https://sputniknews.uz/20210728/toliblar-chegarada-shht-mudofaa-vazirlari-dushanbeda-qanday-dori-yozib-beradi-19864154.html
Толиблар чегарада: ШҲТ мудофаа вазирлари Душанбеда қандай дори ёзиб беради?
Толиблар чегарада: ШҲТ мудофаа вазирлари Душанбеда қандай дори ёзиб беради?
Sputnik Ўзбекистон
Афғонлараро тинчлик музокаралари барбод бўлаётганини кузатиб, бугунги кунда жуда "Толибон" ваъдаларига жуда озчилик ишонмоқда. 28.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-28T23:05+0500
2021-07-28T23:05+0500
2021-07-28T23:05+0500
аналитика
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/13/19734613_0:96:2048:1248_1920x0_80_0_0_0ede86a61c15fc8afe13b96adcfcab66.jpg
"Толибон"* отрядлари ҳозирча Қобулни штурм билан ишғол этолмайди ва Афғонистоннинг қонуний ҳукуматини жисмонан йўқ қила олмайди. Бироқ, чегараларда назорат ўрнатиш Толибонга мамлакатда иқтисодий ва энергетик блокадани ташкил этиш имконини беради, бу Ислом Республикаси учун қонли жанговар ҳаракатлардан ҳам кўра қақшаткич зарба бўлади. Чоршанба куни Душанбеда ШҲТ мудофаа вазирлари афғон инқирозига қарши мувофиқлаштирилган ҳарбий-сиёсий жавоб чораларини қидирмоқдалар. Аммо қўшни мамлакатларнинг кўпвекторли манфаатлари тезкор ва содда ечимларни ваъда қилмаяпти.Толиблар, агарда Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқса, ҳужумни тўхтатишга ваъда берган. Бу сал аввал 7000 нафар қамоқдаги сафдошларни озод этиш талабини илгари сурган жангариларнинг яна бир мақбул бўлмаган шартидир. Афғонлараро тинчлик музокаралари (АҚШ ва НАТО қўшинлари чиқарилишининг асосий шартидир) барбод бўлаётганини кузатиб, бугунги кунда жуда кам одам "Толибон" ваъдаларига ишонмоқда. Толиблар сиёсий идорасининг баёнотлари "ердаги" ҳаракатларга аниқ зид келмоқда - сиёсий раҳбарият ҳаракатнинг ҳарбий комиссияси (бош штаб аналоги)ни назорат қилмаяпти.Сўнгги икки ой ичида жангарилар олдинги 20 йилга қараганда кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олдилар ва йирик шаҳарлар - Қандаҳор, Ҳирот, Қундузни эгаллашга тайёргарлик кўришмоқда. Жанглар Қобулдан 15 километр узоқликда давом этмоқда. Энг муҳими, "Толибон"* Афғонистон чегараларининг барча периметрларини назорат қилмоқда - бу амалдаги ҳукумат учун жуда ёмон янгиликдир.Жангарилар томонидан электр узатиш устунларининг портлатилиши сабабли пойтахтда электр энергияси узилиши бошланди. Озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин, чунки чегараолди божхона пунктларида энди толиблар "рухсат"и билангина нимадир қилиш мумкин. Афғонистон ҳарбий-гуманитар фалокати, худди Дамокл қиличи янглиғ Марказий Осиё мамлакатлари устида осилиб турибди.Туркманистон ва Ўзбекистон қочқинларнинг киришини чеклашди. Тожикистон ва Қирғизистон ҳозиргача бошпана топмоқчи бўлган афғон фуқароларини қабул қилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Тожикистонда афғон қочқинлари сони деярли икки бараварга ошган ва июл ойи бошига келиб 3000 га етган. Биз катта кўчишнинг бошланишига гувоҳ бўляпмиз, эҳтимол. Фуқаролар уруши юзага келтирадиган хаос шароитида Афғонистонда юз минглаб қочқинлар оқими (1996-2001 йиллар давридаги сингари) юзага келиб, халқаро терроризм (шу жумладан "ИД"* ва "Ал-Қоида"*) Марказий Осиёда тарқалиши мумкин.