тушириш 2020/2021. Имконият ва истиқболлар" мавзусидаги "Hotel Business Forum - 2021" форумида онлайн қатнашган Бутужаҳон Туризм ташкилоти (UNWTO) минтақавий департаменти директори Алессандра Прианте.Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.Прианте хонимнинг таъкидлашича, 2020 йилда COVID-19нинг туризм соҳасига етказган зарбаси қақшаткич бўлди. 2020 йил - туристик секторлар ва меҳмонхона бизнеси энг кўп ёпилган йил сифатида муҳрланди.Унинг айтишича, 2019 йил билан таққослаганда бутун дунёда туристик сектор 74 %га қисқарди. Бошқача айтганда, 100-120 миллионга яқин тўғридан-тўғри туристик йўналишлар ёпилди, путёвкалар қайтарилди. Умумий йўқотишлар миқдори 1 триллион долларни ташкил этди.Бутужаҳон Туризм ташкилоти (UNWTO) минтақавий департаменти директори 2024 йил охирига келиб бутун дунёда туризм сектори 2019 йилдаги рақамларга эришиш истагида эканини маълум қилди.Халқаро эксперт туристик оқимларни тўлиқ қайта тиклаш учун UNWTO коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида қатор жиддий инструментларни ишлаб чиққанини қайд этди. “Бу инструментлардан Ўзбекистон ҳамиша фойдаланиб келган. Чунки бу олий сифат стандартларига мос келади. Биз, шунингдек, Глобал туризм бўйича Инқирозга қарши курашиш қўмитасини тузганмиз. У Мадридда жойлашган ва ҳар ойда барча шерик-ташкилотлар билан биргаликда, жумладан, Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси, Осиё давлатлари, Лотин ва Марказий Америка мамлакатлари йиғилиб, олдимизда турган муаммоларни муҳокама қиламиз. Бугун давлатлар вакциналашни – биринчи даражали устуворлик сифатида тан олишмоқда. Биз глобал кўламда қўлланилиши мумкин бўлган вариантларни ишлаб чиқмоқдамиз. Шунингдек, дунё кўламида туризм билан боғлиқ бир қанча материалларни ва тавсияларни ҳам чоп этдик. Буларнинг барчаси чегаралар очилгандан кейин давлатларга туристик секторни қайта тиклашга ёрдам беради”, - дея маълум қилди Прианте.Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини бартараф этишдаги асосий масалалар муҳокамасига бағишланган “Меҳмондўстлик саноатини қайта ишга тушириш 2020/2021. Имконият ва истиқболлар” мавзусида форму бўлиб ўтди.Тадбир Ўзбекистон Отельерлар Aссоциацияси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ўтказилиб, унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов иштирок этди.Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, меҳмонхона эгалари, шунингдек туроператорлар ҳам иштирок этган ушбу онлайн тадбирда пандемиядан энг кўп талофот кўрган туризм соҳаси равнақи йўлида олиб борилиши мумкин бўлган вазифалар хусусида маърузалар бўлди. Онлайн учрашувда, шунингдек халқаро экспертлар ҳам ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этиб, зарурий маслаҳат ва таклифлар берилди.
https://sputniknews.uz/20210330/turizm-sohasi-tez-orada-inqirozdan-chiqib-ketadi--aziz-abduhakimov--18027542.html
https://sputniknews.uz/20210227/Samarandda-turizm-mavsumiga-start-berilmoda-16089129.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/1f/14879058_454:0:3185:2048_1920x0_80_0_0_c1fb547049930618faf9979e46fdfb51.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аналитика, туризм, вакцина, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, covid-19 умумжаҳон пандемияси
аналитика, туризм, вакцина, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистон 2024 йилда туристлар учун тўлиқ очилишга шай туриши керак - эксперт
15:41 30.03.2021 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Экспертнинг таъкидлашича, туризм қайта тикланиши учун давлатлар бугун вакциналашни – биринчи даражали устуворлик сифатида тан олишмоқда. Шунингдек, глобал кўламда туризм қайта тикланишида ёрдам бериши мумкин бўлган инструментлар ишлаб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон яқин йилларда туристлар оқимини қабул қилишга тўлиқ шай ҳолатда туриши керак, дея фикр билдирди бугун Тошкентда бўлиб ўтган "Меҳмондўстлик саноатини қайта ишга тушириш 2020/2021. Имконият ва истиқболлар" мавзусидаги
"Hotel Business Forum - 2021" форумида онлайн қатнашган Бутужаҳон Туризм ташкилоти (UNWTO) минтақавий департаменти директори Алессандра Прианте.
Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
Прианте хонимнинг таъкидлашича, 2020 йилда COVID-19нинг туризм соҳасига етказган зарбаси қақшаткич бўлди. 2020 йил - туристик секторлар ва меҳмонхона бизнеси энг кўп ёпилган йил сифатида муҳрланди.
“Биз ҳозир ҳам мавҳум ҳолатдамиз, ноаниқликлар жуда кўп. Сабаби, қачонлардир оммабоп бўлган туристик йўналишларнинг аксарияти гоҳ очилиб, гоҳ ёпилмоқда. Шу боис, туризм соҳасидаги аксарият бизнеслар бугунги кунда олдинга силжиш учун рақамли ечимлардан фойдаланмоқдалар” Алессандра Прианте,
Бутужаҳон Туризм ташкилоти минтақавий департаменти директори
Унинг айтишича, 2019 йил билан таққослаганда бутун дунёда туристик сектор 74 %га қисқарди. Бошқача айтганда, 100-120 миллионга яқин тўғридан-тўғри туристик йўналишлар ёпилди, путёвкалар қайтарилди. Умумий йўқотишлар миқдори 1 триллион долларни ташкил этди.
Бутужаҳон Туризм ташкилоти (UNWTO) минтақавий департаменти директори 2024 йил охирига келиб бутун дунёда туризм сектори 2019 йилдаги рақамларга эришиш истагида эканини маълум қилди.
Бундай вазиятда дунёнинг кўплаб тараққий этган мамлакатлари ўзларининг маданий ёдгорликлари, тарихий обидаларини консервалаб қўйдилар. Тарихий шаҳарлари билан машҳур гўзал диёр Ўзбекистон ҳам 2024 йилда туристик оқимлар учун тўлалигича очилишга тайёр бўлишини истар эдик”, - деди ўз чиқиши давомида Алессандра Прианте.
Халқаро эксперт туристик оқимларни тўлиқ қайта тиклаш учун UNWTO коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида қатор жиддий инструментларни ишлаб чиққанини қайд этди.
“Бу инструментлардан Ўзбекистон ҳамиша фойдаланиб келган. Чунки бу олий сифат стандартларига мос келади. Биз, шунингдек, Глобал туризм бўйича Инқирозга қарши курашиш қўмитасини тузганмиз. У Мадридда жойлашган ва ҳар ойда барча шерик-ташкилотлар билан биргаликда, жумладан, Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси, Осиё давлатлари, Лотин ва Марказий Америка мамлакатлари йиғилиб, олдимизда турган муаммоларни муҳокама қиламиз. Бугун давлатлар вакциналашни – биринчи даражали устуворлик сифатида тан олишмоқда. Биз глобал кўламда қўлланилиши мумкин бўлган вариантларни ишлаб чиқмоқдамиз. Шунингдек, дунё кўламида туризм билан боғлиқ бир қанча материалларни ва тавсияларни ҳам чоп этдик. Буларнинг барчаси чегаралар очилгандан кейин давлатларга туристик секторни қайта тиклашга ёрдам беради”, - дея маълум қилди Прианте.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини бартараф этишдаги асосий масалалар муҳокамасига бағишланган “Меҳмондўстлик саноатини қайта ишга тушириш 2020/2021. Имконият ва истиқболлар” мавзусида форму бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Отельерлар Aссоциацияси томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ўтказилиб, унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов иштирок этди.
Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, меҳмонхона эгалари, шунингдек туроператорлар ҳам иштирок этган ушбу онлайн тадбирда пандемиядан энг кўп талофот кўрган туризм соҳаси равнақи йўлида олиб борилиши мумкин бўлган вазифалар хусусида маърузалар бўлди.
Онлайн учрашувда, шунингдек халқаро экспертлар ҳам ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирок этиб, зарурий маслаҳат ва таклифлар берилди.