Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлар учун “яшил йўлак” очмоқчи

© Комитет по развитию Туризма РТПредставители Таджикских туркомпаний встретили туристов в аэропорту
Представители Таджикских туркомпаний встретили туристов в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун яшил йўлак очиш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Душанбеда Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти директори Санжар Таджиев Тожикистон туризм сектори вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитасининг раҳбари Фаррухрўз Изатулоев ва бир қатор сайёҳлик компаниялари мутасаддилари иштирок этди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, ўзаро мулоқот давомида пойтахтлар ўртасида туризм алоқаларини ривожлантириш ва бу борада бир неча қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида фикр алмашилди.
“Хусусан, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ хатарларнинг камайишини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун яшил йўлакни очиш, икки давлат ўртасида қатновчи автобуслар учун чегарадан ўтишни соддалаштириш масаласидаги таклифлар билдирилди”, - дейилган хабарда.
Станция с временным названием Икинчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Тожикистон Ўзбекистоннинг ер усти метросини қуриш тажрибасига қизиқмоқда
Учрашувда Тошкент Душанбе шаҳридаги сайёҳлик агентликлари иштирокида видеоконференция ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Душанбега сафар қилиб, шаҳар раиси Рустам Эмомали билан учрашган эди.
Янгиликлар лентаси
0