Ботир Қурбонов: Ўзбекистонда коронавируснинг "ухань" штамми кенг тарқалган

© Sputnik / Дильшода РахматоваБотир Курбонов
Ботир Курбонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу кунларда яқин истиқболда коронавируснинг "дельта" штамми бутун дунёда доминант (етакчи) штаммга айланишидан огоҳлантирди
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Ботир Қурбонов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда бугунги кунда Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалгани ҳақида айтиб ўтди.
Қурбоновнинг айтишича, Республикада коронавируснинг биринчилардан бўлиб аниқланган "Ухань" штамми бугунги кунда энг кенг тарқалган штамм мақомини сақлаб қолмоқда.
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
БССТ: "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки баробар юқумлироқ
"Бугунги кунда дунёнинг 130дан ортиқ давлатида, жумладан Ўзбекистонда ҳам ҳиндча ёхуд “дельта” штамм, шу билан бирга жанубий африкача, бразилча ва бошқа штаммлар ҳам аниқланган. Аммо Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб аниқланган "Ухань" штамми Республикада доминантликни сақлаб келмоқда", - дея аниқлик киритди эпидемиолог.

Ухань вируси

Коронавируснинг Ухан штамми расмий маълумотларга кўра, Хитойнинг Ухань шаҳридаги бозорларнинг бирида бўлган одамларда аниқланган.
Повседневная жизнь в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2020
Пекинда топилган вирус Ухандагидан кўра юқумлироқ - мутахассис
Ухань вируси — ўткир респираторли вирус инфекцияси бўлиб, ОРВИ белгиларига ўхшаш белгилар билан намоён бўлади. Коронавирус инсон организмига бурун ва оғиз бўшлиғи, кўз шиллиқ пардаси орқали кириб, ўпкага етиб боради ва кўпчилик инсонларда кенг қамровли яллиғланиш жараёнини авж олдиради.
Ухань ковидининг симптомлари: температура кўтарилиши, қуруқ йўтал, толиқишдир. Шунингдек, беморда ҳид ва таъм сезиш йўқолади, бош оғриғи, бош айланиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Ўта хавфли штамм пайдо бўлиши мумкин

Дунёда коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлиши мумкин, деб баёнот берди шу кунларда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус.
Ташкилот раҳбарининг аниқлик киритишича, янги мутация "дельта" вариантидан ҳам қўрқинчлироқ бўлиши мумкин.
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
"Спутник V"нинг коронавируснинг янги штаммларига қарши самарадорлиги аниқланди
Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, инфекция тарқалишининг давом этавериши янги штамм пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
"Вирус қанчалик кенг тарқалса, унинг вариантлари ҳам шунчалик кўпаяди, улар орасида ҳатто ҳозирда энг кўп зиён етказаётган "дельта" вариантдан ҳам хавфлироқлари пайдо бўлиши мумкин", - деди Гебрейесус.
БССТ вакилининг таъкидига кўра, бундай тенденцияда вируснинг ҳатто вакциналар ҳимоясини ҳам четлаб ўтадиган штамми пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
Айни вақтда "мисли кўрилмаган чораларни талаб этувчи" "мисли кўрилмаган инқироз" кузатилмоқда, дея қайд этди у.
БССТ Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси коронавируснинг янги штаммлари хавфи ҳақида олдин ҳам кўплаб маротаба огоҳлантирган, жумладан, ўшанда вируснинг янги турлари янада хавфли ва юқумли бўлиши ҳамда бу штаммларни бошқариш ҳозиргига қараганда анча қийин бўлиши ҳақида гап борганди.
Янгиликлар лентаси
0