Новосибирскда МДҲ фуқароси террорчиликни молиялаштиргани учун 8,5 йилга қамалди

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Oбуна бўлиш
Ушбу шахс, Сурия ва Афғонистон ҳудудида фаолият юритаётган террорчи ташкилот аъзолари билан фаол алоқада бўлган ва тизимли равишда уларга пул юбориб турган.
ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Новосибирс Биринчи Шарқий ҳарбий суди ушбу шаҳарда яшаётган МДҲ республикаларидан бирининг фуқаросига Сурия ва Афғонистонда террорчиликни молиялаштиргани учун 8,5 йил қамоқ жазоси берди.

“Новосибирск вилояти бўйича ФХХ бошқармаси томонидан "Катиба Таухид валь-Джихад*" террорчилик ташқилоти тарафдори, Новосибирскда яшаётган фуқаро Акбар Пардаев фаолиятига чек қўйилди", - дейилган хабарда.

Терговда маълум бўлишича, МДҲ республикаларидан бирининг фуқароси бўлган ушбу шахс, Сурия ва Афғонистон ҳудудида фаолият юритаётган террорчи ташкилот аъзолари билан фаол алоқада бўлган.
"2019 йилда доимий равишда террорчи ташкилотларни молиялаштириш мақсадида уларга пул жўнатиб турган. Ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террорчи гуруҳлар билан алоқада бўлган, террорчилик фаолиятини тарғиб қилган ва “жиҳодда” иштирок этиш учун террорчилар тасарруфидаги ҳудудларга чиқишни режалаштирган”, - дейилган хабарда.
ФХХ томонидан А.Пардаевга нисбатан Россия ЖКнинг 205.1 моддасининг 1.1 қисмига кўра (Террорчилик фаолиятига ёрдам бериш, террорчиликни молиялаштириш) жиноят иши қўзғатилган ва Новосибирск Биринчи Шарқий ҳарбий суди томоидан Пардаев 8,5 йил қамоқ жазисига маҳкум қилинган. Улардан уч йили қамоқда ва 5,5 йили – қаттиқ тартибли колонияда ўтади, дейилган хабарда.
* Катиба Таухид валь-Джихад - Россияда таъқиқланган террорчилик уюшмаси.
Янгиликлар лентаси
0