ШҲТ Афғонистон шимолидаги вазиятнинг кескинлашувидан хавотирда. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг мудофаа вазирларининг 28 июл куни Душанбеда бўлиб ўтган Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Белоруссия (кузатувчи мамлакат) ҳарбий делегациялари иштирокидаги йиғилишининг натижаларига келсак, Афғонистон бўйича силлиқ формулировкаларни башорат қилиш мумкин - чунки мамлакатлар манфаатлари жуда фарқ қилади.Операцион мўртликРоссия толибларни "жиҳод" Афғонистондан ташқарига кенгайган тақдирда КХШТ аъзоларини ҳимоя қилишга тайёрлиги тўғрисида огоҳлантирди, ва бунга жавобан Марказий Осиё мамлакатлари чегараларининг дахлсизлиги кафолатини олди.Россиянинг 201-базаси агар қўшни Афғонистондаги воқеалар муносабати билан мамлакат хавфсизлигига таҳдид солинадиган бўлса, Тожикистонга ҳарбий ёрдам беради, деди чоршанба куни Душанбеда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу. Шойгу нутқининг тезислари қуйидагича:- Афғонистондаги вазият ҳокимият назорати остидан чиқиб кетган, АҚШ ва Толибон ўртасидаги келишувлар бажарилмаяпти;- Афғонистондаги Америка миссияси муваффақиятсизликка учради ва Қўшма Штатлар Марказий Осиёда янги базалар яратишдан кўпроқ ташвишланмоқда;- ШҲТ чегаралари яқинидаги вазият мураккаб, кескинлашишга мойил ва ШҲТ-КХШТ алоқалари минтақавий хавфсизликни таъминлашда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.Афғонистон нотинчлиги фонида Тожикистон Республикаси хавфсизлиги жуда катта ташвиш туғдиради. Шуни эътибордан қочирмаслик керакки, узунлиги 1344 километр бўлган тожик-афғон чегараси техник ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланмаган, вақти-вақти билан (Панж дарёси каналининг ўзгариши сабабли) редермаркация (қайта белгиланиш)ни талаб қилади ва географик шароитга кўра террорчиларнинг жанубдан кириб келишига қарши ҳимояланмаган. Тўғри, бу участка Марказий Осиёга террорчилар оқими кенгайиши учун ланг очилган дарвоза, деб бўлмайди, аммо барибир.Душанбе жанубий сарҳадларни мустаҳкамлаш учун жуда кўп иш қилмоқда. Бунда Тожикистоннинг КХШТга аъзолиги, қўшниларнинг ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдами муҳим роль ўйнамоқда.Россия чегарачилари тожик-афғон чегарасини қўриқлашга жалб этилмайди, ТР ҳудудида фақат Россия ФХХ чегара бўйича маслаҳатчилар гуруҳи фаолият олиб боради. Аввалроқ Москва тожик-афғон чегарасида янги назорат-ўтказиш пункти ва чегара постини қуриш учун маблағ ажратган ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: "Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг мустаҳкамлигини синаш ва унинг аъзоларидан бирига қарши тажовузкор ҳаракатларни бошлаш ҳеч кимнинг миясига келмайди, деган қатъий умиддамиз", - дея баёнот қилган эди.Шу билан бирга, Душанбе афғон воқеалари ривожининг энг ёмон сценарийсига тайёрланмоқда ва "Чегара-2021" машғулотлари форматида умумий сафарбарликни ишлаб чиқмоқда (22 июл куни - 230 минг захирадаги ҳарбий хизматчилар). Мамлакат 1023 дона зирҳли техника, 3167 та махсус техника, 447 та артиллерия ускуналари, 45 та ҲҲК самолётлари ва вертолётлари, 234 та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ҳаракатга келтирмоқда. Душман кучини менсимагандан кўра, юқори баҳолаган маъқулроқ.Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшинлари 5-10 август кунлари Хатлон вилоятида потенциал душманни йўқ қилиш бўйича қўшма операция ўтказадилар. 1500 та мутахассис ва 300 та ҳарбий техника жалб қилинган Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон чегара полигонидаги машғулотлар Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшинлари (кучлари) бирлашган гуруҳининг жанговар мувофиқлаштирилиши билан бошланади.Иккинчи босқичда иттифоқ давлати ҳудудига бостириб кирган шартли жиноий гуруҳларни йўқ қилиш вазифалари ҳал қилинади. Кейин қўшинлар давлат чегарасини кесиб ўтаётган террористик гуруҳларни йўқ қилиш машқлари устида ишлашади.Барча босқичларда разведка-ўт ва разведка-зарба мажмуаларини қўллаш орқали тактик ҳаракатларни амалга ошириш кўзда тутилган.Россия ҳарбий контингентининг асосини 201-ҳарбий базанинг бўлинмалари, шу жумладан тог мото-ўқчилар, танк, артиллерия бўлинмалари, шунингдек Марказий ҳарбий округнинг махсус кучлари гуруҳлари ташкил этади. Деярли бир вақтнинг ўзида шунга ўхшаш машқлар Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.Экспертларнинг баъзилари афғон жиҳодчиларининг ташқи экспансияси учун эҳтимолий йўналиш - 6 миллионга яқин аҳолиси бўлган, бой газ конлари ва Каспий денгизига чиқадиган Туркманистон бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.Қобулга четдан ёрдамАфғонистон қўшнилари ва шериклари томонидан ўз холига ташлаб қўйилган, деб бўлмайди, аммо кўп йўналишли таъсир Афғонистон Ислом Республикасига толибларга ва бошқа террористик гуруҳларга қарши курашда муҳим натижаларга эришишга имкон бермаяпти.Афғонистон Миллий авиация корпуси толиблар билан жангларда Россияда ишлаб чиқарилган Ми-35 жанговар вертолётларидан фаол ва муваффақиятли фойдаланмоқда. Россия Федерациясининг қуроллари афғон армиясига кириши осон кечмади, бунга ўзларининг ҳарбий маҳсулотларини тарғиб қилувчи АҚШ ва бошқа НАТО мамлакатлари ҳар томонлама тўсқинлик қилар эди.Альянс Бош котиби Йенс Столтенберг 27-июл куни АИР президенти Ашраф Ғанига молиялаштириш, фуқаролик иштироки ва афғон хавфсизлик кучларини ўқитиш орқали мамлакат ташқарисида қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берди. Бу яхши, аммо жуда оз - айниқса, АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан шошилинч қочиб қолганидан сўнг. Афғонларнинг Ғарб кучига бўлган ишончи бутунлай йўқ қилинди.Оқ уй Афғонистон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш учун 2022 йилда Конгрессдан 3,3 миллиард доллар сўради, шундан 2 миллиард доллари афғон аскарларига техник хизмат кўрсатиш ва улар таъминоти учун, 700 миллиони эса - ҳарбий хизматчиларнинг иш ҳақига ажратилган. Бу орада АҚШ Марказий Осиё минтақасида мустаҳкам ўрнашиб олишга ҳаракат қилмоқда, Пентагон базалари ва логистика марказларини яратиш тўғрисида қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бормоқда.Туркия эндиликда толибларда потенциал рақибни кўрмоқда (ахир улар Истанбул тинчлик конференциясини бузишди ва Анқаранинг Кобул аэропортида ҳарбий таркибни сақлаб қолиш уринишларига кескин муносабат билдиришди).