https://sputniknews.uz/20210623/hindiston-delta--shtammi-yashin-tezligida-yuqishini-malum-qildi-19381720.html
Ҳиндистон "дельта +" штамми "яшин тезлигида" юқишини маълум қилди
Ҳиндистон "дельта +" штамми "яшин тезлигида" юқишини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
“Дельта-плюс” штамми ўта юқумли ҳисобланади - Ҳиндистон тиббиёт фанлари институти директори Рандип Гулерию. 23.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-23T18:59+0500
2021-06-23T18:59+0500
2021-06-23T19:10+0500
дунёда
ҳиндистон
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1d/18558343_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_286df18bd9e9ca2b6e0ef016a8a7a129.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Коронавирус янги “Дельта-плюс” штаммининг ўзига хос хусусияти шундаки, у ўта юқумли ҳисобланади, деб хабар берди India Today портали Бутун Ҳиндистон тиббиёт фанлари институти директори Рандип Гулериюга асосан.Олимнинг фикрига кўра, беморнинг ёнидан ниқобсиз ўтиш ўзи кифоя қилади. Хавфсизлик чораларига риоя қилиш инфекция тарқалишини тўхтатишга ёрдам беради, расмийлар янги вариантнинг моноклонал антитаначаларга чидамлилиги ва иммунитетни "четлаб ўтиш" қобилиятидан хавотирда." SARS-CoV-2 геномикаси бўйича ҳинд консорциуми мутахассислари уни ўрганмоқда (дельта-плюс штамм. - таҳр.), ва биз унга қарши вакциналарнинг қанчалик самарали эканлигини билиб оламиз", - деб қўшимча қилди Гулерия.Коронавируснинг ҳинд варианти (B.1.617) октябр ойида аниқланган. Кейинчалик, 3та кичик тип ажратиб олинди: B.1.617.1, B.1.617.2 ("дельта") ва B.1.617.3. Улар оқсилнинг бир нечта мутациялари билан ажралиб туради, шу туфайли патоген организмга киради ва дунё бўйлаб турлича тарқалади."Дельта" штаммнинг мутацияси давом этмоқда. Ўтган ҳафтанинг охирида Маҳараштра штати дельта-плюс (B.1.617.2.1) пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берди. У S-оқсилида K417N мутациясининг мавжудлиги билан ажралиб туради, соғайиб кетган ва эмланган кишиларнинг зардоби ва антитаначаларини фаоллигини камайтириши мумкин. Ҳиндистонда Б.1.617.2.1 инфекциясига чалинишнинг жами 22та ҳолати қайд этилган.
https://sputniknews.uz/20210621/koronavirus-hindcha-shtammi-qozogistonga-ham-etib-keldi-19341048.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1d/18558343_113:0:2844:2048_1920x0_80_0_0_d43463b637a8c9ed733e9c510b182425.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ҳиндистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, ҳиндистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ҳиндистон "дельта +" штамми "яшин тезлигида" юқишини маълум қилди
18:59 23.06.2021 (янгиланди: 19:10 23.06.2021) “Дельта-плюс” штамми ўта юқумли ҳисобланади - Ҳиндистон тиббиёт фанлари институти директори Рандип Гулерию.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Коронавирус янги “Дельта-плюс” штаммининг ўзига хос хусусияти шундаки, у ўта юқумли ҳисобланади, деб хабар берди
India Today портали Бутун Ҳиндистон тиббиёт фанлари институти директори Рандип Гулериюга асосан.
Олимнинг фикрига кўра, беморнинг ёнидан ниқобсиз ўтиш ўзи кифоя қилади. Хавфсизлик чораларига риоя қилиш инфекция тарқалишини тўхтатишга ёрдам беради, расмийлар янги вариантнинг моноклонал антитаначаларга чидамлилиги ва иммунитетни "четлаб ўтиш" қобилиятидан хавотирда.
" SARS-CoV-2 геномикаси бўйича ҳинд консорциуми мутахассислари уни ўрганмоқда (дельта-плюс штамм. - таҳр.), ва биз унга қарши вакциналарнинг қанчалик самарали эканлигини билиб оламиз", - деб қўшимча қилди Гулерия.
Коронавируснинг ҳинд варианти (B.1.617) октябр ойида аниқланган. Кейинчалик, 3та кичик тип ажратиб олинди: B.1.617.1, B.1.617.2 ("дельта") ва B.1.617.3. Улар оқсилнинг бир нечта мутациялари билан ажралиб туради, шу туфайли патоген организмга киради ва дунё бўйлаб турлича тарқалади.
"Дельта" штаммнинг мутацияси давом этмоқда. Ўтган ҳафтанинг охирида Маҳараштра штати дельта-плюс (B.1.617.2.1) пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берди. У S-оқсилида K417N мутациясининг мавжудлиги билан ажралиб туради, соғайиб кетган ва эмланган кишиларнинг зардоби ва антитаначаларини фаоллигини камайтириши мумкин. Ҳиндистонда Б.1.617.2.1 инфекциясига чалинишнинг жами 22та ҳолати қайд этилган.