https://sputniknews.uz/20210809/ozbekistonda-2021-yilgi-prezident-saylovlarida-nimalar-ozgaradi--tafsilotlar-20006201.html
Ўзбекистонда бундай сайловлар бўлмаган: 2021-йил октябрда сайловчиларни нималар кутмоқда
Ўзбекистонда бундай сайловлар бўлмаган: 2021-йил октябрда сайловчиларни нималар кутмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2021-йилги президент сайлови кампанияси бошқа сайлов кампанияларидан кўп жиҳатлари билан ажралади. Ушбу сиёсий жараён янги ягона сайлов кодекси... 09.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-09T16:23+0500
2021-08-09T16:23+0500
2021-08-09T21:54+0500
колумнистлар
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/15/19334503_551:891:2608:2048_1920x0_80_0_0_ce60b84e90a5d2f88e2360b2c0df4529.jpg
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаевнинг сўзларига кўра, 2021 йилда ва илк бор янги сайлов кодекси асосида ўтказилаётган президент сайловидан кўзланган пировард мақсад: сайловлар адолатли, шаффоф ва умумэътироф этилган халқаро талаблар асосида ўтди, деган эътирофга сазовор бўлиш."Ҳар бир овоз берувчи учун курашамиз"Ўзбекистонда 2021-йилги президент сайлови кампанияси бошқа сайлов кампанияларидан кўп жиҳатлари билан ажралади. Ушбу сиёсий жараён янги ягона сайлов кодекси бўйича, янги Ўзбекистон шароитида ўтказилаётгани ҳам шундай масъулиятни юкламоқда.Қолаверса, жорий президент сайловларида энг катта мақсадлардан бири сифатида ҳар бир овоз берувчигача етиб бориш вазифаси белгилаб олинган.“Керак бўлса уйма-уй юрамиз. Комиссия аъзолари сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчилар тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини мазкур участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш орқали аниқлаштиради, - дея тушунтиради Марказий сайлов комиссияси ахборот-хизмати раҳбари Жалолиддин Усмонов. – Аммо бу сайлов жараёнида мажбурий меҳнат, бўларканда, дегани эмас. Ҳар бир участка сайлов комиссияси аъзоси белгиланган иш хақисини олади. Бугунги кунда комиссия аъзолари иш хақи (аниқ суммаси) ва бошқа сарф-ҳаражатлар ҳақида саволлар кўп янграмоқда, айнан мана шу масалалар бўйича МСК кенгайтирилган муносабатни тайёрламоқда ва у албатта, тез кунларда эълон қилинади”.Таъкидланишича, сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган сайловчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича ҳам чора-тадбирлар кўзда тутилган. Дейлик, шунга зарурат бўлса, сайлов участкалари жисмоний имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган яширин овоз бериш кабиналари билан жиҳозланади. Агар сайловчи уйда уйда бемор бўлиб ётган бўлса ёки бошқа сабабларга кўра, овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, бундай фуқаролар учун сайловчининг илтимосига биноан у яшаётган уйда овоз бериш ташкил этилади.“Биз ҳар бир сайловчигача етиб боришга ҳаракат қиламиз. Чекланган имкониятлар фуқароларимизга уларнинг Конституцион бурчларини адо этишга сабаб бўлиб қолмаслиги керак. Бунинг учун барча шароитларни ҳозирлаяпмиз”, - дейди МСК матбуот-хизмати раҳбари.Таъкидланишича, бунда тегишли комиссиянинг камида икки нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди.Вақтинча яшаётган манзилдан овоз берса бўладими?Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаевнинг айтишича, бугунги кунга қадар жуда кўпчилик аҳолини қизиқтираётган масалалардан бири – бу ўзи доимий истиқомат қилувчи манзилдан эмас, балки вақтинча яшаётган манзилдан овоз бериш имкониятлари тўғрисидадир.Аввалги сайловларда, вақтинчалик яшаш манзилларида истиқомат қилувчи кўплаб фуқаролар сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишгани ҳолатлари ҳеч кимга сир эмас.Эндиликда, янги Кодекс бўйича чет давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ўтказилиши мумкин.Бунинг учун кўчма қутилар ташкил этилиши кўзда тутилган.Ўзбекистонда эса фуқаролар вақтинча яшаш манзили бўйича сайлов участкасига бириктирилади.Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда кузатувчиларни ОАВ орқали хабардор этади.Онлайн овоз бериш ташкил этиладими?МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров, онлайн-овоз бериш ҳақидаги саволга тўхталар экан, Ўзбекистондаги сайловнинг ўзига хос принципи – бу яширин овоз бериш эканлигини эслатиб ўтади ва электрон овоз беришда идентификация масалаларидан келиб чиққан ҳолда, онлайн-овоз бериш яширинлиликни таъминлай олмайди, шу боис, биз бу тизимни қўллай олмаймиз, дея тушунтиради.Таъкидланишича, МСК пандемия бошланганидан буён 10та давлатда пандемия шароитида ўтказилган ва ўтказилаётган президент сайловларида бевосита иштирок этиб, бу тажрибанинг ижобий томонларини ўрганган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, мутасадди идора вакиллари келишилган ҳолда йўриқномани тайёрлаган. Бу йўриқномани эса сайловга яқин қолганда эълон қилиш режалаштирилган.Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясига 23 июль куни старт берилди. Сайловларда 5 та партия – "Адолат" СДП, "Миллий тикланиш" ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга. Сайлов 24 октябрь куни бўлиб ўтади."Оилавий овоз бериш" қаттиқ назоратга олинадиЎзбекистонда илгари доим, жумладан, 2019 йилда бўлиб ўтган Парламент сайловларида ҳам “оилавий овоз бериш” яъни бир киши оиладаги барча учун овоз бериши ҳолати учраб тургани сир эмас. Аммо бу сингари ҳолатларга қаттиқ курашилган, дея эслатиб ўтади МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Бу ҳолатга чек қўйиш эса энг аввало сайловчиларнинг ҳуқуқий онгига боғлиқ, деб қўшимча қилади у.Қўчқоровнинг таъкидлашича, сайловда иштирок этадиган фуқароларнинг тўлиқ рўйхати автоматик тарзда шакллантирилган. Бу бир шахснинг бир неча маротаба овоз бериши ёки бир кишининг бутун оила аъзолари учун овоз беришининг олдини олиш имконини беради.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Экологик партияси томонидан президентлик сайловларида Нарзулло Обломуродов, "Адолат" социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров, Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан мамлакатнинг амалдаги раҳбари Шавкат Мирзиёев номзод сифатида иштирок этиши маълум бўлган эди.
https://sputniknews.uz/20210723/ozbekistonni-yangi-prezidenti-nimaga-tayyor-partiyalar-etakchilari-saylovoldi-rejalari-haqida-19807053.html
https://sputniknews.uz/20210728/mashhur-galochka-va-bayroq-ranglari-msk-prezident-saylovlari-logotipini-taqdim-etdi-19853081.html
https://sputniknews.uz/20210712/msk-prezident-saylovlariga-shht-kuzatuvchilari-missiyasini-taklif-etdi-19646680.html
https://sputniknews.uz/20210808/ozbekistonliklar-dunyoning-istalgan-nuqtasidan-ovoz-berishlari-mumkin---msk-19990755.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/15/19334503_337:0:3068:2048_1920x0_80_0_0_2edf317be9641eaec7dd2a5e6fcbb59e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
колумнистлар, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
колумнистлар, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
Ўзбекистонда бундай сайловлар бўлмаган: 2021-йил октябрда сайловчиларни нималар кутмоқда
16:23 09.08.2021 (янгиланди: 21:54 09.08.2021) Дилшода Раҳматова
редактор
Ўзбекистонда 2021-йилги президент сайлови кампанияси бошқа сайлов кампанияларидан кўп жиҳатлари билан ажралади. Ушбу сиёсий жараён янги ягона сайлов кодекси бўйича, янги Ўзбекистон шароитида ўтказилаётгани ҳам шундай масъулиятни юкламоқда.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаевнинг сўзларига кўра, 2021 йилда ва илк бор янги сайлов кодекси асосида ўтказилаётган президент сайловидан кўзланган пировард мақсад: сайловлар адолатли, шаффоф ва умумэътироф этилган халқаро талаблар асосида ўтди, деган эътирофга сазовор бўлиш.
"Ҳар бир овоз берувчи учун курашамиз"
Ўзбекистонда 2021-йилги президент сайлови кампанияси бошқа сайлов кампанияларидан кўп жиҳатлари билан ажралади. Ушбу сиёсий жараён янги ягона сайлов кодекси бўйича, янги Ўзбекистон шароитида ўтказилаётгани ҳам шундай масъулиятни юкламоқда.
Қолаверса, жорий президент сайловларида энг катта мақсадлардан бири сифатида ҳар бир овоз берувчигача етиб бориш вазифаси белгилаб олинган.
