ШҲТ: махсус хизматлар 2 йиллик терроризмга қарши курашиш дастурини маъқуллашди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишБоевое применение российского вертолета Ка-52 в Сирии
Боевое применение российского вертолета Ка-52 в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Oбуна бўлиш
ШҲТ давлатлари махсус хизматлари 2022-2024 йилларда терроризмга қарши курашиш дастури лойиҳасини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг махсус хизматлари вакиллари 2022-2024 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиш дастури лойиҳасини маъқулладилар, деб хабар қилди ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси (РАТС) матбуот хизмати.
Бугун Тошкентда халқаро террористик ташкилотларга қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланган ШҲТ МАТТнинг 36-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ваколатли органлари вакиллари иштирок этди.
Вертолеты Ми-8 на учениях Нерушимое братство - 2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
ОДКБ тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлайди
Йиғилишда ШҲТ давлатларининг навбатдаги "Паббие-Антитеррор-2021" антитеррор ўқув машғулотларини, ташкилотга аъзо давлатлар чегара хизматлари раҳбарларининг 8-учрашувини ва ШҲТ МАТТ 8-халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказишга келишиб олинди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг хорижий террористик жангчилар ҳаракатининг олдини олишга қаратилган 2178 ва 2396 резолюция талабларини амалга ошириш доирасида хорижий жангари-террорчиларнинг ҳаракатини олдини олиш мақсадида йўловчилар ва уларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида дастлабки маълумотларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилди.
ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида террористик фаолиятни молиялаштириш каналларини аниқлаш ва тўхтатиш бўйича ҳамкорликни такомиллаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг тўла ҳуқуқли аъзолари Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон. Беларусь, Афғонистон, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи-давлат мақомига эга.
“ШҲТ мулоқот бўйича шериклар” - Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
2022 йилда ташкилот саммити Самарқандда бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0