Шу билан бирга, Туркия ТИВ куни кеча Афғонистондан қочқинларни қабул қилмоқчи эмаслигини эълон қилди: "Туркия Европа Иттифоқининг чегарачиси ёки қочқинлар лагери бўлмайди".Хитой "тенглик" ни сақлашга интилмоқда. У толибларни бир неча бор "ал-Қоида"* ва бошқа террористик гуруҳлар билан алоқаларни узишга чақирган. Пекин кўплаб хорижий жангчилар жойлашган Бадахшондаги вазиятдан жиддий хавотирда. Бир кун олдин мулла Абдул Ғани Барадар бошчилигидаги "Толибон"* делегацияси Хитойда мамлакат ТИВ раҳбари Ван И билан музокаралар ўтказди. Пекин мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва тинч йўл билан қарор топишига ёрдам беришга ваъда берди.Толиблар билан "ўйинлар" кўплаб хорижий шериклар томонидан "Толибон"*ни қўллаб-қувватлаш ва Афғонистондаги вазиятга ҳалокатли таъсир кўрсатишда гумон қилинадиган Исломобод учун ёмон тугаши мумкин. The News International нашрининг таъкидига кўра, афғон толиблари Покистон ҳудудидан трансчегаравий ҳужумлар, маблағ йиғиш, ёш йигитларни пиёда аскар сифатида ёллаш ва ярадор жангариларни даволаш учун фойдаланган.* – РФ ҳудудида таъқиқланган террористик ташкилот.
https://sputniknews.uz/20210728/rossiya-harbiylari-afgon-tojik-chegarasiga-etib-kelishdi-19861747.html
https://sputniknews.uz/20210727/amerikaliklarning-deyarli-yarmi-afgonistondagi-urushni-xato-deb-atadi-19836856.html
https://sputniknews.uz/20210429/shoygu-missiyasi-markaziy-osiyoda-tolibonga-qarshi-front-tashkil-qilish-18550744.html
https://sputniknews.uz/20210728/rossiya-yangi-qiyomat-kuni-samolyotlarini-qurmoqda-uchinchi-avlodning-oziga-xosliklari-19847926.html
https://sputniknews.uz/20210727/bu-boshlanishi-yuz-minglab-afgon-qochqinlari-toliblar-hujumi-va-aqsh-bombardimoni-oqibatidir-19834568.html
https://sputniknews.uz/20210614/aqsh-markaziy-osiyoda-eng-yirik-harbiy-bazani-qurishni-rejalashtirmoqda-19233861.html
https://sputniknews.uz/20210728/aqsh-harbiylari-rossiyaga-yaqinroq-joylashishga-tayyorlanmoqda-19859963.html
https://sputniknews.uz/20210721/toliblar-amirlik-vatanparvarlari-emas-pokiston-yollanma-jangarilaridir-19762605.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/13/19734613_129:0:1920:1343_1920x0_80_0_0_82a7582c8f980a5d7c7e54b3d7ed0ee3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
аналитика, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
аналитика, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Толиблар чегарада: ШҲТ мудофаа вазирлари Душанбеда қандай дори ёзиб беради?
Афғонлараро тинчлик музокаралари барбод бўлаётганини кузатиб, бугунги кунда жуда "Толибон" ваъдаларига жуда озчилик ишонмоқда.
"Толибон"* отрядлари ҳозирча Қобулни штурм билан ишғол этолмайди ва Афғонистоннинг қонуний ҳукуматини жисмонан йўқ қила олмайди. Бироқ, чегараларда назорат ўрнатиш Толибонга мамлакатда иқтисодий ва энергетик блокадани ташкил этиш имконини беради, бу Ислом Республикаси учун қонли жанговар ҳаракатлардан ҳам кўра қақшаткич зарба бўлади. Чоршанба куни Душанбеда ШҲТ мудофаа вазирлари афғон инқирозига қарши мувофиқлаштирилган ҳарбий-сиёсий жавоб чораларини қидирмоқдалар. Аммо қўшни мамлакатларнинг кўпвекторли манфаатлари тезкор ва содда ечимларни ваъда қилмаяпти.
