https://sputniknews.uz/20210625/bsst-delta-shtammi-dastlabki-koronavirusdan-ikki-barobar-yuqumliroq-19404960.html
БССТ: "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки баробар юқумлироқ
БССТ: "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки баробар юқумлироқ
Sputnik Ўзбекистон
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки карра юқумлироқлиги ҳақида баёнот берди. 25.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-25T09:39+0500
2021-06-25T09:39+0500
2021-06-25T09:42+0500
дунёда
ҳиндистон
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0c/19219956_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_25e72f2b9a48bff93aafa5f99ba351af.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Коронавируснинг "дельта" варианти дунёда доминант бўлиши мумкин, сабаби, у дастлабки SARS-CoV-2 вируси билан таққослаганда икки карра юқумлироқдир , деб баёнот қилди Twitterда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош илмий ходими Сумия Сваминатан.Сваминатаннинг сўзларига кўра, аввал бошдан "дельта" штамми Ҳиндистонда аниқланган, аммо ҳозирда у 85дан зиёд давлатларда мавжуд."Ушбу штаммнинг бош хусусияти шундаки — у дастлабки вирусдан (SARS-CoV-2. — таҳр.) камида икки баробар юқумлироқ", — деб айтган Сваминатан.Олиманинг қайд этишича, бундай штаммли бемор вирусни "икки, тўрт, олти ва ҳатто саккиз нафаргача инсонларга юқтириши мумкин". Айнан шу сабабли коронавирус бутун оила аъзоларига юқтирилган ҳолатлар кенг тарқалган, дея тушунтиради Сваминатан."Бунда яхши хабар шундан иборатки, дунёдаги вакциналарнинг аксарияти самарадор, хусусан, улар касаллик оғир кечишининг олдини ололади", — дея таъкидлаган БССТ вакили.Мутахассис шунингдек, вакцина олиш жуда муҳимлиги баробарида, коронавирус штаммларига қарши курашда одамлар ҳимоя воситалари (ниқоб ва қўлқоплар)дан фойдаланишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари зарурлигини қайд этди.БССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг ҳиндча штамми, ёки B.1.617 номини олган "Дельта" варианти ушбу мамлакатда 2020 йилнинг бешинчи октябрида Нагпур шаҳрида аниқланган.
https://sputniknews.uz/20210624/ozbekistonga-kovidning-hindcha-shtammi-etib-keldimi--19394695.html
https://sputniknews.uz/20210623/hindiston-delta--shtammi-yashin-tezligida-yuqishini-malum-qildi-19381720.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0c/19219956_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_08f28586db2c3469ad3c6bcc228cab06.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ҳиндистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, ҳиндистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
БССТ: "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки баробар юқумлироқ
09:39 25.06.2021 (янгиланди: 09:42 25.06.2021) Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги "дельта" штамми дастлабки коронавирусдан икки карра юқумлироқлиги ҳақида баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Коронавируснинг "дельта" варианти дунёда доминант бўлиши мумкин, сабаби, у дастлабки SARS-CoV-2 вируси билан таққослаганда икки карра юқумлироқдир , деб баёнот қилди Twitterда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош илмий ходими Сумия Сваминатан.
Сваминатаннинг сўзларига кўра, аввал бошдан "дельта" штамми Ҳиндистонда аниқланган, аммо ҳозирда у 85дан зиёд давлатларда мавжуд.
"Ушбу штаммнинг бош хусусияти шундаки — у дастлабки вирусдан (SARS-CoV-2. — таҳр.) камида икки баробар юқумлироқ", — деб айтган Сваминатан.
Олиманинг қайд этишича, бундай штаммли бемор вирусни "икки, тўрт, олти ва ҳатто саккиз нафаргача инсонларга юқтириши мумкин". Айнан шу сабабли коронавирус бутун оила аъзоларига юқтирилган ҳолатлар кенг тарқалган, дея тушунтиради Сваминатан.
"Бунда яхши хабар шундан иборатки, дунёдаги вакциналарнинг аксарияти самарадор, хусусан, улар касаллик оғир кечишининг олдини ололади", — дея таъкидлаган БССТ вакили.
Мутахассис шунингдек, вакцина олиш жуда муҳимлиги баробарида, коронавирус штаммларига қарши курашда одамлар ҳимоя воситалари (ниқоб ва қўлқоплар)дан фойдаланишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари зарурлигини қайд этди.
БССТ маълумотларига кўра, коронавируснинг ҳиндча штамми, ёки B.1.617 номини олган "Дельта" варианти ушбу мамлакатда 2020 йилнинг бешинчи октябрида Нагпур шаҳрида аниқланган.