https://sputniknews.uz/20210630/xitoyda-ishlab-chiqarilgan-vaktsina-juda-xavfli-ekani-haqidagi-mish-mishlar-asossiz--otabekov-19484527.html
Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфли экани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз – Отабеков
Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфли экани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз – Отабеков
Sputnik Ўзбекистон
Нурмат Отабеков айримларнинг вакциналарни зарарли дейишига ҳеч қандай асосли фикри йўқлиги ва уларнинг гап-сўзлари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслигини... 30.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-30T18:55+0500
2021-06-30T18:55+0500
2021-06-30T18:57+0500
жамият
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
нурмат отабеков
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17905720_65:586:2664:2048_1920x0_80_0_0_f6172658da533d7636e291dedbe54c1e.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли хабарлар тарқалмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бу хабарларни рад этди.Унинг сўзларига кўра, аксарият мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошлангач, ижтимоий тармоқлар ҳамда аҳоли орасида турли асоссиз ва ҳеч қандай мантиқ ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқалиши авж олган.Айниқса, Ўзбекистондаги эмлаш тадбирларида мутлақо иштирок этмаган ва мамлакатга олиб келинган вакциналар ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган айрим ватандошларнинг чет элда туриб, халқ орасида вакцинага нисбатан ишончсизлик уйғотиб, инсон организмига таъсирлари ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатмоқда.У Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасининг 3 дозаси билан эмланган фуқаро сифатида мамлакатга олиб келинаётган барча вакциналар қаторида ушбу воситанинг ҳам сифати ва самарадорлиги мутахассислар томонидан тўлиқ исботланганини билдирди.Маълумки, бугун дунёдаги саноқли мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам 18 ёшдан юқори бўлган фуқароларни “COVID-19”га қарши оммавий эмлаш учун барча шароитлар яратиб берилган. Айни пайтга қадар мамлакатга 7,4 миллион доза вакцина олиб келинди. 3,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро эса ковидга қарши эмланди. “Шундай экан, бу каби асоссиз хабарларга ишонмаслигимиз, аксинча барчамиз давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз лозим. Зеро, бу ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги учун жуда муҳим”, - дея хулоса қилди Отабеков.
https://sputniknews.uz/20210629/koronavirusga-qarshi-har-6-oyda-emlanish-lozim---infektsionist-19462088.html
https://sputniknews.uz/20210621/mirziyoev-administratsiyasi-xodimlari-covidga-qarshi-emlanganmi---sherzod-asadov-javobi-19331559.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17905720_406:582:2357:2045_1920x0_80_0_0_f29b6dc55ec85e9b5f3dab397510a94b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, нурмат отабеков, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, нурмат отабеков, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфли экани ҳақидаги миш-мишлар асоссиз – Отабеков
18:55 30.06.2021 (янгиланди: 18:57 30.06.2021) Нурмат Отабеков айримларнинг вакциналарни зарарли дейишига ҳеч қандай асосли фикри йўқлиги ва уларнинг гап-сўзлари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли хабарлар тарқалмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бу хабарларни
рад этди. Унинг сўзларига кўра, аксарият мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошлангач, ижтимоий тармоқлар ҳамда аҳоли орасида турли асоссиз ва ҳеч қандай мантиқ ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқалиши авж олган.
Айниқса, Ўзбекистондаги эмлаш тадбирларида мутлақо иштирок этмаган ва мамлакатга олиб келинган вакциналар ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган айрим ватандошларнинг чет элда туриб, халқ орасида вакцинага нисбатан ишончсизлик уйғотиб, инсон организмига таъсирлари ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатмоқда.
“Аслида бундай одамларнинг вакциналарни зарарли дейишига ҳеч қандай асосли фикри йўқ ва уларнинг гап-сўзлари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Боиси, улар ушбу вакциналарни ишлаб чиқариш ва синов жараёнларида, қолаверса, юртимиздаги эмлаш тадбирларида иштирок этмаган”, - деди Отабеков.
У Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасининг 3 дозаси билан эмланган фуқаро сифатида мамлакатга олиб келинаётган барча вакциналар қаторида ушбу воситанинг ҳам сифати ва самарадорлиги мутахассислар томонидан тўлиқ исботланганини билдирди.
“Қолаверса, соғлом фикр билан ўйласак, бугун вакцинадан бошқа ушбу касалликни енга оладиган бирорта ҳам самарали восита кўринмаяпти. Яъни касалларни рўйхатга олиш, беморларни шифохоналарга ётқизиш ва даволаш билангина бу хасталикни енга олмаймиз. “COVID-19” инфекциясини олдини олиш учун эса жамоавий иммунитет керак. Жамоавий иммунитет фақат икки йўл – оммавий касалланиш ва эмланиш билангина шаклланади”, - дея таъкидлади мутахассис.
Маълумки, бугун дунёдаги саноқли мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам 18 ёшдан юқори бўлган фуқароларни “COVID-19”га қарши оммавий эмлаш учун барча шароитлар яратиб берилган. Айни пайтга қадар мамлакатга 7,4 миллион доза вакцина олиб келинди. 3,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро эса ковидга қарши эмланди.
“Шундай экан, бу каби асоссиз хабарларга ишонмаслигимиз, аксинча барчамиз давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз лозим. Зеро, бу ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги учун жуда муҳим”, - дея хулоса қилди Отабеков.