Толиблар, агарда Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқса, ҳужумни тўхтатишга ваъда берган. Бу сал аввал 7000 нафар қамоқдаги сафдошларни озод этиш талабини илгари сурган жангариларнинг яна бир мақбул бўлмаган шартидир. Афғонлараро тинчлик музокаралари (АҚШ ва НАТО қўшинлари чиқарилишининг асосий шартидир) барбод бўлаётганини кузатиб, бугунги кунда жуда кам одам "Толибон" ваъдаларига ишонмоқда. Толиблар сиёсий идорасининг баёнотлари "ердаги" ҳаракатларга аниқ зид келмоқда - сиёсий раҳбарият ҳаракатнинг ҳарбий комиссияси (бош штаб аналоги)ни назорат қилмаяпти.
Сўнгги икки ой ичида жангарилар олдинги 20 йилга қараганда кўпроқ ҳудудларни эгаллаб олдилар ва йирик шаҳарлар - Қандаҳор, Ҳирот, Қундузни эгаллашга тайёргарлик кўришмоқда. Жанглар Қобулдан 15 километр узоқликда давом этмоқда. Энг муҳими, "Толибон"* Афғонистон чегараларининг барча периметрларини назорат қилмоқда - бу амалдаги ҳукумат учун жуда ёмон янгиликдир.
Жангарилар томонидан электр узатиш устунларининг портлатилиши сабабли пойтахтда электр энергияси узилиши бошланди. Озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин, чунки чегараолди божхона пунктларида энди толиблар "рухсат"и билангина нимадир қилиш мумкин. Афғонистон ҳарбий-гуманитар фалокати, худди Дамокл қиличи янглиғ Марказий Осиё мамлакатлари устида осилиб турибди.
Туркманистон ва Ўзбекистон қочқинларнинг киришини чеклашди. Тожикистон ва Қирғизистон ҳозиргача бошпана топмоқчи бўлган афғон фуқароларини қабул қилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Тожикистонда афғон қочқинлари сони деярли икки бараварга ошган ва июл ойи бошига келиб 3000 га етган. Биз катта кўчишнинг бошланишига гувоҳ бўляпмиз, эҳтимол. Фуқаролар уруши юзага келтирадиган хаос шароитида Афғонистонда юз минглаб қочқинлар оқими (1996-2001 йиллар давридаги сингари) юзага келиб, халқаро терроризм (шу жумладан "ИД"* ва "Ал-Қоида"*) Марказий Осиёда тарқалиши мумкин.
ШҲТ Афғонистон шимолидаги вазиятнинг кескинлашувидан хавотирда. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг мудофаа вазирларининг 28 июл куни Душанбеда бўлиб ўтган Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Белоруссия (кузатувчи мамлакат) ҳарбий делегациялари иштирокидаги йиғилишининг натижаларига келсак, Афғонистон бўйича силлиқ формулировкаларни башорат қилиш мумкин - чунки мамлакатлар манфаатлари жуда фарқ қилади.
Россия толибларни "жиҳод" Афғонистондан ташқарига кенгайган тақдирда КХШТ аъзоларини ҳимоя қилишга тайёрлиги тўғрисида огоҳлантирди, ва бунга жавобан Марказий Осиё мамлакатлари чегараларининг дахлсизлиги кафолатини олди.
Россиянинг 201-базаси агар қўшни Афғонистондаги воқеалар муносабати билан мамлакат хавфсизлигига таҳдид солинадиган бўлса, Тожикистонга ҳарбий ёрдам беради, деди чоршанба куни Душанбеда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Шойгу нутқининг тезислари қуйидагича:
- Афғонистондаги вазият ҳокимият назорати остидан чиқиб кетган, АҚШ ва Толибон ўртасидаги келишувлар бажарилмаяпти;
- Афғонистондаги Америка миссияси муваффақиятсизликка учради ва Қўшма Штатлар Марказий Осиёда янги базалар яратишдан кўпроқ ташвишланмоқда;
- ШҲТ чегаралари яқинидаги вазият мураккаб, кескинлашишга мойил ва ШҲТ-КХШТ алоқалари минтақавий хавфсизликни таъминлашда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Афғонистон нотинчлиги фонида Тожикистон Республикаси хавфсизлиги жуда катта ташвиш туғдиради. Шуни эътибордан қочирмаслик керакки, узунлиги 1344 километр бўлган тожик-афғон чегараси техник ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланмаган, вақти-вақти билан (Панж дарёси каналининг ўзгариши сабабли) редермаркация (қайта белгиланиш)ни талаб қилади ва географик шароитга кўра террорчиларнинг жанубдан кириб келишига қарши ҳимояланмаган. Тўғри, бу участка Марказий Осиёга террорчилар оқими кенгайиши учун ланг очилган дарвоза, деб бўлмайди, аммо барибир.
Душанбе жанубий сарҳадларни мустаҳкамлаш учун жуда кўп иш қилмоқда. Бунда Тожикистоннинг КХШТга аъзолиги, қўшниларнинг ҳарбий ва ҳарбий-техник ёрдами муҳим роль ўйнамоқда.
Россия чегарачилари тожик-афғон чегарасини қўриқлашга жалб этилмайди, ТР ҳудудида фақат Россия ФХХ чегара бўйича маслаҳатчилар гуруҳи фаолият олиб боради. Аввалроқ Москва тожик-афғон чегарасида янги назорат-ўтказиш пункти ва чегара постини қуриш учун маблағ ажратган ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: "Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг мустаҳкамлигини синаш ва унинг аъзоларидан бирига қарши тажовузкор ҳаракатларни бошлаш ҳеч кимнинг миясига келмайди, деган қатъий умиддамиз", - дея баёнот қилган эди.
Шу билан бирга, Душанбе афғон воқеалари ривожининг энг ёмон сценарийсига тайёрланмоқда ва "Чегара-2021" машғулотлари форматида умумий сафарбарликни ишлаб чиқмоқда (22 июл куни - 230 минг захирадаги ҳарбий хизматчилар). Мамлакат 1023 дона зирҳли техника, 3167 та махсус техника, 447 та артиллерия ускуналари, 45 та ҲҲК самолётлари ва вертолётлари, 234 та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини ҳаракатга келтирмоқда. Душман кучини менсимагандан кўра, юқори баҳолаган маъқулроқ.
Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшинлари 5-10 август кунлари Хатлон вилоятида потенциал душманни йўқ қилиш бўйича қўшма операция ўтказадилар. 1500 та мутахассис ва 300 та ҳарбий техника жалб қилинган Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон чегара полигонидаги машғулотлар Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшинлари (кучлари) бирлашган гуруҳининг жанговар мувофиқлаштирилиши билан бошланади.
Иккинчи босқичда иттифоқ давлати ҳудудига бостириб кирган шартли жиноий гуруҳларни йўқ қилиш вазифалари ҳал қилинади. Кейин қўшинлар давлат чегарасини кесиб ўтаётган террористик гуруҳларни йўқ қилиш машқлари устида ишлашади.
