Пекинда топилган вирус Ухандагидан кўра юқумлироқ - мутахассис

© Sputnik / Анна Раткогло / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Пекине
Повседневная жизнь в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойлик мутахассислар айтишига қараганда Пекин бозорида топилган вирус тарқалишини олдини олишда иссиқ об-ҳаво ва коронавирус билан курашда орттирилган тажриба қўл келмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Ухань университети Тиббиёт бўлимининг Вирусология институти профессори Янг Чжанцю Пекиннинг улгуржи бозорида топилган коронавирус Уханьдаги денгиз маҳсулотлари бозорида пайдо бўлган вирусга қараганда юқумлироқ деб ҳисоблайди.

"Менинг ўйлашимча, “Синьфади” бозорида аниқланган SARS-CoV-2 коронавируси Уханьдаги “Хуанань” бозоридаги вирусга қараганда анча юқумлироқ", - деди Янг Чжанцю “Хуаньцю Шибао” газетасига берган интервьюсида.

У иккала ҳолатда ҳам касалланганлар сонини таққослаб, Пекиндаги вазият Ухань кўрсаткичига деярли яқинлашмоқда деган хулосага келди.

У шунингдек, Уханьдаги эпидемия қишда содир бўлганини, Хитой пойтахтида ўрнатилган ёз ҳарорати эса касаллик тарқалишига тўсқинлик қилаётганини таъкидлади.

Рынок в Китая - Sputnik Ўзбекистон
Пекин бозорида COVID-19 аниқлангани учун ҳарбий ҳолат эълон қилинди

Унинг таъкидлашича, Пекиндаги жорий ҳолат ва Уханьдаги воқеалар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, Хитой анчагина катта тажриба тўплаб, вирусдан ҳимоя қилишнинг самарали усулларини яратди.

Аммо янги вирус авжланишлари ва штаммларининг пайдо бўлиши вакциналарни тадқиқ этиш ва ишлаб чиқишни қийинлаштирмокда, дейди хитойлик профессор.

Фэнтай туманидаги “Синьфади” йирик улгуржи бозори шанба куни эпидемиологик текширувдан сўнг импорт қилинган лосос учун кесиш тахтасида коронавирус аниқланганидан кейин вақтинча ёпилди. Пекин ҳукумати вакилларининг таъкидлашича, якшанба куни шаҳарда 76499 киши коронавирус учун текширилган, 59 та таҳлил ижобий чиққан. Ҳаммаси бўлиб, ҳозирги вақтда шаҳар касалхоналарида COVID-19 билан 79 киши жойлаштирилган, улардан бири ўта оғир, иккитаси оғир аҳволда.

Sputnik радиоси аввалроқ Пекинда COVID билан касалланишнинг янги ҳолатлари туфайли ҳарбий ҳолат жорий этилганини хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0