https://sputniknews.uz/20210616/qirgiziston-elektr-energiya-ishlab-chiqarish-uchun-ozbekistonga-suv-etkazib-bermoqda---video-19269142.html
Қирғизистон электр энергия ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга сув етказиб бермоқда - видео
Қирғизистон электр энергия ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга сув етказиб бермоқда - видео
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон келишувга мувофиқ қарзга олинган электр энергиясини Ўзбекистонга қайтармоқда. 16.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-16T18:19+0500
2021-06-16T18:19+0500
2021-06-16T18:26+0500
жамият
ўзбекистон
қирғизистон
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/160/40/1604055_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_e7d04ebd9817b8330ecc4c9d6f600a08.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Қирғизистон келишувга мувофиқ қарзга олинган электр энергиясини Ўзбекистонга қайтармоқда. Қўшни республика электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ишлатилган сувни ҳам олади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.Ўзбекистон ва Қозоғистон Қирғизистонни электр энергияси билан таъминлайди, Қирғизистон эса ёзда қарзни қайтаради. 1 сентябрдан бошлаб ГЭС яна йиғиш режимига ўтади. Ҳозир Токтогул ГЭСда 10,8 миллиард м³ сув бор.Келишувларга асосан 2021 йил мартидан ноябригача Қозоғистон Қирғизистонга 900 миллион киловатт соатгача, шу йилнинг мартидан 2022 йил апрелигача Ўзбекистон эса 750 миллион киловатт соатгача электр энергиясини етказиб беради. Қирғизистон уч йил (2021-2023) давомида қўшни республикаларга 550 миллион киловатт-соат ишлаб чиқариш учун зарур бўлган миқдорда сув етказиб беради: Қозоғистонга - 300 миллион, Ўзбекистонга - 250 миллион.Жорий йилнинг март ойидан май ойигача электр энергияси алмашинуви доирасида икки қўшни республикадан Қирғизистонга 675,9 миллион киловатт-соат импорт қилинган: Қозоғистондан - 419,8 миллион, Ўзбекистондан - 256,1 миллион. 1 июндан келишувларга биноан Қозоғистон ва Ўзбекистонга электр энергиясини қайтариш бошланди.
https://sputniknews.uz/20210301/iriziston-zbekistondan-elektr-energiyasini-import-ilmochi-16101015.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/160/40/1604055_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_7c532c10b17530d14068432430942658.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қирғизистон, сув
жамият, ўзбекистон, қирғизистон, сув
Қирғизистон электр энергия ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга сув етказиб бермоқда - видео
18:19 16.06.2021 (янгиланди: 18:26 16.06.2021) Қирғизистон келишувга мувофиқ қарзга олинган электр энергиясини Ўзбекистонга қайтармоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Қирғизистон келишувга мувофиқ қарзга олинган электр энергиясини Ўзбекистонга қайтармоқда. Қўшни республика электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ишлатилган сувни ҳам олади. Бу ҳақда
Sputnik Қирғизистон хабар қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қирғизистонни электр энергияси билан таъминлайди, Қирғизистон эса ёзда қарзни қайтаради. 1 сентябрдан бошлаб ГЭС яна йиғиш режимига ўтади. Ҳозир Токтогул ГЭСда 10,8 миллиард м³ сув бор.
Келишувларга асосан 2021 йил мартидан ноябригача Қозоғистон Қирғизистонга 900 миллион киловатт соатгача, шу йилнинг мартидан 2022 йил апрелигача Ўзбекистон эса 750 миллион киловатт соатгача электр энергиясини етказиб беради.
Қирғизистон уч йил (2021-2023) давомида қўшни республикаларга 550 миллион киловатт-соат ишлаб чиқариш учун зарур бўлган миқдорда сув етказиб беради: Қозоғистонга - 300 миллион, Ўзбекистонга - 250 миллион.
Жорий йилнинг март ойидан май ойигача электр энергияси алмашинуви доирасида икки қўшни республикадан Қирғизистонга 675,9 миллион киловатт-соат импорт қилинган: Қозоғистондан - 419,8 миллион, Ўзбекистондан - 256,1 миллион.
1 июндан келишувларга биноан Қозоғистон ва Ўзбекистонга электр энергиясини қайтариш бошланди.