Мирзиёев администрацияси ходимлари COVIDга қарши эмланганми - Шерзод Асадов жавоби

© Пресс-служба президента УзбекистанаПресс-секретарь президента Узбекистана, замглавы его администрации Шерзод Асадов
Пресс-секретарь президента Узбекистана, замглавы его администрации Шерзод Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Шерзод Асадов бундан икки ҳафта олдин вакцина олганини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти администрацияси ходимларининг вакцинация жараёни Республика махсус комиссияси томонидан ишлаб чиқилган эмланиш тартиби асосида амалга оширилмоқда, деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Шерзод Асадов.
"Республика Коронавирусга қарши кураш комиссияси Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан келиб чиққан ҳолда аҳоли орасида эмланиш тартибини ишлаб чиққан ва эмланадиган инсонларни категорияларга бўлиб чиққан. Худди шу тартибда президент администрацияси масъуллари ҳам дастлаб 65 ёшдан катталар ва сурункали хасталиклари бўлган ходимлар эмланишдан ўтишаяпти ва бу жараён давом этаяпти", - деди Асадов.
Глава Духовного собрания мусульман России Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Россияда таниқли муфтий мусулмонларни вакцина олишга чақирди
Президент матбуот-котибининг сўзларига кўра, жорий йил феврал ойида республика комиссияси журналист ва ОАВ ходимларини ҳам хавф категориясига киритгач, Ўзбекистон президенти администрацияси матбуот-хизматида ҳам эмланиш чоралари кўрилиши бошланган.
Эмлаш жараёнида Республикада рўйхатдан ўтганвакциналардан фойдаланилмоқда: бу Ўзбекистон ва Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001, AstraZeneca ва "Спутник V" вакциналаридир.
Ўзбекистон раҳбарининг матбуот-котиби Шерзод Асадов 2 ҳафта олдин, 7 июнь куни Ўзбекистон ва Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг биринчи компонентини олганини айтди.
Асадов барча ўзбекистонликларни санитар-эпидемиологик қоидаларга риоя қилишга хусусан, антисептик воситалардан фойдаланишга ва ниқоб тақишга чақирди.
Янгиликлар лентаси
0