Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиё форумини ҳар йил ўтказишни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Oбуна бўлиш
Форумда билдирилган таклифларни аник дастур ва лойиҳаларга айлантириш мумкин - деди Президент.
ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” халқаро анжуманини ҳар йил ўтказишни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Анжуманнинг очилиш маросимида меҳмонларни қутларкан, Шавкат Мирзиёев ушбу минтақавий форумни ҳар йили ўтказишни таклиф қилди. Ўзбекистон президентининг айтишига кўра, Форумда билдирилган таклифларни аник дастур ва лойиҳаларга айлантириш мумкин, деди Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳудуднинг ривожи учун мамлакатлар биргаликда ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.
“Бугун дунёда глобал геосиёсий трансформация жараёнлари бошланган. Биз ўз халқларимизнинг улкан тарихий маъросидан, интеллектуал имкониятларидан келиб чиққан ҳолда – ўз саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Анжуманда дунёнинг 44 мамлакатидан иккита олий ва юқори даражали делегация, 15та парламент делегациялари, 37та ТИВ делегациялари ва 10та вазирлик ва турли йўналишдаги муассаса делегациялари, 180дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрган. Тадбир арафасида меҳмонлар умумий сони 600нафарга яқин бўлиши эълон қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0