https://sputniknews.uz/20210719/mirziyoev-nasos-stantsiyalarini-modernizatsiya-qilish-boyicha-topshiriqlar-berdi-19744671.html
Мирзиёев насос станцияларини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берди
Мирзиёев насос станцияларини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. 19.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-19T19:57+0500
2021-07-19T19:57+0500
2021-07-19T19:57+0500
жамият
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18888811_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_bcb0f7342d4644712fc1f10bf62c73eb.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.Республикада 1 минг 687 та насос станцияси бор. Шундан 299 таси эскирган бўлиб, улар билан суғориладиган ерларнинг 80 минг гектари фойдаланишдан чиқиб кетган, 607 минг гектарида сув таъминоти ёмонлашган. Ушбу насос станцияларини янгилашга жами 700 миллион евро маблағ талаб этилади.146 миллион евро хорижий кредит эвазига биринчи навбатда Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидаги жами 95 та насос станциясини модернизация қилиш режалаштирилган.Йиғилишда шу борада бажариладиган ишлар белгиланди.Сув хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар ускуналар хариди бўйича тендерларни якунлаб, қурилишни бошлаш юзасидан топшириқ берилди.Модернизация учун зарур бўлган 86 турдаги насосдан 15 таси, 80 турдаги электр двигателидан 20 таси мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилмоқда. Давлат раҳбари ускуналар харид қилишда бундан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.Лойиҳа доирасида 40 минг гектар ерни фойдаланишга қайтариш ва 315 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш мақсад қилинган. Хусусан, Бухоро ва Навоий вилоятларида 3 тадан туманда, Қашқадарёда 5 та, Самарқандда 6 та ва Сурхондарё вилоятида 11 та, жами 28 та туманда суғориш имконияти ошади.Бош вазир ўринбосари ва вилоят ҳокимларига сув таъминоти яхшиланадиган майдонларда юқори даромадли маҳсулотлар экиш ва шу асосда 80 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.Президент лойиҳа билан қамраб олинадиган ерларда сув тежовчи технологияларни жорий этиб, сув сарфини 40 фоизга қисқартириш ва қўшимча 20 минг гектар ерни фойдаланишга киритиш мумкинлигини таъкидлади.Насос станцияларига техник хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув курслари ва амалий семинарлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги яқинда янгиланган “Дўстлик” насос станцияси бу борада яхши намуна бўлади. Унинг модернизация қилиниши натижасида 11 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланган, эксплуатация харажатлари 300 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача камайган, йилига 8 миллион киловатт электр иқтисод қилинмоқда.Мутасаддиларга лойиҳа устидан тизимли назорат ўрнатиш, маблағларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Янгиланадиган ҳар бир насос станциясини кластерларга боғлаб, лойиҳаларнинг бошидан охиригача уларнинг иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.Йиғилишда мутасадди вазирлар ва вилоят ҳокимлари бажариладиган ишлар ҳамда эришиладиган натижалар юзасидан ахборот берди.
https://sputniknews.uz/20210716/mirziyoev-markaziy-va-janubiy-osiyo-forumini-har-yil-otkazishni-taklif-qildi-19704746.html
https://sputniknews.uz/20210616/qirgiziston-elektr-energiya-ishlab-chiqarish-uchun-ozbekistonga-suv-etkazib-bermoqda---video-19269142.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18888811_34:0:1171:853_1920x0_80_0_0_9a54c54eb77a095d7aba5f9309e838e1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев
Мирзиёев насос станцияларини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берди
Шавкат Мирзиёев насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев насос станцияларини модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Республикада 1 минг 687 та насос станцияси бор. Шундан 299 таси эскирган бўлиб, улар билан суғориладиган ерларнинг 80 минг гектари фойдаланишдан чиқиб кетган, 607 минг гектарида сув таъминоти ёмонлашган. Ушбу насос станцияларини янгилашга жами 700 миллион евро маблағ талаб этилади.
146 миллион евро хорижий кредит эвазига биринчи навбатда Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидаги жами 95 та насос станциясини модернизация қилиш режалаштирилган.
Йиғилишда шу борада бажариладиган ишлар белгиланди.
Сув хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар ускуналар хариди бўйича тендерларни якунлаб, қурилишни бошлаш юзасидан топшириқ берилди.
Модернизация учун зарур бўлган 86 турдаги насосдан 15 таси, 80 турдаги электр двигателидан 20 таси мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилмоқда. Давлат раҳбари ускуналар харид қилишда бундан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
Лойиҳа доирасида 40 минг гектар ерни фойдаланишга қайтариш ва 315 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш мақсад қилинган. Хусусан, Бухоро ва Навоий вилоятларида 3 тадан туманда, Қашқадарёда 5 та, Самарқандда 6 та ва Сурхондарё вилоятида 11 та, жами 28 та туманда суғориш имконияти ошади.
Бош вазир ўринбосари ва вилоят ҳокимларига сув таъминоти яхшиланадиган майдонларда юқори даромадли маҳсулотлар экиш ва шу асосда 80 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди.
Президент лойиҳа билан қамраб олинадиган ерларда сув тежовчи технологияларни жорий этиб, сув сарфини 40 фоизга қисқартириш ва қўшимча 20 минг гектар ерни фойдаланишга киритиш мумкинлигини таъкидлади.
Насос станцияларига техник хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш, ўқув курслари ва амалий семинарлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги яқинда янгиланган “Дўстлик” насос станцияси бу борада яхши намуна бўлади. Унинг модернизация қилиниши натижасида 11 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланган, эксплуатация харажатлари 300 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача камайган, йилига 8 миллион киловатт электр иқтисод қилинмоқда.
Мутасаддиларга лойиҳа устидан тизимли назорат ўрнатиш, маблағларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Янгиланадиган ҳар бир насос станциясини кластерларга боғлаб, лойиҳаларнинг бошидан охиригача уларнинг иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Йиғилишда мутасадди вазирлар ва вилоят ҳокимлари бажариладиган ишлар ҳамда эришиладиган натижалар юзасидан ахборот берди.