https://sputniknews.uz/20210629/koronavirusga-qarshi-har-6-oyda-emlanish-lozim---infektsionist-19462088.html
Коронавирусга қарши ҳар 6 ойда эмланиш лозим - инфекционист
Коронавирусга қарши ҳар 6 ойда эмланиш лозим - инфекционист
Sputnik Ўзбекистон
Роспотребнадзор биринчи эмлашдан сўнг такрорий вакцина учун энг мақбул муддат қачон бўлиши лозимлиги ҳақида батафсил тўхталди 29.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-29T16:34+0500
2021-06-29T16:34+0500
2021-06-29T16:34+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19441158_0:97:3295:1950_1920x0_80_0_0_8b3e498baa78aae08cd2e5e845a0e24c.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинани ҳар олти ойда олиш лозим. Бу ҳақда бугун "Россия сегодня" ХААда бўлиб ўтган матбуот-анжумани вақтида Роспотребнадзор марказий МТИ эпидемиология директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Горелов айтиб ўтди.Шифокорнинг таъкидлашича, тиббий тадбирни танадаги антитаначалар даражасидан қатъий назар ўтказиш лозим."Пандемия даврида ҳар ярим йилда танамизда мавжуд антитаначалар даражасидан қатъий назар биз вакцина олмоғимиз лозим", - деган Горелов.Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфи ошиб бормоқда. Бу билан бирга аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда.27 июндан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча гавжум жойларда (Бозорлар, савдо расталари, кўнгил очар жойлар, “Korzinka” супермаркетларида) 18 ёшдан катта аҳолини коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланган эди.
https://sputniknews.uz/20210629/mutaxassis-emlangandan-keyin-ham-koronavirus-yuqtirib-olish-kuzatilishi-yuzasidan-izoh-berdi-19455428.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19441158_202:0:2933:2048_1920x0_80_0_0_5ea7152570dcadc1c24671646ffd6eca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Коронавирусга қарши ҳар 6 ойда эмланиш лозим - инфекционист
Роспотребнадзор биринчи эмлашдан сўнг такрорий вакцина учун энг мақбул муддат қачон бўлиши лозимлиги ҳақида батафсил тўхталди
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Коронавирусга қарши вакцинани ҳар олти ойда олиш лозим. Бу ҳақда бугун "Россия сегодня" ХААда бўлиб ўтган матбуот-анжумани вақтида Роспотребнадзор марказий МТИ эпидемиология директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Горелов айтиб ўтди.
Шифокорнинг таъкидлашича, тиббий тадбирни танадаги антитаначалар даражасидан қатъий назар ўтказиш лозим.
"Пандемия даврида ҳар ярим йилда танамизда мавжуд антитаначалар даражасидан қатъий назар биз вакцина олмоғимиз лозим", - деган Горелов.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфи ошиб бормоқда. Бу билан бирга аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
27 июндан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча гавжум жойларда (Бозорлар, савдо расталари, кўнгил очар жойлар, “Korzinka” супермаркетларида) 18 ёшдан катта аҳолини коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмлаш ишлари бошланган эди.