Барча босқичларда разведка-ўт ва разведка-зарба мажмуаларини қўллаш орқали тактик ҳаракатларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Россия ҳарбий контингентининг асосини 201-ҳарбий базанинг бўлинмалари, шу жумладан тог мото-ўқчилар, танк, артиллерия бўлинмалари, шунингдек Марказий ҳарбий округнинг махсус кучлари гуруҳлари ташкил этади. Деярли бир вақтнинг ўзида шунга ўхшаш машқлар Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Экспертларнинг баъзилари афғон жиҳодчиларининг ташқи экспансияси учун эҳтимолий йўналиш - 6 миллионга яқин аҳолиси бўлган, бой газ конлари ва Каспий денгизига чиқадиган Туркманистон бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Афғонистон қўшнилари ва шериклари томонидан ўз холига ташлаб қўйилган, деб бўлмайди, аммо кўп йўналишли таъсир Афғонистон Ислом Республикасига толибларга ва бошқа террористик гуруҳларга қарши курашда муҳим натижаларга эришишга имкон бермаяпти.
Афғонистон Миллий авиация корпуси толиблар билан жангларда Россияда ишлаб чиқарилган Ми-35 жанговар вертолётларидан фаол ва муваффақиятли фойдаланмоқда. Россия Федерациясининг қуроллари афғон армиясига кириши осон кечмади, бунга ўзларининг ҳарбий маҳсулотларини тарғиб қилувчи АҚШ ва бошқа НАТО мамлакатлари ҳар томонлама тўсқинлик қилар эди.
Альянс Бош котиби Йенс Столтенберг 27-июл куни АИР президенти Ашраф Ғанига молиялаштириш, фуқаролик иштироки ва афғон хавфсизлик кучларини ўқитиш орқали мамлакат ташқарисида қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берди. Бу яхши, аммо жуда оз - айниқса, АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан шошилинч қочиб қолганидан сўнг. Афғонларнинг Ғарб кучига бўлган ишончи бутунлай йўқ қилинди.
Оқ уй Афғонистон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш учун 2022 йилда Конгрессдан 3,3 миллиард доллар сўради, шундан 2 миллиард доллари афғон аскарларига техник хизмат кўрсатиш ва улар таъминоти учун, 700 миллиони эса - ҳарбий хизматчиларнинг иш ҳақига ажратилган. Бу орада АҚШ Марказий Осиё минтақасида мустаҳкам ўрнашиб олишга ҳаракат қилмоқда, Пентагон базалари ва логистика марказларини яратиш тўғрисида қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Туркия эндиликда толибларда потенциал рақибни кўрмоқда (ахир улар Истанбул тинчлик конференциясини бузишди ва Анқаранинг Кобул аэропортида ҳарбий таркибни сақлаб қолиш уринишларига кескин муносабат билдиришди).
Шу билан бирга, Туркия ТИВ куни кеча Афғонистондан қочқинларни қабул қилмоқчи эмаслигини эълон қилди: "Туркия Европа Иттифоқининг чегарачиси ёки қочқинлар лагери бўлмайди".
Хитой "тенглик" ни сақлашга интилмоқда. У толибларни бир неча бор "ал-Қоида"* ва бошқа террористик гуруҳлар билан алоқаларни узишга чақирган. Пекин кўплаб хорижий жангчилар жойлашган Бадахшондаги вазиятдан жиддий хавотирда. Бир кун олдин мулла Абдул Ғани Барадар бошчилигидаги "Толибон"* делегацияси Хитойда мамлакат ТИВ раҳбари Ван И билан музокаралар ўтказди. Пекин мамлакат ички ишларига аралашмасликка ва тинч йўл билан қарор топишига ёрдам беришга ваъда берди.
Толиблар билан "ўйинлар" кўплаб хорижий шериклар томонидан "Толибон"*ни қўллаб-қувватлаш ва Афғонистондаги вазиятга ҳалокатли таъсир кўрсатишда гумон қилинадиган Исломобод учун ёмон тугаши мумкин. The News International нашрининг таъкидига кўра, афғон толиблари Покистон ҳудудидан трансчегаравий ҳужумлар, маблағ йиғиш, ёш йигитларни пиёда аскар сифатида ёллаш ва ярадор жангариларни даволаш учун фойдаланган.
* – РФ ҳудудида таъқиқланган террористик ташкилот.