https://sputniknews.uz/20210707/ozbekistonda-ekstremizm-va-terrorizmga-qarshi-kurashishning-milliy-strategiyasi-tasdiqlandi-19574159.html
Ўзбекистон экстремизм ва терроризмга қарши курашиш миллий стратегиясини тасдиқлади
Ўзбекистон экстремизм ва терроризмга қарши курашиш миллий стратегиясини тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирги вақтда экстремизм ва терроризм Марказий Осиёда асосий таҳдидларлан бири бўлиб қолмоқда ва биринчи галдаги вазифалардан бири минтақа давлатлари ва... 07.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-07T12:10+0500
2021-07-07T12:10+0500
2021-07-07T12:14+0500
сиёсат
қонун
"ҳаракатлар стратегияси"
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/391/44/3914419_0:162:3065:1886_1920x0_80_0_0_57a9acb8ac64b2e7643a01e236bf988a.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 1 июлдаги фармони билан "2021−2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси" тасдиқланди.Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:- экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанларварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглин мафкурасини тарғиб қилиш;- вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш;- аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш;- узоқ муддат хорижда булган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш;- Интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш;- фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборотвоситаларини экстремизм ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш;- экстремистик ва террорчилик ҳаракатларини содир этганлик ҳамда уларни молиялаштирганлик учун ҳуқуқий таъқиб ва жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш;- экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги норматив- ҳуқуқий базани такомиллаштириш;- ушбу соҳадаги халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш.Ўзбекистон экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, қуйидагиларни вазифаларни амалга оширишни муҳим деб ҳисоблайди:- экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;- дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, шунингдек, чет элга узоқ вақтга кетаётган ҳамда яшаб келаётган фуқаролар билан шуғулланувчи бошқа идораларнинг кадрлар салоҳияти ва ресурсларини мустаҳкамлаш;- бошқа давлатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш.Ҳозирги вақтда экстремизм ва терроризм халқаро хавфсизликка, шу жумладан Марказий Осиёда асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда."Ўзбекистон Республикаси ҳар томонлама ўйланган тинчликсевар, прагматик ва изчил ташқи сиёсатни олиб бориб, экстремизм ва терроризмнинг умумий таҳдидларига қарши курашишда барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқдир", - дейилади миллий стратегия матнида.Сўнгги 4 йил давомида экстремизм ва терроризмга алоқадорлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 2 минг нафардан ортиқ шахслар афв этилди ва 1,5 мингдан зиёд шахслар жазони ўташ жойларидан озод қилинди.2017-2018 йилларда радикал диний оқимларнинг тарафдорлари деб ҳисобланган ёки уларнинг таъсири остига тушиб қолган 20 минг нафардан ортиқ шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобидан чиқарилган.2019-2021 йилларда "Меҳр" дастури доирасида Афғонистон, Сурия ва Ироқда халқаро террорчилик ташкилотлари сафига адашиб қўшилиб қолган 400 нафар хотин-қизлар ва болалар Ўзбекистонга қайтарилиб, уларнинг ижтимоий мослашуви ва реинтеграцияси учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди.
https://sputniknews.uz/20210516/iiv-ekstremistik-guruhlar-qoshilib-ketgan-10-nafar-ozbekistonlikni-qidiruvga-berdi-18749325.html
https://sputniknews.uz/20210318/shht-17838195.html
https://sputniknews.uz/20210422/novosibirskda-mdh-fuqarosi-terrorchilikni-moliyalashtirgani-uchun-85-yilga-qamaldi-18451196.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/391/44/3914419_169:0:2897:2046_1920x0_80_0_0_8c6ff142c1bb34a479d8f27391fd06be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қонун, "ҳаракатлар стратегияси"
сиёсат, қонун, "ҳаракатлар стратегияси"
Ўзбекистон экстремизм ва терроризмга қарши курашиш миллий стратегиясини тасдиқлади
12:10 07.07.2021 (янгиланди: 12:14 07.07.2021) Ҳозирги вақтда экстремизм ва терроризм Марказий Осиёда асосий таҳдидларлан бири бўлиб қолмоқда ва биринчи галдаги вазифалардан бири минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни тақазо этади.
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 1 июлдаги фармони билан "2021−2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси" тасдиқланди.
Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
- экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанларварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглин мафкурасини тарғиб қилиш;
- вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш;
- аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш;
- узоқ муддат хорижда булган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш;
- Интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш;
- фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборотвоситаларини экстремизм ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш;
- экстремистик ва террорчилик ҳаракатларини содир этганлик ҳамда уларни молиялаштирганлик учун ҳуқуқий таъқиб ва жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш;
- экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги норматив- ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
- ушбу соҳадаги халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш.
Ўзбекистон экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, қуйидагиларни вазифаларни амалга оширишни муҳим деб ҳисоблайди:
- экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
- дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, шунингдек, чет элга узоқ вақтга кетаётган ҳамда яшаб келаётган фуқаролар билан шуғулланувчи бошқа идораларнинг кадрлар салоҳияти ва ресурсларини мустаҳкамлаш;
- бошқа давлатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш.
Ҳозирги вақтда экстремизм ва терроризм халқаро хавфсизликка, шу жумладан Марказий Осиёда асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда.
"Ўзбекистон Республикаси ҳар томонлама ўйланган тинчликсевар, прагматик ва изчил ташқи сиёсатни олиб бориб, экстремизм ва терроризмнинг умумий таҳдидларига қарши курашишда барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқдир", - дейилади миллий стратегия матнида.
Сўнгги 4 йил давомида экстремизм ва терроризмга алоқадорлиги сабабли озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 2 минг нафардан ортиқ шахслар афв этилди ва 1,5 мингдан зиёд шахслар жазони ўташ жойларидан озод қилинди.
2017-2018 йилларда радикал диний оқимларнинг тарафдорлари деб ҳисобланган ёки уларнинг таъсири остига тушиб қолган 20 минг нафардан ортиқ шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобидан чиқарилган.
2019-2021 йилларда "Меҳр" дастури доирасида Афғонистон, Сурия ва Ироқда халқаро террорчилик ташкилотлари сафига адашиб қўшилиб қолган 400 нафар хотин-қизлар ва болалар Ўзбекистонга қайтарилиб, уларнинг ижтимоий мослашуви ва реинтеграцияси учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди.