https://sputniknews.uz/20210808/ozbekistonliklar-dunyoning-istalgan-nuqtasidan-ovoz-berishlari-mumkin---msk-19990755.html
Ўзбекистонликлар дунёнинг исталган нуқтасидан овоз беришлари мумкин - МСК
Ўзбекистонликлар дунёнинг исталган нуқтасидан овоз беришлари мумкин - МСК
Sputnik Ўзбекистон
Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларининг аксарият қисми Россия Федерациясида бўлганлиги туфайли, РФда овоз бериш учун кўчма қутилар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда 08.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-08T09:48+0500
2021-08-08T09:48+0500
2021-08-08T09:48+0500
сиёсат
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/427/77/4277738_0:157:3083:1891_1920x0_80_0_0_24ca4b5617874a59a89e7fd410815319.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистондаги президент сайловларида чет эл давлатларида овоз бериш жараёни қандай ўтиши ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбирига Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев маълумот берди.МСК вакилининг таъкидига кўра, бугунги кунда миллионлаб инсонлар республика ташқарисида, шу боис, Марказий сайлов комиссияси ҳар бир сайловчигача етиб бориш учун барча шарт-шароитларни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.Шу вақтга қадар чет элда фақатгина консуллик рўйхатида турган фуқароларгина овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган бўлсалар, эндиликда тегишли қонунчилик ҳужжатига ўзгартиришлар киритилган.Унга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатда бўлиб турганликларидан қатъи назар, у ёки бу давлатда ташкил этиладиган овоз бериш участкаларида овоз бериш ҳуқуқига эга. Улар ўзлари билан фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспортни олишса етарли.Шунингдек, у ёки бу сабабга кўра, сайлов куни Ўзбекистонда бўлмайдиган фуқаролар ҳам муддатдан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун улар Ташқи ишлар вазирлиги сайтида сайловга 15 кун қолган муддатда ариза қолдиришлари керак бўлади.Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг аксарият қисми Россия Федерациясида эканлигини инобатга олиб, МСК бу давлатда овоз бериш учун кўчма қутиларни ташкил этишни режалаштирган.Ўзбекистонда президент сайловлари жорий йилнинг 24 октябр санасига белгиланган. Сайлов кампаниясига 23 июл куни старт берилган эди. Рўйхатдан ўтган барча партиялар давлат раҳбари лавозимига ўз номзодларини илгари суришди.
https://sputniknews.uz/20210723/ozbekistonni-yangi-prezidenti-nimaga-tayyor-partiyalar-etakchilari-saylovoldi-rejalari-haqida-19807053.html
https://sputniknews.uz/20210728/mashhur-galochka-va-bayroq-ranglari-msk-prezident-saylovlari-logotipini-taqdim-etdi-19853081.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/427/77/4277738_175:0:2906:2048_1920x0_80_0_0_6822e37364e9eea12a600529e331755c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
сиёсат, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
Ўзбекистонликлар дунёнинг исталган нуқтасидан овоз беришлари мумкин - МСК
Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларининг аксарият қисми Россия Федерациясида бўлганлиги туфайли, РФда овоз бериш учун кўчма қутилар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда
ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Ўзбекистондаги президент сайловларида чет эл давлатларида овоз бериш жараёни қандай ўтиши ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбирига Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев маълумот берди.
МСК вакилининг таъкидига кўра, бугунги кунда миллионлаб инсонлар республика ташқарисида, шу боис, Марказий сайлов комиссияси ҳар бир сайловчигача етиб бориш учун барча шарт-шароитларни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Чет элда бўлиб турган фуқароларимиз - бу алоҳида масала. Бундайлар сони бугун миллионларда ўлчанади. Ва биз чет элдаги одамларимиз ўзларини Ўзбекистон фуқароси сифатида ҳис этишлари ва ўз хоҳиш-истакларини кўрсатишлари учун барча чораларни кўрамиз
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шерзодхон Қудратхўжаев
Шу вақтга қадар чет элда фақатгина консуллик рўйхатида турган фуқароларгина овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган бўлсалар, эндиликда тегишли қонунчилик ҳужжатига ўзгартиришлар киритилган.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатда бўлиб турганликларидан қатъи назар, у ёки бу давлатда ташкил этиладиган овоз бериш участкаларида овоз бериш ҳуқуқига эга. Улар ўзлари билан фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат - паспортни олишса етарли.
Шунингдек, у ёки бу сабабга кўра, сайлов куни Ўзбекистонда бўлмайдиган фуқаролар ҳам муддатдан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун улар Ташқи ишлар вазирлиги сайтида сайловга 15 кун қолган муддатда ариза қолдиришлари керак бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг аксарият қисми Россия Федерациясида эканлигини инобатга олиб, МСК бу давлатда овоз бериш учун кўчма қутиларни ташкил этишни режалаштирган.
Ўзбекистонда президент сайловлари жорий йилнинг 24 октябр санасига белгиланган. Сайлов кампаниясига 23 июл куни старт берилган эди. Рўйхатдан ўтган барча партиялар давлат раҳбари лавозимига
ўз номзодларини илгари суришди.