“Керак бўлса уйма-уй юрамиз. Комиссия аъзолари сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчилар тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини мазкур участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш орқали аниқлаштиради, - дея тушунтиради Марказий сайлов комиссияси ахборот-хизмати раҳбари Жалолиддин Усмонов. – Аммо бу сайлов жараёнида мажбурий меҳнат, бўларканда, дегани эмас. Ҳар бир участка сайлов комиссияси аъзоси белгиланган иш хақисини олади. Бугунги кунда комиссия аъзолари иш хақи (аниқ суммаси) ва бошқа сарф-ҳаражатлар ҳақида саволлар кўп янграмоқда, айнан мана шу масалалар бўйича МСК кенгайтирилган муносабатни тайёрламоқда ва у албатта, тез кунларда эълон қилинади”.
Таъкидланишича, сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган сайловчиларга қулай шароитлар яратиш бўйича ҳам чора-тадбирлар кўзда тутилган. Дейлик, шунга зарурат бўлса, сайлов участкалари жисмоний имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган яширин овоз бериш кабиналари билан жиҳозланади. Агар сайловчи уйда уйда бемор бўлиб ётган бўлса ёки бошқа сабабларга кўра, овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, бундай фуқаролар учун сайловчининг илтимосига биноан у яшаётган уйда овоз бериш ташкил этилади.
“Биз ҳар бир сайловчигача етиб боришга ҳаракат қиламиз. Чекланган имкониятлар фуқароларимизга уларнинг Конституцион бурчларини адо этишга сабаб бўлиб қолмаслиги керак. Бунинг учун барча шароитларни ҳозирлаяпмиз”, - дейди МСК матбуот-хизмати раҳбари.
Таъкидланишича, бунда тегишли комиссиянинг камида икки нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди.
Вақтинча яшаётган манзилдан овоз берса бўладими?
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаевнинг айтишича, бугунги кунга қадар жуда кўпчилик аҳолини қизиқтираётган масалалардан бири – бу ўзи доимий истиқомат қилувчи манзилдан эмас, балки вақтинча яшаётган манзилдан овоз бериш имкониятлари тўғрисидадир.
Аввалги сайловларда, вақтинчалик яшаш манзилларида истиқомат қилувчи кўплаб фуқаролар сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишгани ҳолатлари ҳеч кимга сир эмас.
Эндиликда, янги Кодекс бўйича чет давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ўтказилиши мумкин.
Бунинг учун кўчма қутилар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонда эса фуқаролар вақтинча яшаш манзили бўйича сайлов участкасига бириктирилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда кузатувчиларни ОАВ орқали хабардор этади.
Онлайн овоз бериш ташкил этиладими?
МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров, онлайн-овоз бериш ҳақидаги саволга тўхталар экан, Ўзбекистондаги сайловнинг ўзига хос принципи – бу яширин овоз бериш эканлигини эслатиб ўтади ва электрон овоз беришда идентификация масалаларидан келиб чиққан ҳолда, онлайн-овоз бериш яширинлиликни таъминлай олмайди, шу боис, биз бу тизимни қўллай олмаймиз, дея тушунтиради.
Таъкидланишича, МСК пандемия бошланганидан буён 10та давлатда пандемия шароитида ўтказилган ва ўтказилаётган президент сайловларида бевосита иштирок этиб, бу тажрибанинг ижобий томонларини ўрганган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, мутасадди идора вакиллари келишилган ҳолда йўриқномани тайёрлаган. Бу йўриқномани эса сайловга яқин қолганда эълон қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясига 23 июль куни старт берилди. Сайловларда 5 та партия – "Адолат" СДП, "Миллий тикланиш" ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга. Сайлов 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
"Оилавий овоз бериш" қаттиқ назоратга олинади
Ўзбекистонда илгари доим, жумладан, 2019 йилда бўлиб ўтган Парламент сайловларида ҳам “оилавий овоз бериш” яъни бир киши оиладаги барча учун овоз бериши ҳолати учраб тургани сир эмас. Аммо бу сингари ҳолатларга қаттиқ курашилган, дея эслатиб ўтади МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Бу ҳолатга чек қўйиш эса энг аввало сайловчиларнинг ҳуқуқий онгига боғлиқ, деб қўшимча қилади у.
Қўчқоровнинг таъкидлашича, сайловда иштирок этадиган фуқароларнинг тўлиқ рўйхати автоматик тарзда шакллантирилган. Бу бир шахснинг бир неча маротаба овоз бериши ёки бир кишининг бутун оила аъзолари учун овоз беришининг олдини олиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Экологик партияси томонидан президентлик сайловларида
Нарзулло Обломуродов, "Адолат" социал-демократик партиясидан
Баҳром Абдуҳалимов, "Миллий тикланиш" партиясидан
Алишер Қодиров, Халқ демократик партиясидан
Мақсуда Ворисова, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан мамлакатнинг амалдаги раҳбари Шавкат Мирзиёев номзод сифатида иштирок этиши маълум бўлган эди.